2-Лаборатория машғулоти. Шпонка ва шлицали бирикмаларнинг назорати


Ишнинг ахборот информацион таъминоти


Download 1.95 Mb.
bet2/3
Sana09.10.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1696331
1   2   3
Bog'liq
2- lob

Ишнинг ахборот информацион таъминоти:
Шпонкали бирикма, деб вал билан унга ўрнатилган тешик шпонка, яъни призматик, понасимон ёки сегмент (чорқирра) детал ёрдамида бириктирилишига айтилади. 2.1 a-расмда призматик шпонкали, 2.1 b-расмда сегмент шпонкали, 2.1 d-расмда эса пона шпонкали бирикмалар кўрсатилган. Шундан призматик ва сегмент шпонкалар энг кўп тарқалган. Асосий цилиндрик юзаларнинг туташиши тирқишли ёки ўтувчан ўтқизмалар бўйича амалга оширилади.


2.1-расм. Шпонкали бирикмаларнинг турлари

Шпонкали бирикмалар элементларининг аниқлиги силлиқ бирикмаларникига ўхшаб туташиш элементларнинг жоизлик майдонлари шаклида меъёрланади. Бу жоизлик майдонлари ЖЎЯТдан тегишли равишда қамровчи (тешиклар) ва қамранувчи (валлар) юзалар учун олинади.
Шпонканинг ўлчамларини ўлчаш ташқи ўлчамларни ўлчашдан фарқланмайди ва универсал ўлчаш воситалари ёрдамида амалга оширилади. Шпонка ариқчаларининг ўлчамларини ўлчаш ва назорат қилиш махсус мослама ёки калибрлар ёрдамида бажарилади. Ариқчанинг чуқурлиги ва энини ўлчаш, одатда, универсал ўлчаш воситалари ёрдамида амалга оширилади. Калибрлар ёрдамида назорат серияли ва оммавий ишлаб чиқаришлар шароитларида қилинади. Бундай назорат воситалари, одатда, корхоналарда ўзларининг эҳтиёжлари учун тайёрланади.
Втулканинг ўлчами учун поғонали шпонкали пластинка ёки тиқин шаклидаги (2.2 а, b-расм) калибрлар тайёрланади.
Валларда ўлчами кўпинча ясси калибрлар (2.2 d, e-расм) ёки таёқчали ҳалқалар (2.2 f-расм) ёрдамида назорат қилинади. Ариқчаларнинг ўққа нисбатан симметриклигини текшириш жуда муҳим. Бу мақсадларда втулкалар учун шпонкали тиқин шаклидаги, валлар учун эса таёқчали қоплама призма шаклидаги мажмуйи калибрлар қўлланади (2.2 g, h-расм). Хусусан, 2.2 d-расмдаги калибр ўлчами ва ариқча ўққа нисбатан жойлашиши мажмуйини назорат қилади. Айрим корхоналар валдаги ариқчаларнинг симметрик жойлашишини ўлчаш учун индикаторли мосламалар тайёрлашади.


Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling