2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Бизнес фаолиятида бошқарув элементлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
6.2.Бизнес фаолиятида бошқарув элементлари.
Бизнесни ривожланишида Республикамизнинг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуни билан бирга Президентимизнинг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида »ги Фармони, шунингдек «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни 70 ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармони мухим аҳамиятга эга. Хусусий тадбиркорлик бу фукоролар томонидан узларининг тавакалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида, амалдаги қонунчилик доирасида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир. Хусусий тадбиркорлик икки турдаги куринишда бўлади. Унинг бири ёнланма мехнатни жалб қилиш асосида ҳуқуқий шахс ва уни белгиланган тартибда рўйхатдан утқазиб фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик, иккинчиси эса юридик шахс булмай фаолият кўрсатадиган, ёлланма мехнатни жалб этмайдиган якка тартибдаги тадбиркорликдир. Хусусий Бизнес фаолиятига янги ходимлар томонларининг ҳуқуқи ва бурчлари келишилган шартнома асосида қабул қилинадилар. Мехнат шартномасида ходимнинг иктисослиги, малакаси, лавозими; контракт тузилган муддат; мехнат шароити ва унга мехнат фаолиятининг у ё бу турини бир биридан фарқловчи ҳақ тўлаш; ижтимоий ва тиббий суғўрта, ижтимоий таъминот, ходимнинг ижтимоий ҳимояланганлиги, шартномани бузганлиги учун жавобгарлиги каби мажбуриятлар, шароитлар ва шартлар белгиланади. Тадбиркорликнинг мазмуни ва табиатига кура айрим кишилар ёки гуруҳларнинг уз узини иш билан таъминлаш ва ташаббускорлигига асосланган фаол мехнат фаолияти сифатида баҳоланишимиз мумкин. Бу уринда тадбиркорлик мехнатининг бозор муносабатларига хос таввакалчилик шароитида мехнат, ишлаб чиқариш в ижтимоий иқтисодий вазифаларнинг ташкилий ечимини кидириш ва руёбга чиқариш билан боғлиқ ижодий, аклий иш сифатидаги узига хос табиати хусусида гапириш мумкин. Шундай қилиб, тадбиркорликни ўзаро боғлиқ бўлган икки хил куринишда караш керак: биринчидан, бозорнинг харакатлантирувчи кучи сифатида, иккинчидан, мехнатнинг алохида соҳаси сифатида. Ана шунинг учун хам тадбиркор инсон билан бозор иқтисодиёти ва мехнат фаолиятининг узига хос, хўжалик таввакалчилиги билан боғлиқ турининг субьекти сифатида намоён булувчи шахсдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожланишини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида кўрсатилишича; -хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожланиши асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун макбул шароит яратиш мақсадида қуйидагилар кичик ва ўрта бизнес субьектлари ҳисобланади. 71 Бизнес фаолиятиларни турли шаклларида мехнатни ташкил этиш ва уни бошқаришга алохида эътибор берилса, тадбиркор фойдаси олиб боради ва бизнес фаолияти махсулоти бозорда рақобатга бардошли бўлиб, ишловчилар эса юксак мехнат унумдорлиги асосида ишлашдан манфаатдор бўлади. Бизнес фаолиятиларни барча турида яратиладиган фойда асосан мехнат орқали вужудга келиб, хам ишловчини хам мулк эгасини бойитади. Бозор муносабатларини ривожланиб бориши туфайли тадбиркорлик Бизнес фаолиятилари оладиган фойданинг мухим манбаи ишловчиларни юқори мехнат унумдорлиги даражасида яратган махсулоти бизнес фаолиятини истиқболини белгилаб беради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling