Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари
Download 213.44 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичларни бирлаштириш қобилияти
- Осон талқин қилиш
Илмий асосланганлик аниқ мезон бўлиб, бу нафақат индикаторларни ишлаб чиқиш ва танлашда балки барча билим соҳалари учун бирламчи омил бўлиши керак.
Кўрсаткичлар аниқлиги мезони бироз мунозарани талаб қилади. Агар биз урбоэкодинамик кўрсаткичлар ҳақида фақат кузатиладиган (ўлчанадиган) миқдорлар ҳақида гапирадиган бўлсак (ривожланган мамлакатлар мутахассислари бундай кўрсаткичларни табиий кўрсаткичлар деб аташади), унда аниқлик ҳудуддаги маълум компонентни ўлчовчи ускунанинг аниқ кўрсаткичлари билан белгиланади. Бундан ташқари, оддий кўрсаткичлардан ташкил топган янада мураккаб кўрсаткичларга ўтишда аниқлик пасаяди чунки ўлчов хатолари ҳар доим йиғиндига мойил бўлади. Агар биз индикатор сифатида ишлатиладиган миқдорлар ҳақида гапирмасак, унда аниқлик масаласи ўз маъносини йўқотиши мумкин. Умумий ҳолатда шуни айтишимиз мумкинки, киритилган индикаторнинг аниқлиги уни ўлчаш ва ҳисоблаш учун етарли бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, индикатор орқали ўлчаб олинган маълумотлар инсон саломатлигига таъсир қилишидан олдин шаҳар муҳитида у ёки бу хавфли кўрсаткични пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантириши керак. Бундан кўриниб турибдики, индикатор ўлчанадиган миқдор бўлиши шарт эмас балки "воситачи" — сигнал вазифасини бажариб, бу бизга "барқарор ривожланиш траекториясида" тўғри кетаётганлигимиз ҳақида ҳам хабар беради. Кўрсаткичларни бирлаштириш қобилияти маълумотларни йиғиш ва бир қатор аниқ натижаларни каттароқ кўрсаткичлар билан маълум бир умумий натижага келтириш деб тушунилади. Ушбу мезонга риоя қилиш жуда қийин чунки аниқ маълумотларни йиғиш ҳар доим қийин бўлган. Мезон жиддий ўрганишни талаб қилади, унинг асосий мақсади бирлаштириш жараёнининг маълум бир универсал схемасини ишлаб чиқиш бўлиб, унинг ёрдамида биз керакли саволга жавоб олишимиз мумкин. Осон талқин қилиш мезони қарор қабул қилувчи тизимлар учун жуда муҳимдир. Шу муносабат билан индикаторларнинг ўлчамлари ва уларни ўлчаш учун ишлатиладиган ўлчамлар масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, маълум бир макроскопик миқдорни (индикаторни) экодинамик индикаторга қўшиш учун таҳлил қилганда, киритилган индикаторнинг юқоридаги барча тавсиялар ва мезонларга мувофиқлигини текшириб босқичма-босқич шакллантирилган "танлов қоидалари" га риоя қилиш керак. Урбоэкологик кўрсаткичларини танлаш қоидалари ҳақида гапирганда, биз ушбу кўрсаткичларни қарор қабул қилиш тизимига қадар ўрганишни ёдда тутишимиз керак. Бу қуйидаги икки масалани ҳисобга олиш ва олдиндан ишлаб чиқиш зарурлигини англатади: 1) киритилган индикаторнинг ўлчов шкаласини танлаш ва асослаш; 2) ушбу индикатор ёрдамида ўлчанган ҳодисани тавсифлашда юзага келадиган ноаниқлик даражасини баҳолаш. Экодинамик индикаторларини таснифлаш масаласига турли нуқтаи назардан мурожаат қилиш мумкин. Энг кенг тарқалган ёндашувлар қуйидагилар:35 Download 213.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling