2 I bob. Iqtisodiyot bu muayyan tarmoqlarning rivojlanish asoslari
Download 134.99 Kb.
|
siroj kurs ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Xalq xojaligi tarmoqlari iqtisodiy tizimning asosi............................................9
MUNDARIJA: KIRISH....................................................................................................................2 I BOB. IQTISODIYOT - BU MUAYYAN TARMOQLARNING RIVOJLANISH ASOSLARI.1.1. Sanoat majmuasining ahamiyati.........................................................................51.2. Xalq xo'jaligi tarmoqlari iqtisodiy tizimning asosi............................................91.3. Milliy iqtisodiyot tarmoqlari iqtisodiy tizimning xususiyatlari.......................17 II BOB. IQTISODIY RIVOJLANISHNING TARMOQLAR TARKIBI TAHLILI VA MINTAQA ISTIQBOLLARI2.1. MOD xalq xo’jaligining tarkib topishi holati ...................................................21 2.2. MOD xalq xo’jaligining yetakchi majmualari tahlili........................................25 2.3. Iqtisodiyot tarmoqlari va mamlakatimiz hududlarining eksport imkoniyatlarini oshirish iqtiqbollari.................................................................................................29XULOSA................................................................................................................33 FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI.........................................35 KIRISH Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистонда иқтисодий ва таркибий ислоҳотлар борасида кейинги вақтда амалга оширилаётган ишлар натижасида сезиларли тараққиётга эришилмоқда, бу борада ташқи иқтисодий алоқалар соҳасини ислоҳ қилишда институционал тузилмаларнинг кўмаклашиши муҳим аҳамият касб этади. Охирги йилларда ва ўтган йили мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш борасида қўлга киритилган натижалар Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан юксак баҳоланмоқда. Маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилгани экспорт фаолиятига 450 дан зиёд янги корхонани жалб этиш имконини берди. Сўнгги йиллар ичида Республикамизнинг ташқи иқтисодий фаолиятини тез суръатларда ўсганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Чет эл капитали иштирок этаётган янги корхоналар, корпорациялар очилмоқда, ташқи иқтисодий алоқаларга яна янги хўжалик юритувчи субъектлар қўшилмоқда. Ва, табиий ҳолатки, ташқи иқтисодий алоқаларда иштирок этувчиларнинг чет эллик ҳамкорлари олдида ўзларининг мажбуриятини қоплаш учун маълум миқдордаги чет эл валютасини сотиб олишга ёки сотишга эҳтиёж туғилади. Мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотига кириш даражаси ва усулини ўзгартириш; экспорт ва импорт ҳажмини ўзгартириш; ташқи савдо структурасини ўзгартириш; мамлакатни зарур ресурслар (хом ашё, энергия ва ҳоказолар) билан таъминлаш; экспорт ва импорт нархлари нисбатини ўзгартириш ташқи савдо сиёсатининг асосий мақсадлари ҳисобланади. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Мавзу бўйича хориж олимлари Т.Левитт, Ф.Котлер, И.Ансофф, Ж.Ж.Ламбен, Р.Баззел, Д.Кокс, Р.Браун, Е.Дихтель, Х.Хёршген, Ф.Дж.Роджерс, Г.Хардинг, П.Уолтор, А.Хоскинг, Дж.Эванс, Б.Бирман ва бошқа шу каби муаллифлар томонидан ёзилган илмий ишларни мисол қилиб келтириш мумкин. Республикамиз иқтисодчи олимлари ва мутахассисларидан И.Каримов, Ш.Абдуллаева, Р.Азимов, Ф.Муллажонов, Ш.Намозов, Т. Бобоқулов, Н.Жумаев, И.Хакимов ва бошқалар Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг эркинлаштириш шароитида экспорт муносабатларини тартибга солиш масалаларига оид умумий фикр-мулоҳазаларини асослаб беришган. Ишнинг мақсади ва вазифалари. Курс ишининг асосий мақсади ташқи савдо, хусусан корхоналар экспорт потенциалини ривожланишига институционал тузилмалар орқали кўмаклашишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва хорижий тажрибага таянган ҳолда Ўзбекистон Республикасида корхоналар экспорт потенциалини кегайтириш борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар қўйилган ва ҳал этилган: • Миллий иқтисодиётда юз бераётган бозор ўзгаришларининг ҳозирги босқичида иқтисодиёт реал секторида ишлаб чиқаришни бошқариш асосларни тадқиқ қилиш; • Жаҳон иқтисодиётиинг глобаллашуви шароитида малакат экспорт потенциалининг, умуман олганда ташқи савдо ривожланишининг назарий ва услубий асослари ўрганилган; • Ўзбекистон Республикасида экспорт операцияларининг ривожини жадаллаштиришга доир давлат чора-тадбирларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган; • Мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналар экспорт потенциалини кенгайтиришга қаратилган банк фаолиятини такомиллаштириш ва кучайтиришнинг йўналишлари ўрганилган ва ривожлантириш истиқболлари бўйича таклиф ишлаб чиқилган. Тадқиқот объекти бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиёти ва унинг экспорт потенциалини оширишда фаолият олиб бораётган банк тизими, хусусан Ўзбекистон Республикаси АТ “Агробанк”и тадқиқот объекти сифатида олинган. Улардаги ташқи савдони, яъни экспортни тартибга солиш ва ривожлантиришда банк фаолияти билан боғлиқ иқтисодий ммуносабатлар тадқиқотнинг предмети ҳисобланади. Курс иши таркибий жиҳатдан кириш, 2 та боб ва 5 бўлимдан иборат асосий қисм, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсади ва вазифалари, ишнинг объекти ва предмети ёритилган. Биринчи бобда мамлакатимизда ташқи савдо, экспорт-импорт операциялари ва уларни замонавий ҳолатдаги олиб борилаётган ислоҳотлари, ҳамда уларни ташкил этишнинг хуқуқий асосларига тавсифлар берилган ва улар айрим амалий маълумотлар асосида очиб берилган. Иккинчи бобда тижорат банклари томонидан корхоналар экспорт потенциалини оширишдаги мавжуд муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари ўрганиб чиқилган ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш йўналишлари назарий томондан тадқиқ этилган. Ишнинг хулоса ва таклифлар бўлимида эса иш бўйича муаллифнинг ишлаб чиққан хулосалари ва ўз таклифлари қисқача баён қилиб ўтилган. I BOB. IQTISODIYOT - BU MUAYYAN TARMOQLARNING RIVOJLANISHI. ROSSIYA IQTISODIYOTINING UMUMIY XUSUSIYATLARI. IQTISODIYOTNING TARMOQ VA HUDUDIY TUZILISHI. XALQ XO'JALIGI TARMOQLARI IQTISODIY TIZIMNING ASOSI SIFATIDADownload 134.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling