1.1.1-жадвал
Урбанизациянинг ривожланиш хронологияси
Аҳоли пункти
|
Аҳоли пунктининг хусусияти
|
Содир бўлган вақти
|
Қишлоқ
|
50 кишидан 100 кишигача истиқомат қилинган жойлар (Нил водийси атрофидаги кўплаб ҳудудлар мисол бўла олади)
|
Эрамиздан аввалги тахминан 10 минг йил илгари
|
Кичик шаҳар
|
Бир неча минг аҳолига эга шаҳар (Шуммерларнинг Эриду шаҳри ҳозирги замонавий Ироқ жанубидаги қадимий шаҳар)
|
Эрамиздан аввалги 4 мингинчи йилда
|
Шаҳар
|
Аҳолиси 50 минг кишигача бўлган 1км2 майдонга 5-8 киши тўғри келадиган шаҳарлар (Шуммер давлати шаҳарлари)
|
Эрамиздан аввалги олдинги 3500 йил
|
Йирик шаҳар
|
1 миллиондан ортиқ аҳолига эга шаҳар (Рим)
|
Эрамиздан аввалги 44-10-йиллар
|
Мегаполис
|
10 миллиондан ортиқ аҳолига эга ва бир неча минг квадрат километргача чўзилган майдонга эга бўлган шаҳар (Лондон, Нью-Йорк, Мехико шаҳарлари)
|
ХХ асрдан бошлаб
|
Агломерация
|
Йирик шаҳарлар атрофида ўзаро боғланган аҳоли пунктлари тизими (Бомбей, Буенос-Айрес, Карачи)
|
ХХ аср охири
|
Мегалополис
|
Йирик ва кичик шаҳарларни ўз ичига олган йирик агломерациялар иттифоқи (АҚШ аҳолисининг 20 фоизи яшайдиган Бостондан Вашингтонгача бўлган масофада 40 га яқин агломерация, Чикаго ва Пицсбург оралиғидаги 35 та агломерация, 20 та агломерацияни ўзида жамлаган Токайдо мегалополиси)
|
ХХ аср охири
|
Урбани-зациялашган мамлакат
|
Табиий ландшафтлари бутунлай йўқ бўлиб кетган, ўрнини маданий ландшафтлар эгаллаган мамлакат (Англия, Ғарбий Европанинг кичик давлатлари)
|
ХХ- ХХI аср
|
Урбаниза-циялашган сайёра
|
Табиий муҳитнинг сиқилиши ва биологик хилма-хилликнинг бузилиши
|
Барқарор ривожланиш сари қадам қўяётган шаҳарларда кузатилиши мумкин бўлган жараён
|
Манба: Тетеор (2006) таснифи бўйича урбанизациянинг ривожланиш тарихи2
Дунёда урбанизация жараёнининг кенг ёйилиши ХХ аср иккинчи ярмига тўғри келди ва ер юзасининг барча қисмларида жадал тус ола бошлади. БМТ маълумотларига кўра, ХХ аср бошида урбанизациялашган ҳудудлар бутун ер юзасининг 1 % ни эгаллаган бўлса, 1950-йилда 29,6 %, 1960-йилда 33,8 %, 1970-йил 36,6 %, 1980-йил 39,3 %, 1990-йил 43 % аҳоли шаҳарларда истиқомат қилган. Асримиз бошида дунё бўйича урбанизация даражаси 46,7 %, 2010-йилда 51,7 %, 2020-йилда 56,2 % ни ташкил қилган ва бу жараён йиллар оралиғида янада ошиши тахмин қилинмоқда3 (1.1.2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |