№2 амалий машгулот учун хронологик карта


Download 0.59 Mb.
bet15/20
Sana13.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1701200
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2-ТБ диагностикаси

Эндоскопия.
Фтизиатрия амалиётида нафас аъзолари касаллаикларида кенг кўламда бронхоскопия, нисбатан камроқ торакоскопия ва медиастиноскопия қўлланилади.
Бронхоскопия ҳар доим трахеяни кўриш билан биргаликда, яъни трахеобронхоскопия ўтказилади.
Агар олдиндан рентгенотелевизионли ёки реньтгенографмикли назоратга заруравт бўлса, унда бронхоскопия рентгеноэндоскопик хонада (рентгенобронхологик текширув) ўтказилади. Бронхоскопия учун шиша толали оптик эгилувчан бронхоскоп- фибробронхоскоп ишлатилади.
Махсус кўрсатмаларга кўра маълум бир эндоскопик аралашмага боғланган ҳолатда қаттиқ (металлдан ясалган )бронхоскоп ишлатилади.
Ф
6.11. Расм. Фибробронхоскоп
ибробронхоскоп унча ката бўлмаган диаметрга эга (5-6 мм ва ундан кам) ва яхши букилади. Унинг охирги қисмини буралиш бурчагини бошқариш мумикн. Кичик диаметрга эгалиги ва яхши бошқариш мумкинлиги учун фибробронхоскоп ёрдамида нафақат бўлакли, сегментли, асосий бронхларни балки субсегментар бронхларни ҳам кўздан кечирса бўлади.
Фибробронхоскопларнинг барча моделларида бронхлар ичидаги сақланмани сўриб олиш учун ва биопсия қилиш учун каналлар мавжуд. Замонавий фиброронхоскоплар рангли тасвирни мониторга узатиш, суратга олиш ва видеолентага ёзиб олиш хусусиятига эга.
Фибробронхоскопияни одатда маҳаллий анестезия билан премедикация қилингандан сўнг беморни креслода ўтқазиб боришнинг остиига ёстиққча қўйилгандан сўнг ўтказилади.
Нафас йўлларини анестезияси учун новокаин, дикаин, тримекаин, лидокаин эритмаларидан форйдаланилади. Фибробронхоскопни трахеяга пастки бурун йўлидан киритилади. Фибробронхоскопни оғиз орқали ҳам киритса бўлади, лекин бу унчалик қулай эмас ва у бурун йўллари патологияси бўлганида қўлланилади. Наркоз орқали текширилаётганда фибробронхоскоп интубацион трубка орқали ёки қаттиқ бронхоскоп тубус орқали киритилади (комбинирланган бронхоскопия).
Қаттиқ бронхоскопнинг асоси бўлиб, диамсертри 12 мм гача бўлган ковак металли тубус, ёритиш мосламаси, ўпеани турли сунъий вентиляциясининг турли бурчакли кўришга эга бўлган телескоп яна лупа фотоаппарат, кинокамера уланган ҳолатда бўлиши мумкин.
Қаттиқ бронхоскоп билан бронхоскопия қилиш наркоз остида ўпкани сунъий вентиляцияси (ЎСВ) билан биргаликда беморни орқага ётган ҳолатида олиб борилади. Тубус оғиз орқали ҳиқилдоқдан, товуш ёриғи орқали трахеяга, кейинчалик бронхларга ўтказилади. Бронхларни кўздан кечириш тубус орқали киритилган оптик телескопларни қўллашниенгиллаштиради.
Кўпчилик ҳолатларда фибробронхоскопиядан фойдаланилади. Қаттиқ бронхоскопни қўллашга ўпка туберкулёзи беморларида махсус кўрсатмалар мавжуд: ўпкадан қон кетиш диагностикаси ва уни тўхтатиш, кўкрак ичи лимфа тугунлари силида бронхолитни олиш.
Бронхларни кўздлан кечирганда шиллиқ қаватни ҳолати ва қон кетмаётганлиги, бронхиал сақланмаларнинг характери, бронхлар ёриғининг диаметри, эластиклиги, бронхиал деворнинг тонуси ва ҳаракатчанлиги баҳоланади. Барча нормадан четга чиқиш фиксацияланади. Эндоскопик манзара суратга олинади. Диагностик текширувани бактериологик ва патоморфологик текширув учун материал олиш билан тугалланади.
Ўпка сили билан касалланганларда бронхоскопия манфий бактериологик натижа бўлганда сил касаллигини гистологик верификация қилиш учун материал олиш учун ҳам ишлатилиши ҳам мумкин. Бундан ташқари нафас йўлларнинг пастки қисмларидан ҳужайра суюқликлари лаборатор текширув учун олиш ва бронхларни лаважини амалга ошириш диагностикада муҳим аҳамиятга эга.
Ўпкани диффуз касалликлари билан касалланганларда Т лимфоцит ва унинг субпопуляцияси миқдорини аниқлаш ва цитограммали текширишда амалга оширилади. Протеолитик ва антипротеолитик лаваж суюқлигидаги активликка қараб ўпкадаги жараённинг фазаси ҳақида, липидлар ва фосфолипидлар даражасига қараб сурфактант системаси ҳолатига баҳо берилади.
Баъзан лаваж суюқлигида бошқа диагностик материаллар топиб бўлмайдиган сил таёқчалари ажратиб олиш мумкин.
Торакоскопия ( плевроскопия) ҳозирги даврда видеотехникани қўллаш билан биргаликда (видеоторакоскопия) қўлланилмоқда.
Видеоторакоскопия учун турли бурчакли кўришга эга бўлган торакоскоплар, видеокамера, ёритгичлар, рангли тасвирли мониторлар ва ёзиб олувчи аппаратура керак. Булардан ташқари махсус қўшимча жарроҳлик ускуналари ҳам керак, чунки кўздан кечириш ва биопсия олишдан ташқари кўпинча турли даволовчи манипуляциялар ҳам қилинади.
Плаврал бўшлиқни эркин кўздан кечириш ва манипуляциялар бажариш учун ўпканинг 1/2-1/3 ҳажмини пасайтириш керак. Шунинг учун кўпинча видеоторакоскопия олдидан сунъий пневмоторакс қилинади. Экссудативли плевритли беморларда енгиллаштирувчи пункциялар суюқликни ҳаво билан алмаштирган ҳолатда қилиниши муҳимдир. Умумий анестезия – бронхларни алоҳида интубацияланган эндотрахеал наркоз ва СЎВ ҳисобланади.
Плевра бўшлиғига кўкрак қафасини тешган ҳолатда иккита ёки учта махсус троакар киритилади,уни бир еки икки троакар орқали (торакопорт) оптик торакоскоп киритилади ва уни бир ёки икки мониторга тасвир узатувчи видеокамера билан туташтирилади. Бошқа торакопортлар ускуналарни киритиш учун хизмат қилади.
Плеврал варақлар, ўпка, кўкс оралиғи кўздан кечирилади. Кўрсатмаларга биноан кўпинча қисқичли, пункционбиопсия амалга оширилади. Плеврал бўшлиқнинг торакоскопик манзарасини суратга олиш ва телеэкранга узатиб видеолентага ёзиб олиш мумкин.
Видеоторакоскопиянинг асоратлари бўлиб қон кетиш, тери ости эмфиземаси, биопсиядан кейин ўпкадан узоқ муддат ҳаво чиқиб туриши мумкин. Видеоторакоскопияга асосий қарши кўрсатмалар бўлиб: нафас етишмовчилиги ва плеврал бўшлиқнинг облитерацияси ҳисобланади. Усулнинг камчилиги бўлиб ўпканинг алоҳида вентиляцияси ва ва кўкрак қафаси бошқа структукралари ва ўпканинг пальпациясининг мумикин бўлмаслиги ҳисобланади.
Медиастеноскопия бўлиб олд кўкс оралиғини кўздан кечирувчи диагностик операция ҳисобланади. Махсус аппарат медиастеноскопдан фойдаланилади. У монитор билан уланиши мумкин (видеомедиастеноскоп). Операция наркоз остида бажарилади. Тўш суягининг бўйинтуруқ ўймаси устидан унча катта бўлмаган кесма қилиниб трахея бўйлаб тўқималар бифуркациягача ажратилади.
Сўнг кўкс оралиғига медиастиноскопнинг тубуси ёки тумшуғи киритилиб тўғридан-тўғри кўз орқали назорат қилиб ёки монитор орқали назорат қилиб паратрахеал ва бифуркацион лимфа тугунларини пункция қилиш, узиб олиш ва олиб ташлаш амалиётлари амалга оширилади. Мумкин бўдлган асоратлар: қон кетиш, пневмоторакс, ҳиқилдоқ нервларининг жароҳатланиши.
Кенгайтирилган медиасти-носкопия: олдинги кўкс оралиғи орқали медиастиноскоп ёрдамида кириб, махсус ускуналар ўпка илдизи соҳасига борилади, медистинал плеврани перфорация қилиб, плеврал бўшлиққа кирилади. Бундай медиастиноплевроскопия натижасида қилинган биопсия чуқур жойлашган лимфа тугунлари, ўпка ва плеврадан қилиш имкониятини беради.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling