2.2-расм. Шпонкали бирикмалар элементларини назорат қилувчи калибрлар:
a, b – (d+t2) ўлчамларини;
d, e, f – t1 ўлчамини
g, h – ариқча симметриклигини назорат қилиш учун.
Шлицали бирикмаларни, аслида, айлана бўйича бир текис жойлашган кўп шпонкали бирикмадек фараз қилиш мумкин. Вал чиқиқлари ва втулка ариқчаларининг профиллари шаклига қараб, шлицали бирикмалар тўғри ёнли (2.3-расм) ва эволвентали (2.4-расм) бўлади. Булардан учбурчак профилли шлицали бирикмалар анча камроқ қўлланади. Шлисли бирикмаларшпонкалилар қўлланадиган ҳолларда, фақат каттароқ айлантириш моментларини узатиш учун ва вал билан втулка ўқларининг ўқдошлигига нисбатан юқори талаблар бўлганда қўлланади.
Ҳар хил катталикда бўлган моментларни узатиш учун шлицали бирикмалар меъёрланганда, асосан, тишлар сонлари, ички ва ташқи диаметрлари ва тиш (ариқча)нинг эни билан фарқланади.
2.3-расм. Тўғри ёнли шлицали бирикмалар:
a – ташқи диаметр D;
b – ички диаметр d;
d – ён томонларини b бўйича марказлаштириш.
2.4-расм. Эволвент шлицали бирикмалар:
a – ташқи диаметр D;
b – ён томонлари b;
d – ички диаметри d бўйича марказлаштириш.
Шлицали бирикмалар мажмуйи ўтувчи калибрлар ёрдамида назорат қилинади (2.5-расм). Улар ёрдамида бирикманинг элементлари, ўлчамлари ва жойлашиши бўйича йиғилувчанлиги таъминланади. Бирикманинг элементлари ўтмайдиган калибрлар ёрдамида назорат қилинади.
2.5-расм. Тўғри ёнли (a) ва эволвент (b) бирикмаларни назорат қилиш учун шлицали мажмуйи калибрлар.
Вал ва втулкани бир ҳолатда, калибрнинг жойини ўзгартирмасдан назорат қилиш мумкин. Элементлар бўйича ўтмайдиган калибрлар ёрдамида назорат камида уч ҳолатда ўтказилиши керак. Агар бу калибр бирорта ҳолатда ўтса, назорат қилинувчи детал яроқсиз ҳисобланади.
Тўғри ёнли шлицали бирикмаларни назорат қилувчи калибрларнинг жоизликлари ГОСТ 7951-80, эволвентали шлицали бирикмаларни назорат қилувчи калибрларнинг турлари ва жоизликлари ГОСТ 24969-81 орқали меъёрланган.
Назорат саволлари:
1. Шпонкали ва шлицали бирикма элеметларидаги нуқсон турлари.
2. Шпонкали ва шлицали бирикма элеметларидаги нуқсонларини уларни ишлаш сифатига таъсири.
3. Шпонка ва шлицали бирикмаларнинг элеметларини назорат этиш усуллари.
4. Шпонка бирикмаларнинг элеметларини назорат воситалари.
5. Шлицали бирикмаларнинг элеметларини назорат воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |