2-laboratoriya ishi Mavzu: Excel dasturida amaliy masalalarni yechish. Ифодани киритиш
Download 322.24 Kb.
|
2-1-laboratoriya ishi
Бу a=3, b=4, c=5 қийматлар учун учбурчакнинг переметри ва юзасидир. a, b, c ларнинг бошқа қийматларида ҳисоблашни давом эттириш учун авто-тўлдиришдан фойдаланамиз. Бунинг D3, E3, F3 ячейкаларни белгилаб оламиз: F3 ячейканинг қуйи қисмидан сичқонча кўрсаткичи ёрдамида пастга тортиб, автотўлдиришни бажарамиз: Керакли натижага эга бўламиз. Математикада мантиқий ифоданинг қабул қиладиган қийматларига мос равишда ифодаларнинг қийматларини ҳисоблашга доир мисоллар кўплаб учрайди. Бунинг учун мантиқий ифоданинг қийматини текшириш ва шунга мос равишда функциянинг қийматини ҳисоблаш керак бўлади. Буни Excel дастурида бажариш учун =если(мантиқий ифода; 1-ифода; 2-ифода) функция қўлланилади. Масалан, ax2+bx+c=0 квадрат тенгламанинг илдизларини ҳисоблаш талаб этилган бўлсин. Энг аввал A1,B1,C1,D1,E1,F1 ячейкаларни “объединить ячейки” буйруғи орқали бирлаштириб, матн киритиш соҳасини ҳосил қиламиз ва “Квадрат тенгламани ечиш” матнини киритамиз, ҳамда a,b,c,d, x1,x2 ўзгарувчиларни A2, B2, C2, D2, E2, F2 ячейкаларга, уларнинг қийматларини эса мос равишда A3, B3, C3, D3, E3, F3 ячейкаларга жойлаштирамиз. D3 ячейкага дискриминантни ҳисоблаш = B3^2-4*A3*C3 формуласи-ни киритамиз: E3 ячейкага х1 илдизни ҳисоблаш =если(корень(D3)>=0; (-B3+ корень(D3)/(2*A3)); “ - “) формуласини киритамиз. Бу ерда, агар D<0 бўлса, ҳақиқий ечим йўқ, яъни “ #### “ жавоб бўлади. Худди шундай , F3 ячейкага х2 илдизни ҳисоблаш =если(корень(D3)>=0; (-B3- корень(D3)/(2*A3)); “ - “) формуласини киритамиз. Бу ерда ҳам, агар D<0 бўлса, ҳақиқий ечим йўқ, яъни “ #### “ жавоб бўлади. Ҳар бир формула киритилганда сўнг Enter тугмачаси босилади ва формула киритилган ячейкада сонли қиймат ҳосил бўлади. Бу ерда a=1, b=-2, c=3 қийматларда квадрат тенгламанинг ҳақиқий илдизлари мавжуд эмас экан. a, b, c ларнинг бошқа қийматларида квадрат тенгламанинг илдизлари топишни давом эттириш учун авто-тўлдиришдан фойдаланамиз. Математика энг кўп учрайдиган масалалардан бири аргументнинг берилган маълум бир оралиқдаги қийматларида функцияларнинг қийматлар жадвалини ҳосил қилишдан иборатдир. Бунда аргументнинг қабул қиладиган ҳар бир қийматида функциянинг қийматлар жадвалини ҳосил қилиш ва у асосида функция графигини ясаш керак бўлади. Бу жараён такрорланувчи жараён бўлиб, аргументнинг қабул қиладиган барча қийматларида функция бир неча бор такроран ҳисобланади. Буни Excel дастурида қуйидагича бажариш мумкин. Масалан, 0>0> Download 322.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling