№2 амалий машгулот учун хронологик карта


Туберкулин синамалари методикаси


Download 0.59 Mb.
bet6/20
Sana13.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1701200
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2-ТБ диагностикаси

Туберкулин синамалари методикаси.
Туберкулинни юборишнинг 3 та усули мавжуд: тери усти, тери ичи ва тери ости . Уларни тери ости Кох синамасини (1890), тери усти Пирке синамаси (1907), тери ичи Манту синамаси, қўйишда ишлатиди.
Тери остига туберкулинни жўнатиб Кох синамасини ўтказиш махсус фтизиатрия стационарларида туберкулёзнинг қиёсий ташхиси ва туберкулёзнинг активлик даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади.
Туберкулин дозировкасини аниқлаш учун олдиндан унга смезгирлик бўсағасини дозани титрлаш орқали секин ошириш йўли билан аниқланади. Туберкулинни тери остига елканинг юқори 1/3 соҳасига ва баъзан курак бурчагига тери остига юборилади. Болалар учун туберкулин дозаси 10-20 ТБ, катталар учун 20-50 ТБ. Кох синамасини эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак. Чунки у туберкулёз жараёнининг зўрайишига сабаб бўлиши мумкин.
Пирке синамаси ҳозирда жудаям чегараланган қўлланилишга эга. Кўпинча уни тери усти градуирланган туберкулин синамаси билан биргаликда қўлланиди.
Ушбу синамани фтизиатрия стационарларида туберкулёз билан касалланган беморлар ва ўсмирларда туберкулинга индивидуал сезгирликни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Тери усти градуирланган синамаси ўтказишда туберкулиннинг турли концентрацияли эритмаларидан фойдаланилади: 100, 25, 5 ва 1%. Синамани билак соҳаси терисида амалга оширилади. Туберкулинни тери устига томизиб, томчи устида терини скарификатор билан қирилади.
Энг кенг тарқалган синама – бу Манту синамасидир. Уни врач буйруғига биноан махсус ўргатилган ҳамшира ёки фельдшер туберкулин диагностикаси ўтказишда махсус рухсат берилган ҳужжати бўлган ҳамшира ёки фельдшер шифокор буйруғи билан ўтказиши мумкин. Манту синамаси кўпинча амбулатор шароитда ўтказилади.
Манту синамаси учун махсус бир марталик 1 мл ҳажмдаги ингичка, қисқа, қийшиқ кесимли игнали шприцлардан фойдаланилади. Шприцга 0,2 мл туберкулин эритмаси тортилади ва ундан 0,1 мл чиқариб ташланади. Шунда юборилаётган эритманинг ҳажми 0,1 мл (2 ТБ ) бўлади.
Билак тирсак ички юзасининг ўрта учлигида терини 70% этанол билан артилади ва қуритилади. Игнанинг кесими юқорига қаратилиб секин- асталик билан тортилган терининг юза қаватига (тери ичига) юзасига параллел равишда киритилади. Терининг ичига игна киритилгандан сўнг шприцдаги 0,1 мл туберкулин эритмаси юборилади. Тўғри бажарилган техникада терида оқиш лимон пўстлоғи кўринишида диаметри 7-9 ммдан катта бўлмаган папула ҳосил бўлади.
Оммавий текширишларда стандарт эритмадаги 2 ТБ (ППД-Л) билан тери ораси Манту синамаси учун қўлланилади.

Манту синамаси утказил-ган сохада папула.
Туберкулёз таёқчаси билан инфицирланганларда ва туберкулёз билан касалланишни ўтказилганларнинг ҳаммасида БЦЖ вакцинация қилинганда СТЮС (секинлашган типдаги юқори сезувчан) туфайли туберкулинга жавобан аллергик реакция кузатиши мумкин. Ушбу реакция юқори спецификлиги билан ажралиб туради ва фақатгина айнан ўша антигенларни организмга тушганида ривожланиши мумкин. СТЮС реакцияси туберкулин юборилгандан кейин 6-9 соат ичида шакллана бошлайди максимал чўққисига 72 соатдан кейин чиқади.

Маҳаллий, ўчоқли ва умумий туберкулинга бўлган реакциялар кўриниши туберкулин дозасидан ва ва препаратни юбориш усулидан, организмнинг сенсибилизация даражасидан ва унинг умумий реактивлигидан келиб чиқади.
Туберкулинни юборишга бўлган маҳаллий реакция туберкулёз таёқчаларига сенсибилизациялашган организмда туберуклинни тери усти, тери ости ва тери ичига юборилганда юзага чиқади. У кўпинча туберкулин юборилган жойда гиперемия ва инфильтрат шаклланиши – папулалар кўринишида пайдо бўлади.
Баъзида везикулалар, яралар, лимфангитни ва регионар лимфаденитнинг маҳаллий белгилари кузатилади. Туберкулинни тери остига юборилганда туберкулёз билан касалланган беморларда перифокал яллиғланишнинг кучайишида ўчоқли реакция кузатилади. Умумий ёки системали реакция умуммий аҳволнинг ёмонлашуви, иситмалаш, гемограмманинг ўзгариши ва туберкулёз интоксикациясининг бошқа белгилари кўринишида юзага чиқади. Умумий реакция туберкулёз билан касалланган беморларда туберкулинни тери остига жўнатилганда ёки баъзи ҳолатларда тери орасига юборилганда кузатилади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling