2-илова “Заковат” интеллектуал клубининг “Заковат” ўйини бўйича


Download 265.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana16.06.2023
Hajmi265.34 Kb.
#1505687
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Zakovat” intellektual klubining “Zakovat” o‘yini bo‘yicha Professional



Заковат интеллектуал 
клуби ННТ Кенгашининг 
2022 йил «18» майдаги 
баёнига
2-илова 
 
“Заковат” интеллектуал клубининг “Заковат” ўйини бўйича
Профессионал ва биринчи лига жамоалари ўртасида мавсумий 
мусобақаларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги 
 
НИЗОМИ 
 
“Заковат” 
интеллектуал 
клубининг 
“Заковат” 
ўйини 
бўйича 
Профессионал ва биринчи лига жамоалари ўртасида мавсумий мусобақалар 
(кейинги 
ўринларда – мусобақалар) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини 
аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа 
интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПҚ-96-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида интеллектуал аҳоли 
қатламини қамраб олиш, клуб аъзоларини интеллектуал салоҳиятини ошириш, 
уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, “Заковат” интеллектуал ўйинини 
аҳоли орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва китобхонликни 
фаол тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилади. 
 
I. Умумий қоидалар 
1.1. Мусобақалар “Заковат” интеллектуал клуби ННТ (кейинги 
ўринларда – Клуб) устави, “Заковат” интеллектуал ўйини Кодекси ҳамда 
мазкур Низом асосида ташкил этилади. 
1.2. Мусобақалар ҳар йили куз, қиш, баҳор, ёз мавсумларига бўлинган 
ҳолда ташкил этилади. Ҳар бир мавсум 12 та мавсум туридан иборат.
1.3. Мусобақалар ўзбек тилида олиб борилади. 
1.4. Мусобақаларда жамоалар профессионал ва биринчи лигага 
ажралган ҳолда мусобақалашади. Профессионал ва биринчи лига ҳақида ушбу 
низомнинг IV бўлимида батафсил маълумот берилган. 

Download 265.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling