Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Download 213.44 Kb.
bet15/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
1.3.1-жадвал

Муаллиф томонидан тузилди.


Шаҳар атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик кўрсаткичи аҳоли саломатлигини белгиловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Тоза ҳаво одамларнинг саломатлиги ва фаровонлиги, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси учун жуда муҳимдир. Ҳаво сифатига инсон ва саноат фаолияти, иқлим ва географик шароитлар таъсир қилади. Ифлослантирувчи моддаларни назорат қилиш, турли бирикмаларнинг концентрацияси инсон саломатлиги ёки атроф-муҳит учун хавф туғдирмаслигини таъминлаш учун ҳаво сифатини кузатиш муҳим ҳисобланади. Атмосфера ҳавосини назорат қилишнинг афзалликлари қуйидагилар:
- Мусаффо бўлмаган ҳаво сифати нафақат инсон саломатлиги ва фаровонлигига, балки сув, тупроқ ва ўсимликлар каби ресурсларнинг ҳолатига ҳам таъсир қилади. Ҳар йили ер юзида 400 000 ортиқ инсонлар яшаётган ҳудуд ҳавосининг ифлосланиши натижасида бевақт вафот этади40. Маҳаллий чиқиндиларни мониторинг қилиш, аҳолини бу ҳақида хабардор қилиш ва уларнинг бевосита назорат қилишда иштироки ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради, натижада аҳоли саломатлигига фойда келтиради.
- Атмосфера ифлосланишини камайтириш иқтисодий фойда келтиради чунки у ташқи харажатларни камайтириши мумкин. Ҳозирги кунда биргина Европа Иттифоқида ҳавонинг ифлосланиши оқибатида соғлиқни сақлаш соҳаси йилига 4 миллиард евродан ортиқ, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорликнинг йўқолишига 3 миллиард евро ва турар-жой биноларига 1 миллиард евродан ортиқ зарар келтирмоқда.
- Ҳавонинг ифлосланиши, шунингдек, кислотали ёмғир ва чанг ёки турли кимёвий зарралар тарихий обидалар ва биноларга зарар етказади. Ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар бинолар ва ёдгорликларни сақлаш юкини камайтиради ва шаҳарни янада жозибали қилади.
- Ҳаво сифатини назорат қилиш орқали барқарор шаҳар транспорти, энергия ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни жорий этишга, шунингдек, шовқин даражасини камайтиришга ёрдам беради.
Шаҳардаги энергия самарадорлиги. Шаҳар томонидан истеъмол қилинадиган энергия, унинг манбаи, ишлаши ва самарадорлиги шаҳар иссиқхона газлари чиқиндиларини аниқлаш учун муҳим кўраткич бўлиб, ,,Ҳаракатлар стратегияси”нинг 24-мақсадида 2026-йилга бориб иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20% га ошириш назарда тутилганлиги41, жаҳон ҳамжамияти эса 2030-йилгача энергия самарадорлигини 40% га етказишни ўз олдига мақсад қилиб олганлиги ушбу индикаторнинг аҳамиятини янада ошириши шубҳасиздир42. Инсон фаолияти натижасида атмосферага чиқадиган иссиқхона газларининг ортиб бориши иқлим ўзгаришига катта ҳисса қўшаётгани ва келажакдаги фаровонлигимизга катта хавф солаётгани кенг эътироф этилмоқда. Энергия самарадорлигини индикатор сифатида талқин этиш орқали биз қуйидагиларга эришишимиз мумкин:
Шаҳарда энергия самарадорлигини ошириш кўплаб афзалликларга эга бўлиши мумкин, жумладан энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш натижасида иссиқхона газлари чиқиндилари камаяди. Энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, фуқаролар ва корхоналар учун харажатларни тежашга олиб келиши мумкин.
Энергия самарадорлиги ,,ақлли шаҳарлар”нинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Энергия тежамкор муҳит бир қатор афзалликларга эга бўлиши мумкин, жумладан, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, улардан фойдаланиш харажатларини камайтириш, ёқилғи етишмовчилигини камайиши ва саломатликни яхшилаш.
Шаҳарларда энергия билан боғлиқ чиқиндиларни камайтириш ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради. Бу шаҳарларда яшовчи ва ишлаётганлар саломатлигини яхшилаши мумкин.
Шамол, қуёш, гидро, сув оқими, геотермал ва биомасса каби қайта тикланадиган энергия таъминотини ошириш шаҳарнинг энергия таъминоти билан боғлиқ иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириши мумкин. Бундан ташқари қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида кўплаб иш ўринларини яратиш имконияти ҳам пайдо бўлади.
Қайта тикланадиган манбалардан энергия таъминотини ошириш орқали шаҳар ўзининг импорт қилинадиган қазиб олинадиган ёқилғига қарамлигини камайтиради ва энергия нархининг ўзгаришини олдини олади. Бу катта миқдорда энергия истеъмол қиладиган компаниялар учун шаҳарда тўпланишни кўриб чиқишда ундайди. Энергия мустақиллиги шаҳарнинг энергия ишлаб чиқаришни янада барқарор қилиши билан бирга рақобатбардошлигини оширади.
Делфи Технология Университетида ишлаб чиқилган Триас Энергетика концепцияси сифатида танилган барқарор энергия концепциясига кўра, энг барқарор энергия тежалган энергия ҳисобланади. Концепция энергия ва барқарорлик билан боғлиқ ҳолда эътиборга олиниши керак бўлган учта асосий тамойилни белгилайди (1.3.2-расм).


Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling