Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари
Download 213.44 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёндашув Асосий ғояси Ёндашувнинг камчилиги
1.2.4-жадвал
Шаҳарлар экологик ҳолати сифатини ўрганишга оид ёндашувлар
Манба: Блануца В.И. Стратегия исследования взаимодействия в экологической системе "город - регион" М. 1993 Шаҳар муҳитини ўрганишда ушбу ёндашувларнинг қай бирини танлаш қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади: 1) барча турдаги маълумотларни қамраб олиш (6-ёндашувга мос келади); 2) барча асосий ёндашувларнинг ўзига хос хусусиятларини умумлаштириш имконияти (6-ёндашувга мос келади); 3) объектнинг яхлитлигини сақлаб қолиш (2-6 ёндашувлар); 4) тадқиқот натижаларини амалиётга тезкор тадбиқ этиш (6-ёндашув); Кўриниб турибдики, ушбу талабларга муаммоли-комплекс ёндашув тўлақонли мос келмоқда, шунинг учун тадқоқатларда ушбу ёндашувга кўпроқ урғу бериш мақсадга мувоффиқдир. Шаҳар муҳитини ўрганишга муаммоли-комплекс ёндашув- бу атроф-муҳитнинг ифлосланиши натижасида юзага келадиган муаммоли вазиятларни бартараф этиш бўйича тавсияларни аниқлаш, ўрганиш ва ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқот стратегияси. Атроф-муҳит сифатини комплекс баҳолаш табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий комплекс схемаларини тузиш орқали амалга оширилади. Улар атроф-муҳит ҳолатига, аҳоли саломатлигига, моддий-техника объектларга салбий таъсир кўрсатадиган барча омилларни ҳар томонлама батафсил баҳолашни ўз ичига олади. Табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий комплекс схемаларига қуйидагилар киради: - атмосфера, гидросфера, литосфера, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига антропоген таъсирларнинг таъсир даражасини баҳолаш билан табиий муҳитнинг ҳолатини тавсифлаш; - зарарли таъсирга дучор бўлган ҳудудда яшовчи аҳоли саломатлиги ҳолатини баҳолаш учун санитария-эпидемиология хизмати маълумотларини таҳлил қилиш; - иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари, минерал-хом ашё базаси тўғрисидаги маълумотлар; саноат марказларининг шаклланиши, шаҳарларнинг ривожланиши; - барча турдаги ресурслардан фойдаланишнинг мавжуд ва яратилган тизимларини таҳлил қилиш; - табиий муҳит ҳолатининг антропоген таъсир натижасида мумкин бўлган ўзгариши, шунингдек, аҳоли саломатлиги ҳолатида кутилаётган ўзгаришлар прогнози; - ҳудудни комплекс таҳлил қилиш орқали муаммоли вазиятлар ва муаммоли ҳудудларни аниқлаш; - табиатни муҳофаза қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш, мавжуд шароитларни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўпламини ишлаб чиқиш; -таклиф этилаётган лойиҳаларни техник-иқтисодий таққослаш ва устувор ишларни белгилаб, ижтимоий, иқтисодий ва экологик кўрсаткичлар бўйича мақбул комплекс чора-тадбирларни танлаш. Комплекс баҳолаш жараёнида асосий экологик муаммоларни аниқлаш ва табиатни муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар қўйилади. Ушбу ёндашувнинг афзаллиги ҳудуднинг табиий имкониятларини ва антропоген таъсирни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш учун кенг кўламли кўрсаткичлардан фойдаланиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши натижасида иқтисодий зарарни баҳолаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Бироқ, мутахассислар ушбу ёндашувнинг бир қатор камчиликларини таъкидлашади. Баҳолаш маъмурий бирликлар томонидан амалга оширилади, уларнинг чегаралари кўпинча табиий чегараларга ёки салбий омилларнинг таъсир доирасига тўғри келмайди. Бундан ташқари, ҳақиқий комплекс баҳоларни олиш учун зарур бўлган хавф даражаси ва токсиклик каби индивидуал таъсир турларининг аниқ миқдорини бўйича кўрсатмалар мавжуд эмас. Урбанизациялашган ҳудудларнинг экологик танглик даражасини комплекс баҳолашга услубий ёндашув қуйидагича фарқланади: - тадқиқот кўлами; - муайян турдаги таъсирлар даражаси аниқланадиган кўрсаткичлар мажмуи; - якуний натижани олиш учун интеграл кўрсаткичларни бирлаштириш; - ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган маъмурий-ҳудудий бирликлар таркиби. Шаҳар атроф-муҳит сифатини ўрганишда шаҳар билан ўзаро алоқада бўлган унинг ён атрофидаги ҳудуднинг таъсирини ҳисобга олиш керак. Г.М.Лаппонинг қайд этишича, шаҳарни унинг атрофидаги ҳудуддан алоҳида ўрганиш ҳам, лойиҳалаш ҳам мумкин эмас28. Бироқ, ёндашувларнинг аксарияти шаҳар атроф-муҳитининг сифатини баҳолашга асосланган бўлиб, шаҳарнинг атрофдаги ҳудудлар билан алоқаларини ҳисобга олмайди. Шаҳар атрофи шаҳарлар фаолиятининг барча жабҳаларига, уларнинг шаклланиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Ўз навбатида шаҳар ҳам унинг атрофидаги ҳудуднинг иқтисодий, сиёсий ва маданий марказидир. Шаҳарларнинг роли ва аҳамиятининг ортиши, уларда юзага келадиган муаммоларнинг мураккаблашиши шаҳарнинг атрофдаги ҳудудлар билан ўзаро муносабатига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Атрофдаги ҳудудлар шаҳарнинг доимий таъсирини бошдан кечиради ва унинг таъсири остида шаклланади, бу ҳудуднинг функционал ташкил этилишида, унинг иқтисодий ихтисослашувида акс этади. Шаҳарларни ўраб турган шаҳаратрофи ҳудудлар шаҳарларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлайдиган функцияларга эга (чиқинди полигонлари, транспорт тизимлари; тез бузиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган жой; шаҳарни сув, қурилиш материаллари билан таъминлайди; фуқароларнинг дам олиш маскани ва бошқалар). Шунинг учун ҳам атрофдаги ҳудуднинг экологик ҳолатини ҳам доимий назорат қилиш муҳим масаладир. Шунда экологик мувозанатга эга бўлган ҳудуднинг “шаҳар – шаҳар атрофи” тизимида барқарор ва уйғун ривожланишини таъминлаши мумкин, бунинг учун у шаҳар таъсирига чидамли бўлиши керак. Шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларни биргаликда ўрганиш зарурати қуйидагилардан далолат беради: 1) шаҳарнинг геоэкологик чегараси мавҳумлашмоқда; 2) шаҳарларга ташқаридан ифлосланиш оқими (бошқа шаҳарларнинг таъсири, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) ва аксинча, шаҳарнинг унинг атрофидаги ҳудудларга таъсири, уларнинг кўлами атроф-муҳитнинг барча таркибий қисмларига салбий таъсир кўрсатадиган омилларга боғлиқ; 3) шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ташқи зоналарини ўрнатиш зарурати шаҳар атроф-муҳитининг сифатига ижобий таъсир кўрсатади (дам олиш зоналари). Бундан ташқари шаҳар ва унга ёндош ҳудудлар экологиясини таҳлил қилишда антропоген босимнинг ҳам таъсирини алоҳида инобатга олиш мақсадга мувоффиқ. Бу борада Б.И.Кочуров изланишлар олиб борди.29 У антропоген юк даражасига кўра ерларнинг тақсимланиши ва нисбати ландшафтларнинг ёки маъмурий бирликнинг антропоген ўзгариш даражасини баҳолашга имкон беришини асослайди. Муаллиф фанга мутлақ ва нисбий кучланиш коеффитсиентлари тушунчаларини киритди ва улар юқори ва паст антропоген юкка эга ер майдонлари нисбати билан аниқланади. Антропоген юкнинг интенсивлиги даражасига кўра, барча ерлар 5 балли шкала бўйича тартибга солинган (1.2.5-жадвал). Ҳудуд экологик ва иқтисодий ҳолатининг интенсивлик коеффицентларини ҳисоблаш формулалари қуйидаги шаклга эга: Kмутлақ=АЙ1/АЙ5 Kнисбий= АЙ1+ АЙ2/ АЙ4+ АЙ5 Download 213.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling