2-laboratoriya ishi пахта толасининг намлигини аниқлаш ишнинг мақсади
АК-2 қуритиш ускунаси ёрдамида тола намуналарининг
Download 144.58 Kb.
|
2-LAB
АК-2 қуритиш ускунаси ёрдамида тола намуналарининг
налигини аниқлаш усули Кондисион ускуна АК-2 иссиқлик ўтказмайдиган силиндирли камерадан 5 иборатдир. Камерада намуналар солиш учун олтита тўрсимон кажавалар 2 мавжуд. Кажавалар тарозига 1 илинадиган илгаклар 2 билан боғланиб туради. Ундан ташқари бу ускуна электр юритгич 10, вентилятор 8 ва камера ичини қиздириб, иссиқ ҳаво бериб туриши учун электр қиздиргич 7,9 ўрнатилган. Ҳароратни назорат қилиб туриш учун термометр 4, ҳароратни доимлигини сақлашда контактли термометр 3 ҳам жойлашган. Ускунанинг устки қатламида техник тарози бўлиб, унинг асосий вазифаси намунани кажава билан биргаликдаги массасини аниқлаш учун ишлатилади. Ҳаво тезлигини тартибга солиб туришда, камера ичида тешикли электр қиздиргич қопқоғи ва ташқаридан тоза ҳаво билан алмаштириб туриш учун ташқи тешикли қопқоқ 6 ўрнатилган. Тажриба ишини олиб боришдан олдин ускуна 100°С ҳароратгача қиздирилади ва тарози палласи кажава (саватча) лар бир бор текширилиб чиқилади. Олинган намунани доимий 107+2°С ҳароратда кажава (саватча) ларга солинади. Биринчи намуна массасини аниқлаш учун бир соат, кейинги ўлчаш ишлари учун еса ҳар 15 дақиқа вақт оралиғи талаб етилади.Ўлчаш ишлари бажарилаётган вақда, вентилятор ўчириб қўйилади. Намуна 100 мг гача аниқлиқда тортилади. Ўлчаш ишлари намунанинг оғирлиги миқдори ўзгармасдан қолгунча давом еттирилади. 13-расм. АК-2 кондицон ускунасининг шакли. 1- тарози; 2- илгак; 3- контактли термометр; 4- оддий термометр; 5-камера девори; 6-ҳаво чиқувчи қопқоқ; 7,9- электрқиздиргич; 8-вентилятор; 10-электроюриткич; 11- электрқиздиргич девори;12-кажава (сават). АК-2 қуритиш ускунаси ёрдамида тола намуналарининг налигини аниқлаб, натижалари қуйидаги жадвалга мужассамлаштирилсин. 2-жадвал.
Юқоридаги жадвалнинг оҳирги устуни қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади: Тўқимачилик тола, ипларининг намлигини аниқлашга доир масалалар йечиш. 1.Ҳақиқий намликни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз: mҳ-бошланғич масса, г mқ-қуритилгандан кейинги масса, г 2.Айрим тола, ипларнинг (пахта, зиғир, ювилган жун) намлиги қуритмасдан проф. Мюллернинг эмперик формуласи орқали аниқлаш мумкин. Формула қуйидагича: ,%; , - тола таркибига боғлиқ коэффициентлар;тк - атроф-муҳит параметри. 3-жадвал.
Унинг учун намунани климатик камерада ёки лаборатория шароитида 20-24 соат сақлаш керак. 3.Тола ва ипларни сотиш, қабул қилиш ва қабул қилиш вақтида уларни белгиланган (кондицион) массаси аниқланади ва ҳисоб-китоб амалга оширилади. Белгиланган (кондицион) массани топиш формуласи қуйидагича: , кг; МК –белгиланган масса, кг; mх - ҳақиқий масса, кг; WК-тола туридан келиб чиқиб стандартда белгиланган намлик миқдори (4-жадвал),%. WХ-ҳақиқий намлик,фоизда. 4-жадвал Асосий тола, ипларнинг белгиланган намлиги
4.Ҳар хил (аралаш) толалардан йигириб олинган ипларнинг белгиланган намлиги қуйидаги формула билан аниқланади. ,%. Wки - аралашма ип таркибига кирган толаларнинг белгиланган намлиги,%. а- аралашма ип таркибидаги турли толаларнинг фоиз миқдори,%. АВХ-1 автоматлаштирилган намлик ўлчаш асбоби. МАСАЛАЛАР. Download 144.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling