2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

1.3. Бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар. 
Бизнес бозор иқтисодиётига хос иқтисодий фаолиятдир. Бошқача 
айтганда, у муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш мақсадида 
товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни ташкил этиш 
бўйича мулкдорларнинг ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли 
иқтисодий фаолиятидир. 
«Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунида 
тадбиркорликка қуйидагича таъриф берилган: «Тадбиркорлик-мулкчилик 
субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий 
жавобгарлик асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан 
иқтисодий фаолият кўрсатишдир». 
Бизнеснинг моҳияти қуйидагилар орқали янада ойдинлашади: 
Биринчидан, бизнес фаолиятининг субъекти ким бўлиши мумкин? 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси 
ва 
Ўзбекистон 
Республикасида тадбиркорлик тўғрисидаги қонунга мувофиқ балоғат 
ёшига етган ҳар бир фуқаро ўз мулки асосида ёки мулк эгасининг 
ваколати асосида ўз ихтиёр этган қонунга зид бўлмаган фаолият тури 
билан шуғулланиши мумкин. 
Иккинчидан, юқоридаги таърифда бизнес фаолиятининг яна бир 
томони мазмуни ифода этилган бўлиб, у мазмунан бой, хилма хил 
кўринишига эга. Бизнес фаолиятини танлаш, уни ташкил этиш ва 
ривожлантириш моҳият жиҳатидан давлат, жамият аҳамиятига молик иш 
бўлмасдан, балки эркин танланадиган фаолиятдир. 
Бизнес 
фаолиятининг 
уч 
тури 
ва 
унга 
мос 
равишда 
тадбиркорларнинг 3 гуруҳини алохида кўрсатиш мумкин: 
1) янги товар ёки хизмат лойихасини ташкил этиш. Бизнеснинг ушбу 
тури билан интеллектуал мулк эгалари инновация тадбиркорлари 
шуғулланади. 
2) ишлаб 
чиқаришни 
ташкил 
этиш 
билан 
шуғулланувчи 
тадбиркорлар. 
3) товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш 
билан шуғулланувчи тадбиркорлар. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling