51
бўлмайди. Шунинг учун жамиятга қайси маҳсулотларни ишлаб чиқариш,
қайсиларидан вақтинча воз кечиш лозимлигини ҳал қилиш,
яъни танлашни
амалга ошириш зарур бўлади. Шундай танлаш орқали, ресурсларнинг мавжуд
даражасида маҳсулот олишнинг аниқланган энг юқори миқдори жамиятнинг
ишлаб чиқариш имкониятини кўрсатади. Жамиятнинг ишлаб чиқариш
имкониятидан тўлиқ фойдаланиш учун иқтисодий ресурсларнинг тўла
бандлигига эришиш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини
таъминлаш
зарур.
Тўла бандлик – иқтисодиѐтдаги ишлаб чиқаришга яроқли бўлган
барча ресурслардан тўла унум билан фойдаланиш ҳолати. Бунда ишчи
мажбурий ишсиз бўлиб қолмаслиги, иқтисодиѐт ишлашни хоҳлаган ва
унга
лаѐқатли бўлган барча ишчи кучини иш билан таъминлаши, ҳайдаладиган
ерлар, бино ва иншоотлар ѐки капитал ускуналар ҳам бўш қолмаслиги ҳамда
тўла қувват билан ишлаши лозим.
Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми, ресурсларни самарали тақсимлашни,
яъни улардан маҳсулотнинг умумий ҳажмига энг кўп ҳисса қўшадиган қилиб
фойдаланишни ва мавжуд технологияларнинг энг яхшисини қўллашни ҳам
билдиради.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқариш имкониятларининг
маълум чегараси бўлади. Чунки, ресурслар камѐб бўлганлиги сабабли
иқтисодиѐт тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида ҳам товар ва
хизматларни чекланмаган миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлай олмайди.
Ишлаб чиқариш имконияти чегарасини жадвал маълумотларидан
фойдаланиб янада аниқроқ тасвирлаш мумкин (2.5-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: