2-bosqich “amaliy psixologiya” sirtqi bo’lim 201-guruh talabasi
Download 146.51 Kb.
|
ALIMOVA1
4. Диннинг жамиятдаги функциялари. Диннинг «функция» ва «роль» тушунчасини фарқлаш лозим, улар бир бири билан боғлиқ, лекин ўхшаш эмас. Функция - бу диннинг жамиятдаги ҳаракат усули бўлса, роль - бу функцияни бажариш натижаларининг жами йиғиндисидир. Диннинг бир нечта функциялари мавжуд: дунёқарашни шакллантириш, компенсатор, коммуникатив, регулятив, интеграллаш-дезинтеграллаш, маданиятни тарғиб қилиш (культуротранслирующая), легитимираллаштириш-легитимирални олиб ташлаш.
Дунёқарашни шакллантириш функцияси динда инсон, жамият, табиатга нисбатан аниқ бир қарашларнинг турлари мавжудлиги туфайли амалга оширилади. Дин ҳаётни (мавжудотни) маълум нуқтаи назардан тушуниш (дунёни тўла ва ундаги айрим ҳодиса ва жараёнларни алоҳида тушунтириш), дунёни кузатиш (ҳис қилиш ва идрок этиш орқали дунёни акс эттириш), дунёни ҳис қилиш (ҳиссий қабул қилиш ёки рад этиш), дунёвий муносабат (баҳо бериш) ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Диний дунёқараш Яратганга нисбатан энг олий туйғу ва мезонларни белгилайди. Бунда мавжуд борлиққа тушунча бериш динга ишонганлар учун турли чеклашлар доирасидан чиқиш имконини беради, ёрқин келажак, ҳузур-ҳаловатга эришиш учун умид, азоб-уқубат, бахтсизлик, ёлғизлик, тушкунликдан озод бўлишни қўллаб-қувватлайди. Компенсатор функция ҳам одамларнинг онгини қайта шаклланишини, ҳам турмушнинг объектив шарт-шароитларини ўзгартиришдаги чекланиш, қарам бўлиш ва ожизликни тўлдиради. Руҳий эркинлик орқали реал жабр-зулм бартараф этилади; ижтимоий гуруҳлар гуноҳга ботиш ва азоб чекиш борасида тенг ҳуқуқлик бўлади; диний ташкилотлар томонидан бериладиган хайр-эҳсонлар, меҳр-шафқат, тарбия, даромадларни қайта тақсимлаш мазлумларнинг мусибатини енгиллаштиради ва ҳ.з. Умуман олганда, руҳий зарбаларни бартараф этиш, тасалли бериш, катарсис ва маънавий озуқа олиш каби компенсациянинг психологик аспектлари муҳим аҳамиятга эгадир. Коммуникатив функция мулоқотни таъминлайди. У ҳам диний, ҳам диний бўлмаган фаолият ва муносабатларда вужудга келади, ахборот алмашиш, ўзаро таъсир кўрсатиш, инсонни инсон томонидан идрок этиш жараёнларини ўз ичига олади. Диний онг икки хил мулоқотни белгилайди: диндорларнинг ўзаро бир-бирлари билан мулоқоти ва диндорларнинг ибодат, намоз, медитация, махфий қарашлар пайтидаги медиатор ва воситачилари томонидан гипостазир жонзотлар (худо, фаришта, ўлганларнинг руҳи, авлиёлар ва б.) билан мулоқоти. Регулятив функция маълум бир ғоялар, қадриятлар, йўл-йўриқлар, стереотип қолиплар, фикрлар, анъаналар, русумлар, институтлар орқали индивид, гуруҳ ва жамоаларнинг фаолияти, муносабатлари, онги ва ахлоқини бошқаришдан иборат. Айниқса, меъёрлар тизими (диний ҳуқуқ, ахлоқ ва ҳ.з.), намуналар (тақлид учун кўпсонли мисоллар), назорат (қоидалар бажарилишини кузатиш), рағбатлантириш ва жазо бериш (ҳақиқий ва ўлимдан кейин тақдирланишига ваъда бериш) муҳим аҳамиятга эга. Интеграцион-дезинтеграцион функцияси индивид, гуруҳ ва институтларни бир томондан бирлаштиради, бошқа томондан уларни ажратади. Интеграция шахслар, айрим ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, бир бутун жамиятдаги барқарорлик ва чидамлиликни сақласа, дезинтеграция уни заифлашишига олиб келади. Интеграцион функция маълум бир маънода ягона диний эътиқод мавжуд бўлганда амалга оширилади. Агар шахсларнинг диний онги ва хулқ-атворида бир-бирига мувофиқ бўлмаган ғоялар, ижтимоий гуруҳ ва жамиятда бир-бирига қарама-қарши конфессиялар пайдо бўлса, диннинг функцияси дезинтеграцион бўлади. Маданиятни тарғиб қилиш функцияси олдин маданиятнинг маълум бир қатламлари - ёзув, китоб босиш, санъатнинг умуман ривожланишига ёрдам берган бўлса, ҳозирда баъзи маданий феноменларни рағбатлантириб, баъзиларини инкор этган ҳолда диний маданий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, илмий-маънавий меросни наслдан наслга қолдириш вазифаларини бажаради. Легитимираллаштириш-легитимирални олиб ташлаш функцияси баъзи жамоат тартиблари, институтлар, муносабатлар, меъёрлар, намуналарни мажбурият сифатида қонуний қилиш ёки уларнинг баъзиларини қонундан чиқариш вазифаларини амалга оширади. Дин маълум ҳуқуқий талаб ва мажбуриятларни илгари суради ва унинг асосида баъзи кўринишларга, уларга маълум муносабатни шакллантирган ҳолда баҳо беради. Бунда мажбурий ва эътироз қилиб бўлмайдиган характер муҳим аҳамият касб этади. Юқоридагилардан қисқа хулоса қилиб айтганда, дин инсоният тарихида, биринчидан, умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий ҳулқ-атвор қоидаларига айлантирган; иккинчидан, одамларнинг баҳамжиҳат яшашига кўмалашган; учинчидан, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган ҳамда ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган; тўртинчидан, умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан-авлодга етказишга ёрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган. Download 146.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling