2-Амалий машғулот: Релефни баҳолаш


Download 0.8 Mb.
bet1/5
Sana16.09.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1679576
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2- амалий Релефни баҳолаш


2-Амалий машғулот: Релефни баҳолаш

Ер юзи рельефининг шакллари, унинг ривожланиши ва тарқалишини ўрганадиган фан геоморфология деб аталади. Ер юзи сатҳининг паст - баладлигини белгиловчи табиий шароитлардан энг муҳими рельефдир. Рельеф ҳолатини ўрганиш ҳудудда фуқаро муҳофазаси тадбирлари қаторида ободонлаштириш ишларида ҳам катта аҳамиятга эга. Табиий ва ўзгартирилган рельефнинг уч тури маълум:


Макрорельеф – катта минтақадаги ва баландлиги бўйича 200 – 1500 м.
Мезорельеф – шаҳарнинг ўртача мутлақ баландликларига (фарқи 10 – 200 м) тегишли кўрсаткич бўлиб, унга кўра тепаликлар ёки шаҳар миқёсидаги паст – баландликлар аниқланади;
Микрорельеф – баландлиги бўйича кичик (0 – 10 м) чегараланган майдон бўлиб, у инженерлик ободончилигида кўчалар, йўлаклар, уйларга киришдаги остоналарнинг баландликларини кўрсатади.
Табиий рельеф - ер юзасининг қаттиқ қисмидаги (литосфера) турли (нотекис) геометрик шаклларнинг йиғиндисидир. Унинг шакллари пайдо бўлиши, катта – кичиклиги, денгиз сатҳидан баландлиги, ташқи кўриниши ва бошқа хусусиятлари жиҳатидан бир неча турга бўлинади. Лекин, умумий ҳолда унинг ташқи кўринишига қараб, улар қавариқ ёки ботиқ бўлади.
Рельеф бўртиб чиққан шаклларга: дўнг, тепа, қир, тоғ, тоғ тизмаси ва бошқалар, ботиқ шаклларга эса: водий, жар, дара, чуқурлик, пастлик, қозон – сой, сой ва бошқалар киради (2.1-расм).
Рельеф нишаблигини топографик режа усули асосида баҳолашда унинг асосий шаклларига умумий баҳо беришдан ташқари, биринчи навбатда, унинг миқдори, яъни турли баландликларнинг нишаблиги ва қиялик бурчагини аниқлашнинг аҳамияти каттадир. Топографик харитада чизиқнинг нишаблиги ва қиялик бурчаги аналитик ёки график усулларда аниқланади. Аналитик усулдан фойдаланиб, чизиқнинг нишаблиги қуйидаги формула орқали топилади:
I=h/l=tgα, (2.1)
бунда, h – берилган горизонталнинг кесим буйича баландлиги; l - нишаби аниқланаётган чизиқнинг харитадаги ётиқ ҳолати, у харитада ўлчангандан кейин масштаб бўйича ҳисоблаб топилади.

2.1. – расм. Табиий горизонталлар кўринишидаги жойнинг режаси: 1 – горизонталлар; 2 – баланд – пастлиги; 3 – сув айирғич.

Атрофдаги нотекис жойлардан гумбазсимон ёки конуссимон шаклда кўтарилиб турадиган баландлик тепа дейилади. Унинг нисбий баландлиги 200 метр атрофида бўлади. Нисбий баландлиги 100 метр атрофида бўлган тепа дўнглик дейилади. Нисбий баландлиги 1-1,5 метр бўлган дўнгликни дўнгча деб аталади. Сунъий йўл билан ҳосил этилган дўнглик қуром дейилади, унинг нисбий баландлиги 50 метргача етиши мумкин.


Тепаликларнинг ён бағирлари ҳар хил: силлиқ, қавариқ, ботиқ, терраса – супали ёки мураккаб шаклли бўлиши мумкин. Силлиқ ён бағирнинг нишаблиги ўзгармайди. Ён бағир қиялик бурчаги билан ўлчанади. Қиялик бурчаги 50 гача бўлган ён бағир ётиқ, 50 дан 200 гача бўлгани қия, 200 дан 450 гача бўлган тик, 450 дан каттаси жуда тик ён бағир дейилади.
Қия ва тик ён бағирдан ётиқ ён бағирга ўтиладиган жой, ён бағирнинг букилган жойи, кетма – кет букилишлар орасидаги майдон терраса – супа дейилади.
Рельефнинг ботиқ шаклларидан энг йириги водий бўлиб, унинг доимо сув оқиб турадиган қисми – дарё ўзани, тошқин вақтида сув босадиган қисми эса қайр дейилади. Вақтинча оққан сув ўйиб кетган узун чуқурлар жар дейилади. Ён бағири жуда тик кичик жар жилға дейилади. Жилға сув ювиши натижасида катталашиб жарга айланади. Чуқурлашишдан тўхтаган, ён бағри ётиқ ва тагига чим босилган ясси жарлик тўсин дейилади. Қарама – қарши томонлари бирлашган жой бел ёки эгар дейилади. Тоғли туманлардаги ён бағирлари тик қояли, чуқур водийлар дара деб аталади. Ён бағирлари ғоят тик дара танги деб юритилади. Бу шаклларнинг бир – бири билан қўшилиб кетиши у ёки бу ҳудудда рельефнинг асоси бўлиб ҳисобланади ва шунга кўра жой текис ёки тоғли деб юритилади. Шаҳарсозликда текис рельеф ўз навбатида, қуйидаги турларга бўлинади:
- сокин рельеф, нишаблиги – 0-0,4 %;
- текис – 0,4-3 %;
- кучсиз кесилган – 3-6 %;
- кесилган – 6-10 %;
- кучли кесилган – 10-20 %;
- жуда кучли кесилган – 20 % дан зиёд.

Ер сатҳининг рельефи топографик харитада кўрсатилади, ундаги баландликни белгиловчи горизонтал чизиқлар изогипс деб юритилади.


Тепаликни бир хил баландликда кесиб ўтувчи горизонтал текисликларни сояси бирор текис юзага туширилса ва бир хил баландликларга эга бўлган нуқталар туташтирилса, горизонтал чизиқлар ҳосил бўлади ва улар бир хил баландликни кўрсатади. Икки горизонтал орасидаги тик масофа h – кесим баландлиги, икки горизонтал орасидаги ётиқ чизиқ ℓ - масофа горизонталлар оралиғи, ён бағирлик билан горизонтал текислик орасидаги бурчак α – қиялик бурчаги дейилади(2.2-расм).
Топографик хариталарда баландлик ҳисоби Каспий денгизининг ўртача сатҳидан бошлаб олинади. Топографик харита ва горизонталлар шаҳарсозликда шаҳар режаси ва бошқа инженерлик чора – тадбирларининг лойиҳаларини бажаришда асос бўлиб хизмат қилади. Батафсил лойиҳалаш учун ер сатҳи ниверлирланади. Бу иш ҳақиқий жойга нисбатан аниқ бир масштабда бажарилиб, шаҳарсозликда инженерлик нуқтаи - назаридан рельеф нишаблиги қуйидагича баҳоланади (2.1-жадвал).

2.2 – расм. Изланаётган нуқтанинг баландлигини интерполяция йўли билан аниқлаш.


2.1-жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling