2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


 Бошқарув ташкилий тузилиши, ташкилий


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

6.4. Бошқарув ташкилий тузилиши, ташкилий  
тузилмаларнинг турлари ва элементлари.
Бошқарувнинг ташкилий тузилиши деганда бошқарув бўғинлар ва 
бошқарув босқичлари миқдори ва таркиби тушунилади. Бошқарув 
ташкилий тузилишининг оддий ва тушунарли бўлиши унинг иш 
қобилияти юқори бўлишини кафолатлайди, яъни бошқарув ташкилий 
тузилмасида босқич ва бўғинлар қанчалик кам бўлса, бошқарув шунчалик 
самарали бўлади. 
Бошқарув бўғинлари-бу битта ва бир қанча вазифаларни бажарувчи 
мустақил таркибий унсурлардир. Тузилма элементлари, уларнинг 
бўлинмалари ва бошқарув аппаратида ишловчилардир. 
Бошқарув босқичлари-бу бошқаришнинг бирор даражасидаги 
маълум бўғинлар йиғиндисидир. Шу белгисига кўра бошқаррувнинг 
ташкилий 
тузилмалари-кўп 
босқичли(кўп 
бўғинли), 
уч, 
икки 
босқичли(бўғинли) бўлиши мумкин. Босқичлар ва бўғинлар ўртасидаги 
халқа ветикал ёки горизонтал бўлиши ҳам мумкин.
Вертикал бўғинлар-раҳбарларнинг уларга бўйсунувчилар ўртасидаги 
муносабатларни ўрганишга қаратилган бўлади.
Горизонтал алоқалар бошқарувнинг тенг ҳуқуқли бўғин ва 
унсурлари ўртасидаги муносабатларни билдиради.
Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари жуда турли-туман, лекин улар 
умумий изчил боғлиқликка эга ва қонуниятларга бўйсунади. 
Бошқарувнинг ташкилий тузилмасининг асосий тури чизиқли ва 
функционал турлардир. Уларнинг бирикиши асосида турли туман 
чизиқли-функционал тузилмалар таркиб топади ва улар қуйидагилардан 
иборатдир:
- Чизиқли; 
- Функционал;
- Чизиқли- штабли; 
- Чизиқли- функционал бошқарув тузилмаларига бўлинади. 
Чизиқли бошқарув тузилмаси бошқарув жараёнларининг энг оддий 
шакли бўлиб у бозор иқтисодиёти шароитида энг қўлай ва содда 
вариантиҳисобланади. Чунки, ҳар бир ходимга битта раҳбар тўғри келади 
ва бошқариш самарадорлиги жуда катта ҳисобланади. 
Функционал 
бошқарув 
тузилмаси 
бошқарув 
жараёнларини 
мураккаблашувига ва бошқаришнинг ихтисослашувининг ривожланиши 
билан боғлиқ ҳолда вужудга келади. 


74 
Функционал тузилмада бошқарувчи кўрсатмалари нисбатан 
малакали бўлади, лекин якка бошқариш тамойилларига риоя қилинмайди.
Чизиқли-штабли бошқарув тузилмасида чизиқли тузилма асос қилиб 
олинади, лекин бошқарувнинг қуйи бўғинига эга ҳар бир бўғинда айрим 
муҳим муаммолар бўйича штаблар тузилади. Штаблар малакали қарорлар 
тайёрлайдилар ва раҳбар томонидан тасдиқлаб унинг ижроси қуйи 
даражага юборилади. 
Чизиқли-функционал бошқарув тузилмасида бошқарув чизиқли ва 
функционал бошқаруви шаклларини бирга қўшиш натижасида олиб 
борилади. Бунда раҳбар ва унинг кўплаб муовинлар ва ўринбосарлари 
бўлиб, улар орасида бошқарув тақсимланган бўлади. Ушбу бошқарув 
тузилмаси бошқа бошқарув тузилмалари ичида энг мураккаби деб 
ҳисобланади.
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР: 
Бизнес фаолиятини тўғри ташкил этиш ва бошқариш бизнеснинг 
ривожланиши учун зарур шартлардан биридир. Тўғри ташкил этилган 
бошқарув 
жараёни 
имкониятлардан 
самарали 
фойдаланиш 
даромадларнинг кўпайишини, харажатларнинг окилона сарфланишнинг 
ҳамда фойданинг ошишининг таъминлаши шубхасиздир. 
Бизнеснинг мухим томони унинг фаолиятини бошқариб боришдир. 
Бизнесни бошқариш моҳият эътибори билан олганда мақсадга эришиш 
йўлида қилинадиган хатти-харакатларни жонлантириш учун бир шахс ёки 
шахслар гуруҳи томонидан бошқа шахсга таъсир ўтказишдан иборат.
Бизнесни бошқаришнинг мухим вазифаси бизнес сиёсатини 
белгилашдан иборат бўлиб, бу сиёсат барча норматив талаблар ва шу 
талабларни амалга ошириш усулларини ўз ичига олади. 
Бошқаришнинг асосий вазифаси омиллар таъсирининг табиати ва 
даражасини аниқлаб, тадбиркорлик фаолиятининг самарали амалга ошиб 
бориши ва ривожини таъминлашга қаратилган қарорлар қабул қилишдир. 
 ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: 
Бошқариш, 
Бизнесни 
бошқариш, 
бизнесда 
бошқарув 
муҳити, 
Тадбиркорлик мухити, тадбиркорликни бошқариш, Ички мухит
Молиявий менежмент, Ташқи мухит, Тижорат менежменти, Илмий-
техникавий менеджмент, Ишлаб чиқариш менеджменти 
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА САВОЛЛАРИ: 
1. Бизнесда бошқаришнинг роли нимадан иброрат? 
2. Бизнес фаолиятини ташкил этиш усулларига кура бошқаришнинг 
қандай турларини биласиз? 
3. Бизнесни бошқариш қандай жиҳатларни уз ичига олади? 
4. Бошқаришнинг асосий вазифаси нимадан иборат? 
5. Тадбиркорлик мухити дейилганда нимани тушунасиз ва уларни қандай 
турларини биласиз? 


75 
6. Тадбиркорликда мехнатнинг қандай шаклидан фойдаланилади? 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling