2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

 
 



КИРИШ 
Мамлакатимизда 
бозор 
муносабатларини 
чуқурлаштириш, 
иқтисодиётни эркинлаштириш ва глобаллашув йўлидан бораётган 
жараёнда янгича фаолият олиб бориш ва янгича фикрлаш услубларини 
талаб этмоқда. Бозор иқтисодиёти ҳаётимизда тобора кенгроқ кўлам 
олаётган шароитда бизнес соҳасида таълим олаётган мутахассислар кўп 
қиррали билимга эга, чуқур мулоҳаза ва мушоҳада асосида фаолият олиб 
боришда қодир, ўз ишини пухта эгаллаган мутахассис бўлиши шарт. 
Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик каби ўта мураккаб ва 
нозик соҳада банд бўлган амалиётчиларга жуда юқори талаблар қўйилади. 
Негаки мавжуд ҳолатлардан мақбул даражада фойдаланиш, ҳамда 
мамлакатнинг иқтисодий ўсишига, тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг молиявий маблағларини 
максималлаштиришда ҳамда уларни маблағлар билан таъминлашда ўзига 
хос хусусиятларини яхши билиши, иқтисодий жиҳатдан турли хулосалар 
чиқариш уларнинг тўғри ва асосли эканлигини исботлаб бера олиши 
керак. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Бозор 
ислоҳатларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш 
соҳасидаги устивор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида” ва “Тадбиркорлик субьектларини ҳуқуқий 
ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллштириш тўғрисида”ги Фармонлари 
давлат 
мулкини 
хусусийлаштириш 
соҳасидаги 
қонунчиликни 
такомиллаштириш, хусусий тармоқни жадал ривожлантиришни кузда 
тутади. 
Республика иқтисодиётининг жадал эркинлаштирилиши хусусий 
тармоқни ривожлантиришни рағбатлантириш, иқтисодиётда унинг улуши 
ва аҳамиятини тубдан ошириш учун асос яратади. 
Шулар қаторида янги қонуний ва меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатларни 
қабул қилиниши, жумладан давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш, 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
талбиркорликни 
ривожлантириш ва қуллаб-қувватлаш соҳасида, иқтисодий ислоҳатларни 
янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича асосий 
устиворликларнинг тизимли асосда асалга оширилишини таъминлаш 
имконини беради.
Айниқса Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий 
ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Фармони алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш 
зарур. Бу тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шароитлар яратиш 
ва ҳужжатларни расмийлаштиришнинг руйхатга олиш тамойилиги 



босқичма-босқич ўтишнинг ёрқин мисоли ҳисобланади. Шундай қилиб, 
хусусий тадбиркорлик йўлидаги бюрократик тусиқлар олиб ташланади. 
Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги 
эълон қилинган фармонда суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш 
йўналишлари ҳам кўрсатиб берилган. Энди назорат органларининг 
тадбиркорлик субъекетлари фаолиятига аралашуви кескин камаяди, 
уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояти таъминланади. Тадбиркорлик 
фаолиятини асоссиз чеклашга йўл қўйилмайди, бу эса умуман 
тадбиркорлик ҳаракатини сифат жиҳатдан янги босқичга кутариш 
имконини яратади, бизнес билан шуғулланувчиларга янги кафолатлар 
берилади. 
Бу боради тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун лецинзиялар 
бериш тизимини такомиллаштириш ва лецинзияларни амал қилиши ёки у 
қайтариб олинган ҳолларда суд орқали тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ 
ва манфаатларини таъминлаш масалаларини алоҳида такидлаш лозим. 
Натижада ишбилармонлар, инвесторлар ва халқаро молия 
институтларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳатларга ишончи мустаҳкамланади. 
Фармонлар мамлакатимиз Президенти Олий мажлис қонунчилик 
палатаси ва Сенати қушма мажлисидаги “Бизнинг бош мақсадимиз – 
жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва 
ислоҳ этишдир” маърузасида белгилаб берилган вазифаларнинг мантиқий 
давоми ҳисобланади. Маърузада асосий стратегик вазифамиз- демократик 
қурилиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, бозор ислоҳатларини 
чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш йўлида самарали, 
босқичма-босқич ва изчил бориш эканлиги таъкидланган эди. Шунингдек, 
ушбу маърузада 2005 йилда иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишнинг 
энг муҳим устивор вазифалари этиб қуйидагилар кўрсатилган: 
-асосий 
устивор 
масала–аввалгидек, 
бозор 
ислоҳатларини 
чуқурлаштириш ва янада эркинлаштиришдан иборат; 
-иккинчи устивор масала-хусусий тармоқнинг жадал ривожланишини, 
унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши купайишини таъминлаш; 
-учинчи 
устивор 
масала–кичик 
бизнес 
ва 
фермерликни 
ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштири ш ва куламини 
кенгайтиришдан иборат; 
-тўртинчи устивор масала-банк ва молия тизимларидаги ислоҳатларни 
чуқурлаштириш; 



-принципиал 
муҳим 
масала-солиқ 
сиёсатини 
янада 
такомиллаштириш
1
Барча 
таълим 
йўналишидаги 
мутахассисларни 
тайёрлашда 
«Тадбиркорлик асослари» фанини ўқитиш муҳим аҳамият касб этади. 
Фанни ўрганиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
жараёнларини тартибга солиш, уни янада ривожлантириш борасида 
тўпланган бой тажрибаларни ўзлаштириш имконини беради. 
«Бизнес асослари» фанидан Иванов В.Н., Кузнисов О.В., Лапуста 
М.Г., Моррелл Д., Рикс Дэвид А., Рубин Ю.Б., кабилар дарсликлар ва ўқув 
қўлланмалар тайёрлаганлар. Тюмен Давлат Университетинингн 
“Тадбиркорлик асослари” фани билан ТДИУ “Халқаро бизнес” кафедраси 
томонидан ўтилаётган “Бизнес асослари” фани қиёсий таҳлил қилинди. 
Мамлакатимизда С.С. Ғуломов, Ё. Абдуллаев, М. Мухаммедов, С. 
Истамов, Б.Ходиев, М.С. Қосимова, А.Самадов, А. Улмасовлар томонидан 
тайёрланган дарслик ва ўқув қўлланмалари “Бизнес асослари” фанида кенг 
қўлланилади.
1
Каримов И.А. “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни 
модернизация ва ислоҳ этишдир”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис қонунчилик 
палатасм ва Сенатининг қушма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2005, 29 январ, 20-сон.




Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling