Инженерлик нуқтаи - назаридан рельеф нишаблигини баҳолаш
Т/р
|
Ер сатҳи
нишаб-
лиги, %
|
Шаҳарсозлик нуқтаи - назаридан табиий рельефни баҳолаш
|
|
0,5 дан кичик
|
Уй - жой қурилиши, кўча ва йўллар трассасини жойлаштириш учун қулай, аммо суғориш, қор - ёмғир сувларини қочириш ва ўзи оқар канализацияни қуриш учун ноқулай жой.
|
|
0,5 – 3
|
Уй - жой қурилиши, суғориш, сувни қочириш ва ҳоказолар учун қулайдир, инженерлик тайёргарлигида мураккаб чора – тадбирлар ўтказиш талаб қилинмайди.
|
|
0,6
|
Қурилиши учун қулай, аммо уйларни, шаҳар майдонларини жойлаштиришда, кўчаларни ўтказишда маълум қийинчиликлар пайдо бўлади. Инженерлик тайёргарлигида рельефни қисман ўзгартиришга тўғри келади.
|
|
6 - 10
|
Уй-жойларни, кўчаларни қуришда ва жойлаштиришда, транспорт ҳаракатини ташкиллаштиришда ва ер ости коммуникацияларини ётқизишда анча қийинчиликлар юзага келади. Инженерлик тайёргарлигида ер сатҳини шакллантиришда мураккаб ва катта ҳажмдаги ишларни бажариш лозим бўлади.
|
|
10 – 20
|
Уй - жойларни жойлаштиришда, уларни камайтириш ва бир хил гуруҳдаги уйларни танлашда баъзан уйлар алоҳида терасса қуришга мажбур бўлинади, бундай жойлар учун кўпроқ бир қаватли шахсий уй – жой қуриш учун яроқли. Бу уйлар учун ер ости қувурларини жойлаштириш қийин. Инженерлик тайёргарлик ишларида махсус иншоотлар (ушловчи деворчалар ва шунга ўхшашлар) қуриш талаб этилади.
|
|
20 дан катта
|
Уй – жой қурилиши, жойлаштириш ва ободончилик учун жуда ҳам ноқулай, ҳар бир алоҳида уй учун махсус жой танланади, ер ости коммуникацияларини жойлаштириш жуда ноқулай, инженерлик тайёргарлик ишларида жуда катта қийинчиликлар туғилади. Бу ерларни ўзлаштириш зарурияти бўлгандагина амалга оширилади.
|
Қурилиш учун лойиҳаланаётган жойнинг рельефи қуйидаги тартибда белгиланади:
қияликнинг нишаблиги (град) ёки % (фоиз), ‰ (промил));
қияликларнинг йўналишига нисбатан жойлашиши: шимолий, жанубий ва ҳоказо йўналишлар;
кесишганлиги;
сув айиргичи ва сув йиққгичларнинг мавжудлиги ва жойлашиши;
ер сатҳи шаклининг ўзгармаслиги ва заминнинг ўзгаришидаги табиий жараёнларининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |