2-илова “Ватан таянчи” ҳаракати отрядларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда отряд аъзоларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалий


II. “Ватан таянчи” отрядларида тарбиявий ва мафкуравий


Download 150 Kb.
bet2/7
Sana14.01.2023
Hajmi150 Kb.
#1093324
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 йўл харита Ватан таянчи

II. “Ватан таянчи” отрядларида тарбиявий ва мафкуравий
ишлар бўйича амалга ошириладиган тадбирлар


Давлат умумтаълим мактабларида ҳар куни дарслар бошланишидан аввал Давлат мадҳиясини ижро этилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғига ҳурмат бажо келтириш тизимини шакллантириш.
Отряд аъзолари онгида давлат рамзлари - бу Ватан, халқ, аждодлар руҳи ва келажак авлод тимсоли, улар олдида ҳаракатнинг ҳар бир аъзосининг масъулят ва жавобгарлик ҳиссини шакллантириш.

1. Умумтаълим мактабларида эрталабки дарслар бошланишидан олдин давлат мадҳияси ижро этилиши бўйича мактабларда тушунтириш ишларини ўтказиш.
2. Ҳар бир мактаб худудида, энг кўзга кўринадиган жойда Давлат байроғи ўрнатилиши ва уни тозалиги, бутлигини доимий назоратини йўлга қўйиш.

2022-2023
ўқув йили бошланган кундан

Доимий равишда



“Ватан таянчи” ҳаракатининг
вилоят бўлими,
Халқ таълими бошқармаси,
отряд раҳбарлари,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси


Ватан тарихини чуқурроқ ўрганиш, буюк саркардаларимизнинг жасорати, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, яқин ва узоқ ўтмишда халқимиз кўрсатган матонат ва фидоийлик, янги Ўзбекистонимиз ва миллий армиямиздаги изчил ислоҳотларни етказиш орқали “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларида ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида давлат умумтаълим мактабларида Ватанпарварлик соатини ташкил этиш.

1. Ватанпарварлик соатида етказиладиган маълумотлар, тарихий фактлар бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.
2. Ватанпарварлик соатини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.
3. Ватанпарварлик соатида босқичма-босқич отряд аъзоларини чиқиб маълумотларни етказишларини йўлга қўйиш.

2022 йил
25 август
2022 йил
30 август

2022-2023


ўқув йили бошлаб
ҳар душанба



“Ватан таянчи” ҳаракатининг
вилоят бўлими,
Халқ таълими бошқармаси,
отряд раҳбарлари,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси


Отряд аъзоларини ўз оиласи, ота-бобоси, яшайдиган кўчаси, қишлоғи(шаҳари), тумани, вилояти ва Ўзбекистон ҳақида кенг фикрлайдиган, улардаги энг муқаддас сифатларни англай олиш ва мадҳ этиш қобилиятини шакллантириш мақсадида “Бизнинг оила”, “Менинг маҳаллам”, “Азиз ва муқаддас қишлоғим (шаҳрим)”, “Боболарим издошиман” каби мавзуларда иншолар танловини ташкил этиш.

1. Иншолар ёзиш куни жадвалини тузиш.
2. Отряднинг ҳар бир аъзоси ёзган иншоларни доимий тўплаб борилиши ва навбатдаги иншосидаги фикрларни қўшилиб бориши ҳолатини мониторинг қилиш жадвалини тузиш.
3. Отряд аъзоларини фикрларини ўсиб бориши бўйича мониторинг юритиш.

2022-2023
ўқув йили бошлаб ҳар
икки ҳафтада бир маротаба

“Ватан таянчи” ҳаракатининг
вилоят бўлими,
Халқ таълими бошқармаси,
отряд раҳбарлари,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси


Отряд аъзоларида Миллий армиямизга нисбатан фахр ва ғурурни, унинг сафларида хизмат қилиш иштиёқини ошириш мақсадида “Менинг армиям – менинг таянчим”, “Мен ҳам ҳарбий бўламан”, “Қатъий интизом ва тартибга риоя қиламиз” каби мавзуларда давра суҳбатлари, ижодий танловлар ўтказиш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. “Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмаси ва МФЙ билан ҳамкорликда тадбир ғолибларини тақдирлаш ҳисобини ишлаб чиқиш.
3. Тадбирларни ижтимоий сайтлар, ОАВда ёритилишини ташкиллаштириш.

2022-2023
ўқув йили бошлаб
икки ҳафтада бир маротаба

“Ватан таянчи” ҳаракатининг
вилоят бўлими,
Халқ таълими бошқармаси,
отряд раҳбарлари,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси


Ватанимиз тарихини кенгроқ ўрганиш, бугунги кунда илмий изланишлар натижасида янгидан кашф этилаётган маълумот ва фактлар, статистик маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида “Ватан таянчи” отрядлари билан тарихчи олимлар, илмий изланувчилар ўртасида учрашувлар ташкил қилиш.

1. Ҳаракатнинг туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари, ОТМ ва тегишли ташкилотлар орқали мутахассисларни аниқлаш.
2. Тадбирларни ташкил этишда мутахассисларни жалб этиш ёки отрядларни ОТМга, музейларга ташрифи орқали учрашувларни ташкил этиш.

2022-2023
ўқув йили бошлаб ҳар
икки ҳафтада бир маротаба

“Ватан таянчи” ҳаракатининг
вилоят бўлими,
Халқ таълими бошқармаси,
отряд раҳбарлари,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси


Юртимиз тарихида муҳим аҳамият касб этган қадамжолар, тарихда Ватан озодлиги учун ва босқинчиларга қарши жанглар бўлиб ўтган, буюк саркардаларимизнинг қароргоҳлари бўлган, ўз даврида ҳимоя қўрғонлари бўлган жойларга ташриф буюриш, уларнинг тарихини ёд этиш, ўсмирларга бу жойлар билан боғлиқ бўлган тарихий маълумотларни етказиш, бу орқали ҳозирги кунда унутилиб борилаётган жойларни қайтадан ободонлаштирилиш ва абадийлаштириш бўйича ташаббуслар кўрсатиш.

1. Ҳаракатнинг туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари, ОТМ ва тегишли ташкилотлар орқали тарихчи мутахассисларни, жойлар бўйича кенгроқ маълумотга эга бўлган маҳаллий фуқароларни аниқлаш.
2. Бевосита жойларга чиқиб учрашувлар, суҳбатларни ташкил этиш.
3. Жойларни обод қилиш ва аҳамиятини ошириш бўйича тегишли давлат ва жамоат ташкилотларига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.

2022 йил
август

Ойда камида бир марта


Ҳар чоракда



“Ватан таянчи” ҳаракатининг
вилоят бўлими,
Халқ таълими бошқармаси,
отряд раҳбарлари,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси


Download 150 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling