46
Жадвалдан кўринадики, ялпи ижтимоий маҳсулот 1515 бирликни, ялпи
ички маҳсулот эса 585 бирликни ташкил этади. Демак, мамлакат миқѐсида
такрор ҳисобга йўл қўймаслик учун ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда сотиб
олинган хомашѐ, ѐнилғи ва материаллар қиймати ҳисобга
олинмайди, фақат
қўшилган қиймат ҳисобга олинади. Аммо ҳар бир корхона ва тармоқ учун
сотилган товар маҳсулоти фақатгина ялпи ички маҳсулотдан эмас,
балки
жами яратилган ижтимоий маҳсулотдан иборатдир.
Шуни
таъкидлаш лозимки, ялпи ижтимоий маҳсулот таркибида оралиқ
маҳсулот ҳамда айрим такрорий ҳисоблар мавжуд бўлганлиги
сабабли у
ишлаб чиқариш натижасига тўғри баҳо бера олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: