2-Амалий машғулот: Релефни баҳолаш


Download 0.8 Mb.
bet3/5
Sana16.09.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1679576
1   2   3   4   5
Bog'liq
2- амалий Релефни баҳолаш

2.2. Рельефнинг шакллари

Рельеф тўғрисида умумий маълумотни олишда ундаги табиий пайдо бўлган шаклларга баҳо бериш орқали геодезик горизонталлар тузилмаси асос бўлиб хизмат қилади(2.3-расм).


Шаҳар учун жой танлаётганда шаҳарсозликнинг ҳамма талабларига жавоб берадиган рельефга эга бўлган катта жойни топиш қийин. Шунинг учун жойга баҳо берилаётганда биринчи навбатда рельефнинг яроқсиз жойлари аниқланади. Бу усул билан шаҳарсозлик учун қулай ва ноқулай жойлар белгилаб олинади(2.4-расм).
Буни бажаришда биринчи навбатда рельефда сув айирғич ва сув йиққичлардан узлукли чизиқлар ўтказиб, нишабликларнинг алоҳида йўналишлари аниқлаб олинади.

Теп Б Ч


Ж Д С Туб

2.3. – расм. Жойнинг рельефи.


Теп – тепа; Б – сой; Ч – чўққи; Ж – жар ёки чуқурлик; Д – эгар, бел; туб – сойтуби.


Кейинчалик берилган максимал imax ва минимал imin нишабликлар ва режадаги горизонталлар кесишувидан фойдаланиб, улар орасидаги энг қисқа масофа (тўғри чизиқ) ва унинг нишабликлари юқорида келтирилган усул ёрдамида топилади. Шу усулда танланган ҳудуднинг яроқсиз жойлари аниқлаб чиқилади. Уларнинг чегараси сифатида ўлчагичдан чиқиб кетувчи (катта ёки кичик) жойлари белгиланади ва бу жойлар яроқсиз деб ҳисобланади. Агар яроқсиз деб ҳисобланган майдон жуда катта бўлса, унда қисқа тўғри чизиқ тартибидан фойдаланилади. Ҳар хил диаметрли икки доира энг қисқа тўғри чизиқ тартиби вазифасини бажаради. Доираларнинг диаметрлари қабул қилинган максимал ва минимал қисқа тўғри чизиққа масштаб бўйича мос келади. Тартиб бўйича тўғри йўналтириш учун доирага диаметрлар ўтказилади. Икки горизонтал орасида кетма - кетлик юргизилиб, диаметрдан чиқиб кетган жойлари белгилаб олинади.



2.4–расм. Кичик жойдаги рельефнинг горизонталлар билан тасвирланиши.
а) қия юза; б) бўртиб чиққан жой; в) узилган рельеф; г) ботиқ жой; д) сой; е) сувайиргич.


2.3. Тикка режалаштиришнинг вазифалари

Инженерлик тайёргарлигининг талаблари, рельефнинг тикка режаси лойиҳаси асосида таъминланади. Инженерлик тайёргарлигига қўйилган талабларда асосан рельефни қулай ва унумли суришни таъминлаш керак. Тикка режа материаллари барча лойиҳа ишларининг асоси сифатида қабул қилинади.


Тикка режалаштириш икки босқичда амалга оширилади:

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling