47
техник ходимлар ва бошқаларнинг янгидан сарф қилинган меҳнати
билан
яратилган зарурий ва қўшимча маҳсулотдан иборатдир.
Зарурий маҳсулот деб ишчи ва хизматчилар иш вақтининг бир
қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан яратилган,
ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур
бўлган маҳсулотга айтилади. Бунга келгуси авлод ишчиларини етиштириш,
яъни ишчиларнинг оиласи ва болалари учун зарур бўлган маҳсулот ҳам
киради.
Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, яъни
қўшимча иш вақтида ходимларнинг қўшимча меҳнати билан яратилган
қисми қўшимча маҳсулот дейилади. Янгидан яратилган соф маҳсулотнинг
таркибини қуйидаги 2.5-чизмада аниқроқ тасвирлаш мумкин.
Ҳар бир корхонада, тармоқда қўшимча маҳсулот ҳажмини кўпайтириш
асосан уч йўл билан – ишловчилар сонини кўпайтириш, иш кунини узайтириш
ва иш куни чегараси ўзгармаган ҳолда зарурий иш вақтини
камайтириш
эвазига қўшимча иш вақтини кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
2.5-чизма
Зарурий ва қўшимча маҳсулотнинг сотилиб пулга айлангандан кейин
ўзгарган шакллари
Иш куни ўзгармаганда зарурий иш вақтини камайтириб, қўшимча иш
вақтини кўпайтириш эвазига олинган қўшимча маҳсулот эса нисбий
қўшимча маҳсулот деб аталади. Масалан, иш куни давомийлиги 8 соат
ҳажмида қолгани ҳолда, меҳнат унумдорлиги ва интенсивлигини ошириш
ҳисобига зарурий маҳсулот яратишга сарфланиши керак бўлган вақт 3
соатга
туширилди, деб ҳисоблайлик. Бунда қўшимча маҳсулот яратишга сарфланган
вақт 5 соатга етади, яъни нисбий қўшимча маҳсулот ҳажми ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: