50
маржиналистик йўналиш
вакиллари унумдорликнинг пасайиб бориши
қонуни деган қонунни кашф қилишган. Уларнинг ғояси бўйича ҳар бир
кейинги қилинган харажат ѐки омил олдингисига қараганда
кам самара
беради ва оқибатда умумий ўртача маҳсулот ҳам пасайиб кетади.
2.4-жадвал
Қўшилган маҳсулот ва қўшилган омиллар унумдорлиги
1-йил
2-йил
Сўнгги
қўшилган
миқдор
Қўшилган омиллар
унумдорлиги
М/
О
Жалб қилинган капитал, минг
сўм
120
150
30
1
Ишчи кучи (ишчилар сони,
нафар)
100
120
20
1,5
Олинган умумий маҳсулот,
дона
100
130
30
-
Ўртача маҳсулот:
100
130
30
-
а) минг сўм капиталга, дона
0,83
0,87
0,04
-
б) 1 ишчига, дона
1
1,08
0,08
-
Бироқ,
шуни таъкидлаш лозимки, кейинги жалб қилинган омил ѐки
харажат унумдорлигининг пасайиб бориши қонуни ҳар доим ҳам амал
қилавермайди. Балки у қуйидагича тўрт ҳолат мавжуд бўлган шароитдагина
амал қилиши мумкин:
1) ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари ўзгармай фақат бир омил
тўхтовсиз оширилганда;
2) фан-техника тараққий этмаганда ѐки ишлаб чиқаришга жалб
қилинмаганда;
3) омиллар ўртасидаги миқдор ва сифат нисбатлари бузилганда;
4) шарт-шароитни ҳисобга олмасдан харажатлар хўжасизларча, кўр-
кўрона амалга оширилганда.
Юқорида белгилангандан бошқа ҳолатларда бу қонун амал қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: