Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Шаҳардаги чиқиндилар ва уларни қайта ишлаш кўрсаткичи


Download 213.44 Kb.
bet17/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Шаҳардаги чиқиндилар ва уларни қайта ишлаш кўрсаткичи. Чиқиндилар замонавий жамиятдаги энг долзарб экологик, ижтимоий ва иқтисодий муаммолардан биридир. Истеъмолнинг кўпайиши ва ривожланаётган глобал иқтисодиёт чиқиндиларнинг кўпайишига олиб келади. Натижада исрофгарчиликни камайтириш ва олдини олиш бўйича кўпроқ саъй-ҳаракатлар талаб этилади. Илгари чиқиндиларга бир марталик фойдаланиладиган манба деб қаралган бўлса, бугунги кунда у қимматли манба сифатида эътироф этилмоқда ва экологик барқарорликка эришиш учун уларни қайта ишлашга ўтилмоқда.
Қуйида ривожланган давлатлар қаттиқ ва маиший чиқиндиларни бошқаришининг турли усуллари барқарорлигига кўра таснифланган:

2-расм. Ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда муаллиф томонидан тузилди.
Шаҳарларда чиқиндиларни камайтириш ва чиқиндиларни самарали бошқаришни амалга оширишнинг бир қатор афзалликлари бор:
- Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва иш ўринларини яратиш: Чиқиндиларни қайта тиклаш, қайта ишлаш ва уларни йиғишни ташкил этадиган хизматлар янги иш жойларини яратади ва атроф-муҳитга бўладиган антропоген босимни камайтиради. Маҳаллий даражада, маҳсулот ва материалларни қайта ишлатиш ёки қайта ишлаш учун тайёрлаш ва саралаш каби меҳнат талаб қиладиган фаолият паст малакали ишчиларни иш билан таъминлаши мумкин.
- Атроф-муҳитга таъсирни камайтириш: тўғри ташкил этилмаган чиқинди бошқаруви инсон саломатлиги, атроф-муҳит ва иқтисодиётга зарарли таъсир кўрсатади.
- Иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш: Чиқиндиларни самарали бошқариш, қайта фойдаланиш ва қайта ишлашга эътибор қаратиш натижасида иссиқхона газлари эмиссияси камаяди.
- Энергия ишлаб чиқариш: Чиқиндиларни қайта ишлатиш ёки қайта ишлаш мумкин бўлмаганда, улардан энергия олишда ва марказий иситиш тизими учун фойдаланиш мумкин.
- Иқтисодий самарадорлик: шаҳар ҳудудидаги турли корхоналар ва тадбиркорлар чиқиндиларни камайтириш орқали ўз молиявий харажатларини тежашлари мумкин.

Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling