2-илова “Заковат” интеллектуал клубининг “Заковат” ўйини бўйича


 Тур ўйинлари ҳафтанинг шанба кунлари


Download 265.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi265.34 Kb.
#1505687
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Zakovat” intellektual klubining “Zakovat” o‘yini bo‘yicha Professional

1.5. Тур ўйинлари ҳафтанинг шанба кунлари соат 17-00 да бошланади. 
Ўйин ўтказиладиган жой ва вақт ўзгарган тақдирда клуб аъзолари бу ҳақида 
ўйин ўтказиладиган кунда камида 1 кун илгари хабардор қилинади.
II. 
Мусобақалар ташкилий гуруҳи 
2.1. Мусобақалар ташкилий гуруҳи (кейинги ўринларда - ТГ) Клуб 
томонидан тузилади.



2.2. ТГ мусобақага тайёргарлик ишларини олиб боради ва уни ўтказиш 
бўйича масъул бўлади.
2.3. ТГ қуйидаги вазифаларни бажаради: 
• турнирни ушбу Низомга мувофиқ ўтказишни таъминлаш ва 
натижаларини умумлаштириш; 
• жамоалардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш 
масаласини ҳал қилиш; 
• мавсумий ўйинлар турларини ўтказиш вақти ва санасини белгилайди. 
Агарда ўйинлар ўтказиш вақти ва санасида ўзгариш бўлса, турнир 
иштирокчиларини камида бир кун олдин огоҳлантиради; 
• ўйин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш; 
• ўйин ўтказувчи навбатчи жамоалар рўйхатини шакллантиради;
• савол тузувчиларнинг рўйхатини шакллантиради; 
• муҳаррирлар гуруҳининг рўйхатини шакллантиради; 
• апеляция ҳайъати таркибини шакллантиради; 
• бошқа органлар вазифаси бўлмаган бахсли вазифалар бўйича қарор 
қабул қилиш; 
• турнир натижаларини эълон қилиш. 
 
III. 
Мусобақаларда иштирок этишга аъзо бўлиш
ва аъзоликдан чиқариш тартиби 
3.1. Мусобақаларда ТГ томонидан рўйхатга олинган жамоалар иштирок 
этади.
3.2. Рўйхатдан ўтиш учун ҳар бир жамоа мавсумнинг биринчи ўйини 
бошланишидан энг ками 1 кун олдин камида 4 киши, кўпи билан 8 кишининг 
исм шарифи, туғилган санасини (қўшимча равишда телефон рақами ва 
электрон почта манзили ҳам), жамоа номини кўрсатган ҳолда ТГга ариза 
топширади. Аризада бир нафар билимдон жамоа сардори сифатида 
кўрсатилиши керак. Жамоа сардорининг телефон рақамлари кўрсатилиши 
шарт. Аризада кўрсатилмаган билимдонлар мавсум ўйинларида ва мавсум 
доирасида ташкил этиладиган бошқа мусобақаларда жамоа таркибида 
иштирок эта олмайди. “Заковат” телевизион ўйинлари бундан мустасно. 
3.3. Бир мавсумда икки ёки ундан ортиқ жамоанинг айнан бир хил ном 
билан рўйхатдан ўтишига йўл қўйилмайди. Жамоа номини ўзгартиришига 
фақат кейинги мавсум бошланишида йўл қўйилади. 

Download 265.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling