58
Ишлаб чиқариш жараѐни – кишилик жамиятининг амал қилиши ва
ривожланиши учун зарур бўлган моддий ва маънавий
неъматларни яратишга
қаратилган мақсадга мувофиқ фаолият.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш – жамият миқѐсида
ишлаб
чиқариш жараѐнларининг мунтазам равишда янгиланиб ва
такроран амалга
оширилиб туриши.
Оддий такрор ишлаб чиқариш – ишлаб чиқариш миқѐсларининг
ўзгармаган ҳолда такрорланиши.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш – ишлаб чиқариш
миқѐсларини мунтазам равишда ошириб боришга асосланган ҳолдаги
такрорланиши.
Ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси – мамлакат бўйича яратилган
миллий маҳсулотнинг йил давомидаги йиғиндиси.
Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси – ишлаб чиқариш
соҳасидаги ўз ҳаракатини
тугатган, жамият аъзоларининг эҳтиѐжларини ѐ
бевосита (истеъмол фонди орқали), ѐки билвосита, яъни ишлаб чиқаришни
кенгайтириш (жамғариш фонди) орқали қондиришга тайѐр маҳсулот.
Соф маҳсулот – яратилган маҳсулотдан истеъмол қилинган ишлаб
чиқариш воситалари қиймати чегириб ташлангандан қолган қисми.
Зарурий маҳсулот – ишчи ва хизматчилар иш вақтининг бир қисми
бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан яратилган,
ишчи кучини
нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулот.
Do'stlaringiz bilan baham: