2-laboratoriya ishi пахта толасининг намлигини аниқлаш ишнинг мақсади
Download 144.58 Kb.
|
2-LAB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқлар
- Ишни бажарнш тартиби
2-LABORATORIYA ISHI ПАХТА ТОЛАСИНИНГ НАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ Ишнинг мақсади: Тўқимачилик маҳсулотларини бевосита ва билвосита усуллар билан намлигини аниқлашни ўрганиш. Топшириқлар: 1. Қуйида келтирилган ибораларнинг таъриф ва қоидалари ёзилсин: -ҳавонинг нисбий намлиги; -тўқимачилик маҳсулотлари намлиги; -ҳақиқий намлик; -белгиланган (кондисион) намлик. 2. Пахта толасини намлигини аниқловчи ускуналар билан тарнишиб, ишлаш усули ўрганилсин; 3.АК-2 ваТЭВ-1 намликни. аниқловчи ускуналарнинг тузилиши ва уларда намликнинг аниқлаш йўли ўрганилсин. 4.Намликни аниқлашга доир масалалар йечис ҳўрганилсин. Ишни бажарнш тартиби: Пахта толасидан приборлар учун намуна тайёрлаб, АК-2 ва ТЭВ-1 ускуналарида синов ишларини ўтказинг ва натижаларни тегишли жадвалларга ёзиб, иш юзасидан ҳулоса ёзинг. Ҳавонинг нисбий намлиги W-ҳавонинг ўзига сув буғларини тортиш хусусиятлари. Психрометр асбоби билан аниқланади. Тўқимачилик маҳсулотларининг намлиги W-атроф муҳитнинг намлиги ва ҳароратга қараб материалнинг намлиги ўзгаради. Толаларнинг намлиги уч хил бўлади ҳақиқий, муътадил ва кондисион намлик: Ҳақиқий намлик Wхак - тажриба йўли билан қуритиш уску-наларда аниқланган намлик. Тола таркибидаги сув массасининг қуруқ массасига нисбати толанинг ҳақиқий намлиги деб аталади. mҳ- толанинг бошланғич массаси, г; mқ-толанинг қуритилгандан кейинги массаси, г Мўтадил намлик WҲ-материалнинг мувозанат намлиги бўлиб, яъни ҳаво ҳарорати 20°С ва нисбий намлиги 65 фоиз бўлган шароитдаги намлик. Кондицион намлик /белгиланган/ WК-мўътадилланган шартли намлик бўлиб, ҳисоб ишлари учун ҳар бир маҳсулотга алоҳида қилиб, стандарт ва техник кўрсатмаларида белгилангандир. Электр сиғимли намликни аниқловчи ТЭВ-1 ускуна билан тола намунасининг намлиги аниқлаш усули. Биринчи навбатда ускунанинг ишлаш тартиби ҳар томонлама текширилиб чиқилади. Унда ўлчаш дастаси 3 нолга қўйилиб, ўлчаш тугмачаси 7 босилади, шу билан биргаликда микроамперметр 5 кўрсаткичининг нол ҳолати текширилади. Агар кўрсаткич ҳаракатланган бўлса, даста 8 ёрдамида чапга ва ўнга ҳаракатлантирилиб нол ҳолатига олиб келинади. 12-расм.ТЭВ-1 ускунасининг шакли. 1-мурувват; 2-намуна солувчи камера; 3-конденсатор; 4-тола турини танловчи тугма; 5-тола турини кўрсатувчи пластинка; 6-микроамперметр; 7,К,R-микроамперметрни созловчи дасталар; 8-намликни кўрсатувчи шкала; 9-ишга тушириш тугмаси; 10-кўрсаткични ҳаракатлантирувчи дастак; 11-намликни аниқловчи кўрсаткич; 12-лампа. Конденсатор 3 ичига оғирлиги 50 г дан иборат намуна бир текис қилиб жойлаштирилади. Намуна конденсаторга солингандан сўнг, даража кўрсаткич 4 тола турини кўрсатувчи пластинка 5 ни "Пахта" деб ёзилган жойга келтирилади. Шунда ўлчаш тугмачаси 10 буралади, шу вақтнинг ўзида агарда пахтада намлик бўлса, микроамперметр 6 да электр сиғими ўзгариб нолдан силжий бошлайди. Даста 10 микроамперметрнинг кўрсатиши олдинги ҳолатига келгунча буралади. Ниҳоят ўлчов кўрсатгичи 8 дан толанинг намлик қиймати аниқланади. Олинган учта намуна натижаси бўйича ўртача қиймат ҳисоблаб топилади ва олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилади. 1-жадвал.
Download 144.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling