Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Download 213.44 Kb.
bet5/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
1.1.4-жадвал

Метеорологик омиллар

Қишлоқларга нисбатан солиштирганда шаҳарларда

Умумий радиация

15-20 % кам

Қишда ултрабинафша нурлари

30 % кам

Ёзда ултрабинафша нурлари

5 % кам

Қуёш нурлари тушиши

5-15 % кам

Ўртача ҳарорат

0.5-1̊ С юқори

Ўртача ҳарорат қишда

1-2̊ С юқори

Иситиш мавсумининг давомийлиги

10 % камроқ

Турли аралашмалар
-конденсация зарралари
-турли газ аралашмалари

10 марта кўп


5-25 марта кўп

Йиллик ўртача шамол тезлиги
-бўронли
-штил

20-30 % кам
10-20 % кам
5-20 % юқори

Жами ёғингарчилик
-қор кўринишида
- 5мм дан кам ёғинли кунлар
-булутлилик
-туманли кунларнинг қайтарилиши ёзда
- туманли кунларнинг қайтарилиши қишда

5-10 % кўп
5 % кам
10 % кўп
5-10 % кўп

30 % кўп

100 % кўп


Нисбий намлик қишда
Нисбий намлик ёзда
Момоқалдироқ

2 % кам
8 % кам
1.5-2 марта кам



Манба: Стольберг (2000-й) тадқиқотларига кўра
Ифлосланиш даражаси шаҳар ҳудудидан чиқиб унинг атрофига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда ва натижада шаҳар оралиғидаги туман ва шаҳарчаларда ҳам экологик аҳвол салбийлашиб бормоқда. Барча шаҳарлар учун атмосферага чиқариладиган газлар қуйидагича бўлиши керак:
С/РЕМ≤1;
Бу ерда, С – ҳаво қатламидаги зарарли моддалар концентрацияси.
Муҳофаза этиладиган ҳудудлар, даволаниш ва рекреацион-туристик зоналарда бу кўрсаткич янада муҳим:
С/РЕМ≤0,8;
2020-йил якунларига кўра, республикамизда атмосферага чиқарилган газларнинг умумий миқдори 924,4 минг тоннани ташкил этган ва бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан сезиларли ортганини кўришимиз мумкин (1.1.5-жадвал).
1.1.5-жадвал
ЎзР Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида тузилди.

Фан ва технологиянинг ривожланиши натижасида ҳавони ифлословчи ноанъанавий манбалар, яъни шовқин, турли тебранишлар, радиация кабиларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Шаҳарларда транспорт оқими кўпайиши, саноат корхоналарини аҳоли манзилгоҳларига яқин жойлашиши каби омиллар шовқиннинг асосий сабабчисидир. Навоий вилояти шаҳарларида ҳам ана шундай йирик саноат корхоналари аҳоли манзилгоҳларига яқин жойлашганлиги шаҳар аҳолисининг иш сифати даражасига ва саломатлигига салбий таъсир қилади. Мутахассислар фикрича, аҳоли яшаш пунктидан 2 метр узоқликдаги шовқин 55 децибелдан ошмаслиги керак. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, йирик шаҳарларда яқин йилларда шовқин даражаси 1дБА дан ошиб бориш хавфи бор. Шовқин бўйича лидер масканлар аэропорт ва вокзаллардир. У ерлардаги шовқинлар 100 децибелгача, метро шовқини эса 110 децибелга етади. Саноат корхоналардан тарқаладиган шовқин даражаси 80дБА дан 100дБА гача бўлиб, аҳолининг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади. Юқори даражадаги шовқин сурункали уйқусизлик, юрак касалликлари, эшитишнинг пастлиги, қонда чарчоқ гормонининг ортиши, иммунитет пасайиши, невроз, уйқу сифатининг бузилиши, ваҳима ва қўрқув, бош мия ҳужайралари нобуд бўлиши кабиларга олиб келиши мумкин12.


Табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик ҳам шаҳарлар экологиясига ўз таъсирини ўтқазади. Шаҳарларни классификация қилганда “ресурс шаҳар” тушунчаси қўлланилади, Навоий вилоятидаги шаҳарлар ҳам табиий ресурс негизида вужудга келганлигини ҳисобга олсак ҳудудда бу борада қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини тушуниш қийин эмас. Табиий ресурс деганда нафақат фойдали қазилмаларни балки ҳаёт қобиғининг компонентлари бўлган тупроқ, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кабилардан оқилона фойдаланишни тушуниш керак.
Инсон саломатлиги ҳолатининг атроф-муҳит сифатига боғлиқлиги ўтган асрда ўз исботини топган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти экспертлари инсон саломатлиги 50-52% турмуш тарзига, 20-22% ирсий омилларга, 7-12% соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолатига ва 18-20% экологияга боғлиқлигини аниқладилар.13
Кичик тиббий энциклопедияда саломатлик – бу тананинг табиий ҳолати, унинг атроф-муҳит билан мувозанати ва ўз-ўзини бошқаришнинг мукаммаллигини, барча органлар ва тизимларнинг ўзаро уйғун таъсирини ифодалайди.14
Техноген омилларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсири қуйидаги оқибатларга олиб келади:15
-соғлом одамларда меҳнат қобилияти ва ижтимоий фаолликнинг пасайиши;
-ирсий касалликлар пайдо бўлишига олиб келувчи замонавий ва келажак
-авлодларга таҳдид солувчи генетик касалликларни пайдо бўлиши;
-онкологик ва у билан боғлиқ касалликларнинг пайдо бўлиши;
-ўткир ва сурункали касалликлар сонининг кўпайиши;
-иммунитетнинг пасайиши;
-ифлосланган ҳудудларда яшовчи болалар саломатлигининг ёмонлашуви;
-умр кўриш давомийлигининг қисқариши.
Марков фикрича, саломатлик кўрсаткичлари уч гуруҳга бўлинади: санитария-демографик, касалланиш ва ногиронлик, жисмоний ривожланиш. Ўтказилган тадқиқотлар атроф-муҳитга турли даражадаги таъсир кўрсатадиган ҳудудларнинг экологик ҳолатини қиёсий таҳлил қилиш учун аҳоли саломатлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш асосий индикатор ҳисобланади ва шу жиҳатдан ҳудуднинг экологик ҳолати билан аҳоли саломатлиги ўртасида боғлиқлик бўлиши табиий ҳол сифатида талқин қилиниши керак.
Шаҳар атроф-муҳити ифлосланишининг саломатликка таъсири қуйидаги фактлар билан тасдиқланади:
-касалланишнинг халқаро ва минтақавий фарқлари мавжуд;
-саноат шаҳарлари аҳолисида кичик ва кам ифлосланган шаҳарлар аҳолисига нисбатан юқори касалланиш кўрсаткичлари кузатилади;
-саноат корхоналарига яқин яшовчи аҳоли касалланишининг ортиши;
-мигрантлар гуруҳларида касалланишнинг ўзгариши.
Аҳолининг, айниқса, болалар саломатлиги кўрсаткичлари атроф-муҳитнинг инсонга турли хил таъсирини яхлит шаклда акс эттиради ва шунинг учун унинг сифатини баҳолаш мезони сифатида ишлатиш мумкин. Сўнгги пайтларда аҳоли саломатлиги мезонидан фойдаланган ҳолда атроф-муҳит сифатини баҳолашда иккита ёндашув мавжуд.
Биринчи ёндашув аниқ стандарт яратиш бўлиб, у билан таққослаш орқали атроф-муҳит сифатининг ўзгариши ҳақидаги фикрлар. Бундай аниқ стандарт урбанизация даражаси ёки иқтисодиётнинг атроф-муҳитга салбий таъсири кабилар бўлиши мумкин лекин ҳудудда яшовчи аҳоли саломатлик кўрсаткичлари оптимал стандарт сифатида қаралади.
Иккинчи ёндашув расмий статистикани четлаб ўтган ҳолда атроф-муҳит ўзгаришини баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.
Шаҳар атроф-муҳитининг сифатини аҳоли саломатлиги нуқтаи назардан ҳар томонлама баҳолаш статистик кўрсаткичлар асосида аҳоли саломатлиги ҳолатининг умумий даражаси белгиланади ва унинг ҳудудий таҳлили амалга оширилади. Кейинчалик аниқланган фарқларга асосланиб, батафсилроқ баҳолаш ўтказилади. Унда касалланиш даражаси ва уни келтириб чиқарадиган омилларнинг миқдорий ва сифат жиҳатдан ьоғлиқлиги аниқланади ва касалликларнинг алоҳида гуруҳлари таҳлил қилинади.
Шундай қилиб, урбанизация ва экологик муҳит ўртасида узвий алоқадорлик бўлиб, агар биз шаҳар ҳудудларида экологик мумаммоларга вақтида эьтибор қаратмасак келажакда урбанизациянинг кейинги босқичларида ушбу муаммолар янада мураккаб кўринишга келиш хавфи муқаррар.

Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling