Амалий машғулот № 2
Амалий машғулот мавзуси: Туберкулез диагностикаси: объектив ва клинико-лаборатор текшириш усуллари. Туберкулин синамалари, функционал текшириш усуллари, рентгенодиагностика ва бронхоскопия. (Вакцинация ва ревакцинация (кўрсатмалар, қарши кўрсатмалар, поствакцинал аллергиянинг қиёсий ташхислаш).
Машгулот давомийлиги: 6 соат
|
Укув машгулотининг структураси
|
- фтизиатрия кафедраси; ШКСКШ№1 терапевтик бўлимлари; ШКСКШ№1 клиник лабораторияси;
- жадваллар мажмуаси, услубий қўлланмалар, реактивлар мажмуаси, бинокуляр микроскоп, видеофильм;
- ТСО: бинокуляр микроскоп, 2-машғулотнинг компьютер презентацияси.
|
Укув машғулотининг мақсади
Талабаларга туберкулин диагностика усуллари, нафас аъзоларини функционал текшириш усуллари, шунингдек рентгенологик текшириш усулларини ўргатиш.
|
Педагог вазифалари:
Машғулотнинг вазифалари:
- туберкулезга қарши ортирилган иммунитет механизмларини ўргатиш;
- туберкулин синамаларини қўйиш ва натижаларини бахолашни ўргатиш;
- нафас олишни текшириш усулларини – спирография (нафас олишнинг дақиқалик хажми, нафас олиш частотасини нафаслик хажми, ўпканинг максимал вентиляцияси, ўпканинг тириклик сиғими) кўриб чиқиш;
- бронхоскопия ва рентгенологик усулларини ташхислашда қўллашни ўргатиш;
- рентгенограммаларни тасвирлаш усулларини, ўпкада рентгенологик хосилалар тавсифларини ўргатиш;
- рентгенограмма тасвирига асосланиб хулосани шархлашни ўргатиш;
- қўлдаги тарқатма материалларга асосланиб, олинган маълумотларни текшириш ва мустахкамлаш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |