Ифодаларни берилган қийматларда ҳисоблаш. Берилган қийматларда формула билан берилган ифодаларни ҳисоблаш математикада кўп учрайдиган масалалардан биридир. Бундай масалалрни Excel дастурида бажариш унчалик мураккаб эмас. Бунинг учун ячейкаларга берилган қийматларни киритиб, ихтиёрий ячейкада берилган функцияни аргументларни ячейкалар номи орқали ёзиб оламиз.
Масалан, a,b,c томонлари билан берилган учбурчакнинг переметри ва юзасини ҳисоблаш талаб этилган бўлсин. Энг аввал A1,B1,C1,D1,E1,F1 ячейкаларни “объединить ячейки” буйруғи орқали бирлаштириб, матн киритиш соҳасини ҳосил қиламиз ва “Учбурчак юзасини ҳисоблаш” матнини киритамиз, ҳамда a,b,c,p, p1,s ўзгарувчиларни A2, B2, C2, D2, E2, F2 ячейкаларга, уларнинг қийматларини эса мос равишда A3, B3, C3, D3, E3, F3 ячейкаларга жойлаштирамиз.
D3 ячейкага переметрни ҳисоблаш формуласи =A3+B3+C3 ни киритамиз:
E3 ячейкага переметрнинг ярмини ҳисоблаш формуласи = D3/2 ни киритамиз:
F3 ячейкага эса Герон формуласи =корень(E3*(E3-A3)*(E3-B3)*(E3-C3)) ни киритамиз .
Ҳар бир формула киритилганда сўнг Enter тугмачаси босилади ва формула киритилган ячейкада сонли қиймат ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |