2-илова “Ватан таянчи” ҳаракати отрядларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда отряд аъзоларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалий


III. Тўгараклар ва амалий машғулотларни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар


Download 150 Kb.
bet6/7
Sana14.01.2023
Hajmi150 Kb.
#1093324
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 йўл харита Ватан таянчи

III. Тўгараклар ва амалий машғулотларни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар


“Ватан таянчи” отрядларда спортга бўлган қизиқиш ва интилишларни ошириш, ўсмирлар орасида бўлажак спортчилар ва чемпионларни етиштириш мақсадида маҳаллалар, туман ва вилоятларда фаолият кўрсатаётган спорт клублари, спорт тўгаракларига отряд аъзоларини жалб қилиш бўйича келишувлар ва ҳамкорликларни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
“Ватан таянчи” отрядлари жорий этилган умумтаълим мактабларининг жойлашуви, аҳоли яшаш пунктларининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда қуйидаги йўналишлар бўйича тўгаракаларни ташкил этиш:
- футбол;
- волейбол;
- теннис;
- шахмат;
- регби;
- воркаут;
- кураш;
- бокс;
- шарқ якка курашлари;
- мерганлик;
- парашют спорти;
- велоспорт;
- чавандозлик;
- альпинизм;
-сузиш ва ҳ.к.

1. Спорт мараказлари, тўгараклар рўйхатини шакллантириш.
2. Отряд аъзолари билан тўгаракларни ташкиллаштириш ва тўгаракларга аъзо қилиш бўйича келишувларни ишлаб чиқиш.
3. “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларини ҳар бирини ўзи қизиққан спорт тури бўйича тўгаракларга аъзо қилиш.
4. Умумтаълим мактабларида отряд аъзолари билан ташкил этиладиган спорт турлари бўйича тўгараклар жадвалини ишлаб чиқиш.
5. Отрядлар билан тўгаракларни сифатли ташкиллаштириш.

2022 йил
август
2022 йил
сентябрь

Спортни ривожлантирииш бошқармааси,
“Ватан таянчи” ҳаракатининг вилоят бўлими,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси




Ўқувчи ёшларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш мақсадида умумтаълим мактабларда амалий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. Жумладан,
а) амалий йўналишда:
- тасвирий санъат;
- ёш фотограф;
- ёш журналист;
- ёш тасвирчи;
- дурадгорлик;
- наққошлик;
- чеварчилик;
- мусиқа (хонанда ва созандачилик);
- кулолчилик;
- темирчилик;
- заргарлик ва бошқалар.
б) техник йўналишда:
- Бошланғич техник моделлаштириш;
- Ёш архитектор;
- Автомодель;
- Авиамодель;
- Ракетамодель;
- Кемасозлик;
- Электротехника;
- Роботатехника ва электрон ўйинчоқлар;
- Компьютер дизайни ва графикаси;
- Фотодизайн ва бошқалар.

1. Маҳаллий имкониятларни ўрганиб чиқиш ва умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш учун тўгарак раҳбарлари (инструкторлар)ларни ҳисобини ишлаб чиқиш.
2. Умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш режа-жадвалларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
3. Тўгаракларга “Ватан таянчи” отрядларидаги ўқувчи ёшларни аъзо бўлишини ташкиллаштириш ва қатъий назорат ўрнатиш.

2022 йил
август
Мунтазам равишда

Халқ таълими бошқармаси,
Спортни ривожлантирииш бошқармааси,
“Ватан таянчи” ҳаракатининг вилоят бўлими Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси


Ўқувчи ёшларни ҳарбий соҳага қизиқишларини ва миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш иштиёқини ошириш, шунингдек, уларда бошланғич ҳарбий тайёргарлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим мактаблари ва ҳарбий округ (гарнизонлар) билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишларда тўгаракларни ташкиллаштириш:
- география (топография);
- мерганлик;
- табиий шароитлардан фойдаланиб яшаб қолиш маҳорати;
- қўл жанги;
- узоқ масофага югуриш;
- ҳарбий тоғ тайёргарлиги ва бошқалар.












Izoh:
1. “Vatan tayanchi” otryadlari joylarda Yoshlarga oid davlat siyosati to‘g‘isidagi O‘zbekiston Respublikasining Qonuni va 2022- yil 21- yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisining birinchi o‘rinbosari tomonidan tasdiqlangan
Download 150 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling