2-laboratoriya ishi Mavzu: Excel dasturida amaliy masalalarni yechish. Ифодани киритиш


Download 322.24 Kb.
bet1/6
Sana04.09.2020
Hajmi322.24 Kb.
#128584
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-1-laboratoriya ishi


2-laboratoriya ishi

Mavzu: Excel dasturida amaliy masalalarni yechish.

Ифодани киритиш. Ифодани киритиш “=” белгисидан бошланади. Масалан, ихтиёрий иккита соннинг йиғиндисини ҳисоблаш керак бўлсин. Бунинг учун А1 ячейкага 5 сонини, B1 ячейкага –4,6 сонини киритиб, C1 ячейкада “=А1+B1” ёзишимиз мумкин :



Enter тугмаси босилгандан сўнг C1 ячейкада 0,4 ҳосил бўлади:



Функиялар билан ишлаш. Функцияларни ишлатиш учун Стадартная ускуналар панелидан fх - Мастер функции тугмасини босамиз ёки Вставка менюсидан Функция бўлимини танлаб функциялар устасини ишга туширамиз. Натижада экранда Мастер функции ойнаси очилади:


Бу мулоқот ойнасининг Категория бўлимидан керакли категория танланса, Выберитее ойнасида шу категорияга оид функциялар рўйхати пайдо бўлади. Масалан, Математические бўлимини танласак, математикада ишлатиладиган барча функциялар номларининг руйҳати келтирилади.

Ячейкага киритилган формулани қўшни ячейкаларга нусхалаганда Копировать ва Вставить буйруқларидан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари нусҳалаш керак бўлган маълумотли ячейкани фаоллаштириб сичқонча кўрсаткичини ячейканинг ўнг-паст қисмидаги қора нуқтага келтириб (бунда кўрсаткич қора рангли “+” шаклига келади), сичқончанинг чап тугмасини босган ҳолда горизонтал ёки вертикал ҳолатда сурамиз (бу ҳолатни автотўлдириш дейилади). Натижада қўшни катакларга ҳам формула нусхаланиб, уларда ҳам мос жавоблар ҳосил бўлади.

Масалан, [А1:B3] оралиқдаги ячейкаларга ихтиёрий сонларни ва С1 ячейкага эса =А1+В1 ифода киритилган бўлсин. Юқорида айтилганидек С1 ячейкадаги формулани С2 ва С3 ячейкаларга автотўлдириш ёрдамида нусхаласак ҳисоблаш натижаси ҳосил бўлади, яъни С2 ячейкада =А2+В2, С3 ячейкада =А3+В3 формула ҳосил бўлган.


Download 322.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling