2 курс талабалари учун


Турли ёшдаги ва турли касалликлар билан касалланган парваришлар ва транспортировкаси


Download 137.5 Kb.
bet5/16
Sana20.12.2022
Hajmi137.5 Kb.
#1036263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Амалий куникма

2.Турли ёшдаги ва турли касалликлар билан касалланган парваришлар ва транспортировкаси.
Оғир беморларни носилкада ёки махсус ғилдиракли носилкада ташилади. Агар булар бўлмаса бир киши кўтариб ёки суяб боради, бунда бемор, олиб борувчини елкасидан ушлаб боради. Икки киши бўлганда эса биттаси оёғи ва думбасидан, иккинчиси эса орқаси ва бошидан кўтаради. Агар уч киши бўлса, бири оёғидан ,иккинчиси бели ва қисман орқасидан, учинчиси эса орқаси ва бошидан кўтариб боради. Агар лифт бўлмаса, оғир беморларни носилкада кўтарилади, бунда беморни боши олди томонда бўлиб, оёқ турган қисми бироз кўтарилган холда бўлади. Оғир беморларни носилкада ўрнига, озор бермасдан эхтиётлик билан олиб ётқизилади. Бунда носилкани оёқ қисми кровотни бош қисмига қўйилади, агар жой тор бўлса носилка каровотга ёнма- ён қўйилиб, тиббиёт ходимлари замбил билан кроватни ўртасида бемор томонга қараб туришлари керак.
3..Лаборатор текшириш учун биологик материалларни йигиш:
- Балгам олиш техникаси.
- Кон олиш техникаси.
- Ахлат олиш техникаси.
Балгам олиш техникаси.
Балгам тахлили учун буш коринга тупланиши керак. Олдин тиш чуткаси билан тишлар ювилиб,огиз бушлиги микроорганизмдан тозаланади. Кейинги кадам
Нафас олиш машклари булиб, 3 та чукур нафас олиб,бемор йуталганда балгам чикади.Бу балгам алохида атрофи кора когоз билан уралган банкага йигилади.Тахлил килиш учун 5 мл микдорда балгам етарли булади.
Кон олиш техникаси:
Кон олиш усули – оз микдорда кон олиш учун одатда чап кулнинг 4-бармоги (номсиз бармок) учини аввал эфир ёки спирт билан артиб уни хозирги кунда турли юкумли касалликлар сабабли бир марта ишлатиладиган скарификаторлардан фойдаланилади. 1- кон томчиси артиб ташланади,2-чиккан кон томчисини текшириш учун махсус меланжер-пипеткасига (найига) тортиб олинади. Бармокдан олинган конда шаклли элементлар сони,гемоглобин микдори,эритроцитлар чукиш тезлиги ва кон гурухлари,кондаги канд микдори аникланади.
Ахлат олиш техникаси:
Аҳлатни текшириш учун ҳусусий хонада йиғилади. Хона тўлиқ ёритилган бўлиши керак. Хонада қуйидагилар бўлиши керак:
Тувакларни тозалаш учун 3%ли хлорамин эритмаси, кушетка, ойнага ёзиладиган қалам, ручка, тумбочка ёки стол, хлораминнин г 1% ли
эритмаси, қўлларни тозалаш учун хлораминнинг 0,5 % ли эритмаси.
Бу асбоблар 2 соатга хлорамин эритмасига солиб қўйилади ва шундан кейин оқиб турган сувда яхшилаб ювилади. 5-10 донасини салфеткага ўраб марказий стерелизация бўлимига берилади. Стерилизацияланган петлялар тоза банкада ёки стерилизаторда сақланади.
Аҳлат йиғиш хоналарида тоза стерилизация қилинган коғозли салфеткалар бўлиши керак, улар туваклар ва аҳлат йиғувчи идишлар тагига қўйилади. Ундан ташқари аҳлатни олинган куни, вақти ва ҳамшира фамилиясини ёзиб қўйиладиган журналлар бўлиши керак.
Аҳлатда ламблия ёки гижжа борлигини текшириш учун уни лабараторияга олингандан сўнг 30 дақиқадан кейин юбориш лозим,тувакдаги ахлатни турли жойларидан олиш керак.
Бактериологик текширувларда олинган аҳлат солинган идишлар стерилланган бўлиши керак. Касалда энтеробиоз касаллиги гумон қилинганда орқа чиқарув тешиги атрофидан киринди олиб, уни эритма ёки глицерин эритмаси турган предмет ойнасига куйилади.

Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling