52
ҳар қандай кўпайтиришга ресурсларнинг бир қисмини – нон ишлаб
чиқаришни камайтириш орқали эришади. Аксинча,
агар нон ишлаб
чиқаришни кўпайтириш афзал кўринса, бунинг учун зарур ресурслар фақат
тегирмон ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳисобига олиниши мумкин.
Жадвалда жамият танлаши мумкин бўлган саноат тегирмонлари ва нон
миқдорининг муқобил уйғунлашуви ифодаланган. А муқобил вариантга
биноан, иқтисодиѐт ўзининг
бутун ресурсларини тегирмон, яъни ишлаб
чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтиради. Е муқобил вариантда
эса мавжуд ресурслар тўлиғича нон, яъни
истеъмол буюмлари ишлаб
чиқаришда фойдаланилади. Жадвалдаги асосий ғоя қуйидагича: ҳар қандай
вақт оралиғида иқтисодиѐт тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ
ҳажмида нон маҳсулотини кўпроқ ишлаб чиқариши учун тегирмоннинг бир
қисмидан воз кечиши зарур. Иқтисодий ресурслар камѐб бўлганлиги сабабли,
иқтисодиѐт нон ва тегирмон ишлаб чиқариш ҳажмини бир вақтда кўпайтира
олмайди.
Ишлаб чиқариш имконияти ҳақидаги тушунчани чуқурлаштириш учун
жадвалда келтирилган маълумотларни чизмада тасвирлаймиз (2.6-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: