2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
-МАВЗУ. БИЗНЕС АСОСЛАРИ КУРСИНИНГ МОҲИЯТИ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Бизнес тушунчаси ва унинг моҳияти. «Бизнес»
- «сармоя эгаси»
1-МАВЗУ. БИЗНЕС АСОСЛАРИ КУРСИНИНГ МОҲИЯТИ
АҲАМИЯТИ ВА ОБЪЕКТИВ ЗАРУРЛИГИ. 1. Бизнес тушунчаси ва унинг моҳияти. 2. Бизнесни иқтисодиётга тўткан ўрни. 3. Бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар. 4. Ўзбекистонда бизнесни шаклланиши ва ривожланиши. 1.1. Бизнес тушунчаси ва унинг моҳияти. «Бизнес»-сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир. Иқтисодиёт фанида бизнес фаолиятига доир дастлабки тадқиқотлар ХVIII асрда Р. Контильон, А. Тюрго, Ф. Кене, А. Смит ва Ж.Б. Сеи асарларида амалга оширила бошланди. Бироқ ҳозирга қадар жамоатчилик фикрида «Бизнес» тушунчасининг кўп маънолилиги сақланиб қолмоқда. Илмий адабиётда ушбу тушунча ҳақида кўпинча бу фавқулодда ҳодисанинг иқтисодий, ташкилий ва рухий тавсифлари (турли-туман қарашлар) тўплашидан иборат ҳар хил тасаввурлар мавжуд. Хорижий адабиётларда бизнес таърифини кўп турлари мавжуддир. Инсон жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жиҳатдан доимо бизнес билан боғлиқ бўлган. Дастлабки босқичларда тадбиркорликнинг энг муҳим аломати бирон бир шахс-тадбиркор фаолиятининг фойдали ёки зарарлигини белгиловчи ноаниқлик омили ҳисобланган. Тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф орасида мувозанат ўрнатишга доир таккомиллик фаолиятидан иборат деб тан олинган. Кейинчалик «сармоя эгаси» ва «Тадбиркор»тушунчалари бир- биридан фарқлана бошланди. Тадбиркор сармоянинг муомалада юритишни, кўпайиб боришини таъминлайди ва бу борада у венчур сармоядор, яъни жалб қилинган молиявий маблағларни усталик билан тасарруф этувчи шахс сифатида ишни юритиб юборишга ўз ғоялари, билими ва куникмаларини татбиқ қилиб, кўп фойда олиш мақсадида ўша маблағларни таваккал ишларга сарфлайди. Ўзбекистонда ва МДҲда бизнес ҳақидаги мақолалар, адабиётлар 60- йилларнинг ўрталарида пайдо бўлди. Хусусий мулкчилик эса ўша даврда бизнинг мафкурамиз учун бутунлай ёд нарса эди. Лекин бизда бизнесни фан тариқасида ўрганиш фақатгина 90-йилларнинг бошларида бозор муносабатларига аста-секин ўтиш билан бошланади. Хорижий адабиётларда бизнес таърифини кўп турлари мавжуддир. Инсон жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жиҳатдан доимо бизнес билан боғлиқ бўлган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling