2-bosqich “amaliy psixologiya” sirtqi bo’lim 201-guruh talabasi


Download 146.51 Kb.
bet9/10
Sana29.03.2023
Hajmi146.51 Kb.
#1307593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ALIMOVA1

5. Динларни таснифлаш. Диншунослар турли илм-фан соҳа вакиллари бўлиб, динларни ўзлари хос бўлган илм йўналиши нуқтаи назаридан ўрганиб, турлича ёндашганлар. Шунинг учун улар ўртасида баъзи ихтилофлар бўлиши табиийдир. Масалан, дин тарихи билан шуғулланувчи олимлар динларнинг юзага келиш тарихига кўра даврий жиҳатдан ёндашиб тадқиқ этганлар. Бошқа бир гуруҳ олимлар динларни пайдо бўлган ва тарқалган минтақаларига кўра тадқиқ этганлар. Айрим диншунослар диний нуқтаи назардан ёндашиб, динларни ўрганганлар.
Жумладан, Йоаким Вах (Joachim Wach), динларни «асосчиси бор динлар», «анъанавий (расм-русумли) динлар»га, Густав Меншинг эса «миллий динлар», «жаҳон динлари» кўринишида иккига бўлади. Аннемари Шиммель эса динларни - илк-қабилавий, миллий, жаҳон динлари, деб учга бўлади. Шу билан бирга баъзи тадқиқотчилар қуйидаги таснифни келтирадилар:

  1. Сакраментал (диний маросим ва расм-русумларга таянувчи) дин,

  2. Профетик (Пайғамбарларга таянувчи) дин,

  3. Мистик (руҳий оламга йўналтирилган) дин.

Уламолари динларни, «ҳақ» ва «ботил» ёки ваҳийга таянувчи илоҳий динлар, ваҳийга таянмайдиган табиий динлар каби иккига бўлишган. Ибн Ҳазм (ваф. 456/1064) ва Шаҳристоний (ваф. 548/1183) каби мусулмон тадқиқотчилари, ҳақ динлар учун «милал», ботил динлар учун эса «ниҳал» сўзларини ишлатишни маъқул деб топишган.
Динларни таснифлашда минтақавий ёндашувдан ҳам кенг фойдаланилиб, унинг ўзига хос жиҳати шундаки, минтақадаги айнан бир динни иккинчи динга таъсири ва ўзаро қоришуви ёки турли минтақа динларини ўзаро ўхшаш жиҳатлари ёки фарқли томонларини ўрганишдан иборат. Динларни қуйидаги омиллар асосида таснифга бўлиш мумкин:
1. Қитъаларда тарқалишига кўра Африка, Осиё, Европа, Америка ва Австралия динлари тарзида таснифлаш. Бироқ бу унчалик муносиб тасниф эмас. Чунки, шундай динлар ҳам борки, улар бир неча қитъаларга тарқалган. Шунингдек, баъзи қитъаларда озчиликни ташкил этувчи бошқа динлар вакиллари ҳам бўлиши билан бирга деярли аксар аҳоли бир динга эътиқод қилади. Баъзан бир қитъада пайдо бўлган дин бошқа қитъада кенг ёйилган. Масалан, Фаластинда вужудга келган бўлса-да, асосан Осиё қитъасидан ташқарида тарқалди.
2. Жўғрофий минтақасига кўра Шарқ динлари ва Ғарб динлари тарзида таснифлаш. Бу дунёнинг қутбларга бўлинишига монанд сиёсий ва маданий тафовутни акс эттирувчи кенг жўғрофий таснифдир. Шарқ динларига ҳиндуийлик, конфуцийлик, синтоийлик, даолик ва бошқа Узоқ Шарқ динлари киритилади.
У жўғрофий жиҳатдан Шарқда юзага келиб, Ғарб мамлакатларида ҳам кенг тарқалган. Улар аслида Шарқ динлари бўлиб, Яқин Шарқда вужудга келган ва Ғарб мамлакатларида кенг ёйилган.
3. Қадимги динлар сиёсий минтақаларга кўра Месопотамия динлари, Сурия минтақаси динлари, Кичик Осиё ёки Онадўли динлари, Форс динлари тарзида таснифланади.
4. Динларнинг мамлакатлар ҳудудларига кўра Фаластин динлари, Арабистон ярим ороли динлари, Мексика динлари, ҳинд динлари, Хитой динлари, Япон динлари тарзида таснифланади.
Узоқ Шарқ динлари каби баъзи минтақа динларини диний мавзусига кўра аниқ белгилаш имкони бўлмаган кўп ҳолларда жўғрофий тасниф қулай илмий таснифдир. Бундай ҳолатда муаммонинг ечими сифатида жўғрофий таснифга мурожат қилиш мумкин.
Динлар унга эътиқод қилувчиларнинг сони, миқёси, ўзининг маълум миллат ёки халққа хослиги ёхуд миллат танламаслигига кўра турли гуруҳларга бўлинади. Бу гуруҳлар сон жиҳатдан қанча бўлишидан ёки назарий жиҳатдан қанчалик етук бўлишидан қатъи назар, уларни мутлақлаштириб бўлмайди. Чунки ҳар қандай тасниф маълум бир жиҳатга эътибор бериб, бошқа қирраларни қамраб ололмайди. Ҳозирги кунда дин типологиясида динларнинг қуйидаги таснифлари мавжуд:

  • тарихий-географик жиҳатга кўра;

  • этник жиҳатга кўра;

  • эътиқод қилувчиларининг сонига кўра;

  • ҳозирги даврда мавжудлиги жиҳатидан (тирик ва ўлик диний тизимлар) ва ҳ.к.

Бугунги кунда, диншуносликка бағишланган адабиётларда асосан қуйидаги тасниф келтирилади:

  1. примитив диний тасаввурлар (уруғ-қабила динлари) - тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шаман ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. Улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган;

  2. миллат динлари - маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуийлик (ҳиндларга хос), конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоийлик (японларга хос) киради;

  3. жаҳон динлари - дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар.

АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:



Download 146.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling