2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

Учинчиданмақсад жиҳатидан бизнес фаолиятининг қуйидаги икки 
турини кўрамиз: 
а) фойда олишни, иқтисодий самарага эришишни мақсад қилган; 


14 
б) ижтимоий самарага (масалан, табиат мухофазаси, ёш авлод 
тарбияси, соғлиқни сақлаш) эришишни мақсад қилган турларини ажратиш 
мумкин. 
Бизнес фаолиятларига хос хусусиятлар қуйидагилардан иборат: 
1. Шуғулланаетган соҳа бўйича илм, билимга эгалиги. 
2. Таваккалчиликка асосланган қарорлар қабул қилиш бўйича 
ташаббускорлик қобилияти. 
3. Иқтисодий жараёнларни чуқур фикрлай олиш. 
4. Қонунларга итоаткорлиги. 
5. Инновациячиликнинг фаоллиги. 
6. Мақсад сари интилувчанлик. 
7. Ташкилотчилик. 
8. Тежамкор бўлиши. 
9. Ўз сўзининг устидан чиқиш. 
10. Рухий поклик ва ҳалоллиги. 
11. Ўз жамоаси учун курашувчанлик. 
Бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қуйидаги шарт-шароитлар 
талаб этилади:
1. Мулк муносабатларининг уйгунлашуви. Бозор шароитида мулкий 
муносабатлар қуйидаги жиҳатлар билан белгиланади:
 эгалик қилиш, яъни мулк эгаси сифатида мулкка тула хукумронлик 
қилиш: сотиш, ижарага бериш, хадя этиш; 
 фойдаланиб туриш, яъни мулк эгасининг назорати асосида маълум шарт 
ва тўлов эвазига мулкдан вақтинча фойдаланиш; 
 оператив тезкор бошқаришни, янги мулк эгасининг назорати остида 
ресрусларни тақсимлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мулкни 
бошқариш ҳуқуқини жорий этиш. 
2. Тадбиркорларга уз қобилиятини тула намоен этиш учун қуйидаги 
иқтисодий эркинликларнинг берилиши. 
 махсулот ассортименти турларини ава ишлаб чиқариш усулини танлаш 
эркинлиги; 
 ҳамкорликларнги мустақил танлаш; 
 маблағларни қонунга зид бўлмаган соҳаларга мустақил сарфлаш 
эркинлиги ва х.к. 
3. Бозорнинг очиқлиги, яъни товарлар, сармоялар, маълумотлар, иш кучи, 
хом ашё ҳаракати учун сунъий ғояларнинг йўқлиги. 
4. Бозор инфратузилмасининг мавжудлиги. 
Бунга қуйидагилар киради: 
 тижорат банклари
 товар, фонд, мехнат, валюта биржалари; 
 тижорат таваккалчилиги ва мулк суғуртаси; 


15 
 маълумот ва реклама манбалари, оммавий ахборот воситалари, алоқа 
воситалари; 
 эксперт бюролари, сертификат марказлари, божхоналар, солиқ назорати 
ташкилотлари, арбитражлар ва х.к. 
5. Тадбиркорлик 
учун хуқуқий кафолатнинг мавжудлиги, яъни 
тадбиркорликни ҳимояловчи қонунчиликнинг мавжудлиги. 
6. Янги бизнес фаолиятиларга кадрлар тайёрлаш, кредит олиш, солиқ 
тўлаш, табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича давлат томонидан 
берилган имтиёзлар ва х.к. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling