2. Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат]


-банднинг иккинчи хатбошидаги «руҳий касаллар» сўзлари «руҳий ҳолати бузилган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин. 8


Download 224.32 Kb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi224.32 Kb.
#1236689
1   2   3   4   5
Bog'liq
145 12.03.2020

7. 160-банднинг иккинчи хатбошидаги «руҳий касаллар» сўзлари «руҳий ҳолати бузилган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. 168-бандда:
а) биринчи хатбошидаги «руҳий беморлар» сўзлари «руҳий ҳолати бузилган шахслар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иккинчи хатбошидаги «руҳий беморлар» сўзлари «руҳий ҳолати бузилган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. 170-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«170. Пенсия олувчи шахс Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларда жазони ўтаётганда ёки манзил-колониядан озод этилганда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади.
Пенсия олувчи шахс бир туман (шаҳар) ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда пенсия аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланади.
Ушбу ҳолатда пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчи шахснинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш унинг олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб, бироқ у ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади».
10. 172-бандда:
а) тўртинчи хатбошига «(манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
б) бешинчи хатбошидаги «руҳий беморлар» сўзлари «руҳий ҳолати бузилган шахслар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) ўн иккинчи хатбошига «озодликдан маҳрум этиш жойларида» сўзларидан кейин «(манзил-колониялардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
г) қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:
«Пенсия тўлашни тиклаш комиссия қарорига асосан амалга оширилади».
11. Қуйидаги мазмундаги 1921 — 19212-бандлар қўшилсин:
«1921. Қайдномалар юбориш, шунингдек, юридик шахслардан пенсия ва нафақалар тўловларига Пенсия жамғармасидан маблағлар олиш бўйича талабномалар қабул қилиш якунлангандан сўнг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори (бош бухгалтер) томонидан ушбу Низомга 18 ва 19-иловаларга мувофиқ шакл бўйича жорий тўлов ойига талабномалар тузилади ҳамда Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия ва нафақа тўлови учун қайдномалар ва талабномаларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими ишчи гуруҳи деб аталади) кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Пенсия жамғармаси бўлими ишчи гуруҳи қуйидаги таркибда тузилади:
бўлим бошлиғи — ишчи гуруҳ раҳбари;
бўлим бошлиғи ўринбосари, бош бухгалтер, мониторинг гуруҳи ҳамда пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбарлари — ишчи гуруҳ аъзолари.
Пенсия жамғармаси бўлими штат жадвалида мазкур лавозимлар бўлмаган ёки вакант лавозим мавжуд бўлган тақдирда, ишчи гуруҳи таркибига ушбу лавозим бўйича тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходим киритилади.
Бунда жорий тўлов ойи учун талабномага дафн маросими учун нафақа ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кўчиб кетгунга қадар олдиндан бериладиган 6 ойлик пенсия тўловларига режалаштирилаётган, аммо улар бўйича олдинги тўлов ойида ҳақиқатда тўланган маблағлардан кам бўлмаган сумма киритилади.
1922. Талабномалар жорий ойнинг 13-санасидан кечиктирилмай Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.
1923. Пенсия ва нафақа тўловига тузилган талабномалар Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилади (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бошқармаси ишчи гуруҳи деб юритилади). Ишчи гуруҳ қуйидаги таркибда тузилади:
бошқарма бошлиғи — ишчи гуруҳ раҳбари;
бошқарма бошлиғи ўринбосари, маблағларни бошқариш ва пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, бош бухгалтер — ишчи гуруҳ аъзолари.
Кўрсатиб ўтилган лавозимлар вакант бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ таркибига тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходим киритилади.
Жамланма талабномалар тўлов ойининг 15-санасидан кечиктирмасдан Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.
1924. Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Пенсия жамғармаси бўлими тузилган қайдномалардаги суммаларга мос маблағларни пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиалларининг тегишли ҳисобварақларига молиялаштиради.
1925. Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан жорий ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига талабномаларни молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисида тезкор маълумотни ушбу Низомга 20-иловага мувофиқ шаклда тақдим этадилар.
Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари тўлов ойининг 18-санасига қадар талабномаларни молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисида жамланма тезкор маълумотни ушбу Низомга 20-иловага мувофиқ шаклда тузадилар ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этадилар.
1926. Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобда турган пенсионерларнинг мониторинги ҳар ойда танлов асосида ушбу Низомнинг 1927-бандида назарда тутилган тартибда тасдиқланган график асосида ўтказилади.
1927. Ҳар ойнинг бошида Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи)нинг буйруғи билан мониторинг ўтказиш графиги тасдиқланади. Ушбу буйруқда Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимларини кўча ва участкалар бўйича бириктириш, иш режаси (иш куни тартибини ҳисобга олиб, ҳар хафта камида 2 кун мобайнида мониторинг ўтказилиши) ва ўрганиш графиги ҳамда мониторинг ўтказиладиган кунда 10 — 30 нафар пенсионерларни қамраб олган ҳолда мониторингдан ўтказиш талаблари назарда тутилган бўлиши лозим.
1928. Мониторинг учун масъул ҳар бир пенсионер билан суҳбат ўтказади, натижаси бўйича ушбу Низомга 21-иловага мувофиқ шаклдаги мониторинг натижалари бўйича анкетани тўлдиради.
1929. Мониторинг давомида мониторинг учун масъул қуйидаги ҳолатларни аниқлайди:
пенсионернинг тирик эканлиги;
яшаш жойи ўзгарганлиги ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги;
жазони ижро этиш муассасасида эканлиги;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшаётганлиги;
ишончнома орқали пенсия тўлови тўғри тўланаётганлиги;
пенсия қайдномада кўрсатилган пенсионерга шахсан тўланаётганлиги.
19210. Мониторинг ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича мониторинг учун масъул ходим томонидан шахс ёки тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили иштирокида далолатнома расмийлаштиради.
19211. Пенсия жамғармаси бўлими мониторинг натижасида аниқланган фактлар юзасидан тегишли пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат (мурожаат) юборади. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиали камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган пенсия суммаларининг тикланиши бўйича белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўради.
19212. Пенсия жамғармаси бўлими ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ғазначилик бўлинмалари билан биргаликда ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклдаги пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномаларни тузади ҳамда Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси:
Пенсия жамғармаси бўлимлари ва ғазначилик бўлинмалари томонидан тасдиқланган пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномаларнинг тўғрилигини текширади;
Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари билан биргаликда мазкур Низомга 23-иловага мувофиқ шаклдаги Пенсия жамғармаси бўлимларига пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида Жамланма солиштирма далолатномаларини тузади ва жорий ойнинг 7-санасидан кечиктирмай Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этади».

Download 224.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling