2-Илова Сирдарё вилоятида аҳолининг кайфиятига бевосита таъсир қиладиган муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича


Download 48.23 Kb.
bet2/4
Sana31.08.2023
Hajmi48.23 Kb.
#1671940
1   2   3   4
Bog'liq
01. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ЙЎЛ ХАРИТА

Гулистон шаҳар














“Тараққиёт” маҳалласидаги собиқ “Деҳқон бозори” 2016-2018 йилларда жами 449 та турар ва нотурар жойлар бузилиш майдонига кирган бўлиб, жами 55 млрд.736 млн.сўмга баҳоланган. Бугунги кунда шаҳар ҳокимлиги томонидан 33 та турар ва нотурар жойлар учун 3 млрд.938 млн.сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Қолган 272 та тадбиркорлик субъектларининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган бино-иншоотлари эвазига 38 млрд.798 млн.сўм пул маблағлари тўлаб бериш масалси ҳал этилмаган.
Ҳозирги кунда ушбу эски “Деҳқон бозори” ҳудуди ҳароба аҳволда қолган.





























Гулистон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг коммунал хизматлар билан қамраб олинганлик даражаси пастлиги сабаб, “Навбаҳор” маҳалласи, Янги турмуш кўчаси, 8-уй, 13-хонадонда яшовчи фуқаро Г.Райимқулованинг яшаётган уйи авария ҳолатига келиб, биринчи қават пол тагидан сизот сувлари чиқиши натижасида яшаш хонадонининг девор қисми нураб бугунги кунда таъмирталаб аҳволга келган.





























Сайқал” маҳалласида 6 та, “Тараққиёт” маҳалласида 4 та, “Аҳиллик” маҳалласида 1 та, “Маданият” маҳалласида 10 та кўп қаватли уйларнинг канализация тармоғи умуман мавжуд эмас,





























“Навбаҳор” маҳалласида 23 та, “Шодлик” маҳалласида 2 та ва “Тараққиёт” маҳалласида 1 та, жами 26 та икки қаватли уйлар ночор аҳволда таъмирга мухтож ҳолатига келиб қолган.





























Сайқал” маҳалласидаги икки қаватли, 12-уйнинг ёнида “Бетон саноат” МЧЖ томонидан янги кўп қаватли уйларнинг қурилиши натижасида уй пойдевори чўкиб, девори ички томонидан ёрилиб, жиддий зарар етказилган.





























“Шодлик” маҳалласида Сирдарё вилоят Халқ банк АТ биноси янгидан қурилиши оқибатида ушбу бино орқасидаги учта хонадонга кириш йўллари ёпилиб, фуқароларнинг ҳамда тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги транспорт воситалари кириб чиқиши учун имкониятлари чеклаб қўйилган. Ушбу уйлардаги аҳолини кўчириш юзасидан хеч қандай ишлар олиб борилмаган ва 3 йилдан буён компенсация ҳамда ер ажратиш, бошқа жойдан уй бериш масалалари бугунги кунга қадар ҳал этилмаган.




























Ширин шаҳар














Ширин шаҳар “Нуробод” маҳалласи Тожикистон Республикаси, Сўғд вилояти, Зафаробод ноҳияси чегара ҳудудига яқин жойлашган. “Нуробод” маҳалласидаги Мустақиллик кўчасида яшовчи аҳоли “Шарқобод” маҳалласига кўчирилиши белгиланган. Ҳозирда 77 та хонадон кўчирилган ва 18 та хонадон эса эски манзилда яшаб келмоқда.
“Нуробод” маҳалласидаги 18 та хонадонда яшаётган аҳоли томонидан уй-жойларига ҳокимлик томонидан таклиф этилаётган товон пули суммасидан (586,7 млн. сўм) норози бўлиб, қайта баҳолаш (1,3 млрд. сўм) маблағини талаб қилиб, ушбу маблағни тўлаб бериш масаласида 14 маротаба мурожаатлар келиб тушган. Аммо товон пули маблағлари масаласи бугунги кунга қадар ҳал этилмасдан аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.




























Янгиер шаҳар














“Наврўзобод” маҳалласи, А.Навоий массивида якка тартибда қурилган янги уйлар газлаштирилмаган, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари мавжуд эмас.
Ушбу массивдаги ёшлар 2 км. узоқликдаги мактабларга пиёда қатнаётганлиги ва автобус қатнови йўқлиги масаласи ҳал этилмаган. бугунги кунда ушбу массивда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари барпо этишга эҳтиёж мавжуд.





























Янгиер шаҳар бўйича турар жойлар ҳуқуқий асоси мавжуд бўлмаганлиги сабабли, давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй жойлар 138 тани ташкил этади. Шундан Марифат маҳалласида 134 та, Наврўзобод маҳалласида 3 та ва Давлатобод маҳалласида 1 тани ташкл этади.




























Боёвут тумани














Туманда 134.1 минг нафар аҳолидан 74.9 минг нафар иқтисодий фаол аҳолининг 5,6 нафари расман ишсиз сифатида Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатда туради. Туман Халқ қабулхонасига ишсизлик масаласида 57 та (40 нафари соғлиқни сақлаш тизимида иш сўраган) ва ижтимоий нафақа масаласида
29 та мурожаат қелиб тушган. Туманда ишсизлик даражаси юқорилиги сабаб ижтимоий масалада мурожаатлар кўпайган.





























Туманда олий тоифали тиббиёт ходимлари ва даволаниш учун ётоқ жойлар етишмаслиги, 199 нафардан ортиқ шифокорлар айниқса гинеколог, педиатр, кардиолог ва жарроҳлик мутахассислари етишмайди.





























Пахтакор” маҳалласи, 1-Боёвутдаги 4-бўлим ва 9-бўлим, “Навбаҳор” ва “А.Навоий” маҳаллаларидаги қишлоқ врачлик пунктларини қайта фаолиятини тиклашга эҳтиёж мавжуд.





























“Янгиобод” маҳалласида яшовчи ёшлар Гулистон шаҳар марказидаги олий ва ўртатаълим мактабларига 12 км. масофага қатнаб ўқишида қулайлик яратиш мақсадида автобус қатновини йўлга қўйиш масаласи ҳал этилмаган.





























Боёвут туманида бугунги кунда 5622 та аҳолининг якка тартибдаги уй-жойлари давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ушбу хонадонлар бир неча йиллардан буён истиқомат қилиб келаётган жисмоний шахсларга тегишли бўлган турар-жой бинолари бўлиб, бугунги кунда ҳужжатлаштиришга эҳтиёжлиги масаласи ҳал этилмасдан қолмоқда.




























Гулистон тумани














Туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг 25 тасида канализация тармоғи мавжуд эмас. Шунингдек, ушбу кўп қаватли уйларнинг умумий ташқи ҳожатхоналарида ҳам хизмат кўрсатиш даражаси паст бўлганлиги сабабли ачинарли ҳолатга келиб қолган.





























Давлат аҳамиятига эга “Гулистон-Деҳқонобод-Бекобод” йўли таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, шунингдек ушбу йўлда транспорт воситаларининг ҳаракати бугунги кунда ортаётганлиги сабаб, йўлда тирбандликлар кўпайиб аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Келгусида ушбу йўлнинг қатнов қисмини кенгайтириш лозим.





























“Шарқ хақиқати”, “Чортоқ”, “Х.Олимжон”, “Юлдуз” маҳаллалари ва “Янги ҳаёт” қишлоғида яшовчи фуқаролар 5-10 км. масофада жойлашган ҚВПларга қатнашда қийинчиликлар туғдираётганлиги сабаб, маҳалла ҳудудидаги мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тиклашга эҳтиёж мавжуд.





























“Шарқ хақиқати” маҳалласининг Ватан бўлимида болалар боғчаси қуриш ва 120 ўринли мактаб филиали биносини мукаммал таъмирдан чиқариш масалаларида аҳолининг мурожаатлар келиб тушган.




























Мирзаобод тумани














“Йўлдошобод”, “Бахористон” маҳаллари, “М.Улуғбек” маҳалласидаги Туякаш кўчаси, “Тошкент” маҳалласидаги Бобур кўчаси ҳамда “Оқолтин” маҳалласидаги Чорвадор ҳамда Бунёдкор кўчалари ичимлик суви билан таъминланмаган.
Ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 августдаги ПҚ-1610 сонли қарорига асосан сув миноралари ўрнатилиб, керакли масофадаги сув қувурлари тортиш ишлари амалга оширилган. Аммо бугунги кунда амалга оширилган ишлар якунига етказилмаган ва асосий сув тармоғига уланмаган.





























Тумандаги жами 37 та кўп қавватли уйларда, шундан “Наврўз” маҳалласида 15 та, “Баҳористон” маҳалласида 9 та, “Йўлдошобод” маҳалласида 8 та, “Боғистон” маҳалласида 4 та ва “Янгихаёт” маҳалласида 1 та уйларнинг канализация тизими мавжуд эмаслиги юзасидан аҳолидан эътирозлар кўпайган.




























Оқолтин тумани














“А.Навоий” маҳалласи Сайҳун, Шифокорлар ва Пахтазор кўчаларида янги қурилган 31 та хонадонларга 0,3 км масофада ичимлик сув ва 0,8 км табиий газ тармоғи тортилмаган.





























Туманда 1 та марказий шифохона 4 та ҚВП ва 1 та ҚОПлар хизмат кўрсатаётганлиги, ушбу шифо масканларида жами 26 нафар олий маълумотли шифокорлар етишмайди.





























“Мустақиллик” маҳалласидаги 15 та кўп қаватли уй-жойларда канализация тармоғи ишламайди, уйларнинг ташқи фасади ва том қисимлари таъмир талаб.





























.“Мустақиллик”, “Обод”, “Янги ҳаёт” ва “Тошкент” МФЙлари аҳолисидан табиий газ тармоғига уланиш бўйича такрорий мурожаатлар кўпайган.





























Download 48.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling