2. Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат]


Қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин: [ОКОЗ


Download 224.32 Kb.
bet2/5
Sana28.02.2023
Hajmi224.32 Kb.
#1236689
1   2   3   4   5
Bog'liq
145 12.03.2020

2. Қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин:
[ОКОЗ:

1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.17.00 Ногиронликни белгилаш]

«81. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Шахснинг пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги аризаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) тўғрисидаги аризага иш стажига оид маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилади.
Пенсия жамғармаси бўлими:
шахснинг иш стажига оид маълумотлар асосида пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган ушбу Низомнинг 12 — 14-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тўплашда амалий ёрдам кўрсатади;
пенсия тўловини тиклаш ёки давом эттириш тўғрисидаги аризага асосан пенсия йиғмажилдини Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимидан талаб қилиб олади».
3. Қуйидаги мазмундаги 181-банд қўшилсин:
«181. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти (истиқомат учун берилган гувоҳнома) нусхаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади».
4. 157-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«157. Пенсиялар комиссиянинг қарорида кўрсатилган миқдор ҳамда муддатлардан келиб чиқиб тўланади.
Ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
Ишламайдиган шахсга пенсия ва нафақа тўлови шакли ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклдаги аризага асосан аниқланади.
Шахснинг танлови бўйича унга тўланиши лозим бўлган пенсия суммаси, бир вақтнинг ўзида пенсия тўловининг бир нечта шаклидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Тўлов шакли шахс тегишли ариза билан мурожаат этган ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани (бажарилган ишлар далолатномасини) тақдим этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ўзгартирилади ёки тикланади.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Манзил-колония маъмурияти ҳар ойнинг 1-санасига қадар жорий ой учун манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлови учун маблағларни олишга ушбу Низомга 17-иловага мувофиқ шакл бўйича талабномани манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади».
[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]

5. Қуйидаги мазмундаги 1571 ва 1572-бандлар қўшилсин:
«1571. Пенсияларни банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.
Ҳақиқатда молиялаштирилган маблағлар тўлов топшириқномаси ва қайднома электрон шаклда тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан пенсионер ёки нафақа олувчи учун очилган 22617 — «Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари» ҳисобварағига кирим қилинади.
1572. Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун пенсия тўлови суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:
тайинланган пенсия суммаси тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
бир кун учун тўлов суммаси пенсия тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади.».
6. Қуйидаги мазмундаги 1581 — 1585-бандлар қўшилсин:
«1581. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи инспектори ҳар ойнинг 25-санасига қадар комиссия қарори қабул қилинган ва кейинги тўлов ойи қайдномаларига киритилиши лозим бўлган пенсия йиғмажилдларини пенсия ва нафақалар тўлови мониторинг гуруҳига (кейинги ўринларда мониторинг гуруҳи деб аталади) тақдим этади. Бунда тақдим этилган ҳужжатлар Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобига қайд қилиниши лозим.
1582. Қайдномалар қуйидаги тартибда шакллантирилади:
асосий қайдномалар — пенсия ва нафақалар, вафоти муносабати билан олинмай қолинган пенсия ва нафақалар, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни қоплаш, пенсия ва нафақалардан алимент ва жарималар, компенсация ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлаш бўйича тўлов ойи учун бир маротаба;
қўшимча қайдномалар — дафн маросими учун нафақа, Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига кўчиб кетиш олдидан 6 ой аввал бериладиган пенсия тўлови тайинланган кунда.
1583. Мониторинг гуруҳи инспектори томонидан қайдномалар ахборот тизимида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиаллари бўйича алоҳида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ва тижорат банки филиали кесимида шакллантирилади.
1584. Қайдномалар:
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот учун — ҳар тўлов ойининг 2-санасига қадар шакллантирилади ва 3-санасига қадар тақдим этилади;
тижорат банклари филиаллари учун — ҳар тўлов ойининг 3-санасига қадар шакллантирилади ва 4-санасига қадар ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Қайдномаларни шакллантириш ҳамда тақдим этишнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни деб ҳисобланади.
1585. Тижорат банки филиаллари ҳар ойда пенсионерларнинг банк пластик карточкаларига маблағлар ўз вақтида кирим қилинишини таъминлашлари лозим.
Пенсионернинг банк пластик карточкаларига маблағлар кирим қилинган сана пенсия тўланган сана деб ҳисобланади.
Пенсионернинг банк пластик карточкасига маблағлар пенсионер вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлимлари маблағларни Пенсия жамғармаси ҳисобварағига вафот этган пенсионернинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига расмий хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради».

Download 224.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling