2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти


Download 185.94 Kb.
bet3/30
Sana12.02.2023
Hajmi185.94 Kb.
#1190403
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Автореферт Мухторов

Д.И.Илҳомова
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, психология фанлари доктори (DSc), доцент
А.И. Расулов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, психология фанлари доктори (DSc), профессор
Н.С. Сафаев
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси, психология фанлари доктори, профессор

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳондаги мафкуравий таҳдилар аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшларнинг қарашларини ўзгартириш, диний экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи қарашларни сингдиришга уринишлари тарзда содир бўлиб, интернет орқали бузғунчиликлар, глобал тармокдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганларнинг орттиб бораётганлиги, бузғунчиликка йўналтирувчи электрон нашрлар ва видеолавҳаларни тарқатиш сабабли ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, бузғунчи тарғиботлар, ахлоқ-одобни издан чиқарувчи хатти-ҳаракатлар ҳар бир жамиятни тавишга солмоқда. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг ягона тизимини яратиш, атрофда рўй бераётган ўзгаришларни ҳар тарафлама чуқур таҳлил қилиш ва ахборот хуружларини амалга ошириш усулларига қарши ягона бир комплекс тадбирлари кетма-кетлиги ишлаб чиқиш мақсадида ёшларни турли ахборот хуружларидан химоялашнинг ижтимоий-психологик усулларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Дунё миқёсида шахс ва жамият ахборот-психологик хавфсизлигини тааъминлаш усуллари, «психотрон қуроллар»нинг инсон психикаси, онги, хулқ-атворига таъсирига толерантликни шакллантириш натижасида кибертерроризмга қарши курашиш, минтақавий низоларда ахборот-психологик операцияларни таҳлил тизимини шакллантириш орқали ахборотлашга жамиятда шахс хавфсизлигини таъминлаш, талабалар ахборот-психологик хавфсизлигининг таъминлаш учун шахслик детерминантларини аниқлаш йўналишларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунга кўра ёшларнинг ахлоқий-психологик ҳолатини, дунёқараши, сиёсий нуқтаи назари ва эътиқодини мақсадли равишда ўзгартиришга нисбатан қаратилган ахборий босим, хуруж, тўғри маълумотнинг ёшлар томонидан нотўғри идрок этилишини таъминлашга қаратилган ҳаратларнинг олдини олиш усулларини жорий этиш бўйича ижтимоий-психологик тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Мамлакатимизда яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган стратегик вазифалар амалга оширилмоқда. «...Ўзбекистонда барқарорлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашга сезиларли даражада таъсирини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти ташкил этилган»1 ва «Ахборот-коммуникация технологиялари ва ёшлар»2 устувор йўналишлари асосида ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ёшларни ҳар хил ёд ғоялардан ҳимоялаш вазифалар ишлаб чиқилган. Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини таъминлашда психология соҳа мутахассисларнинг ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-психологик усуллари ва уларнинг жамятдаги ижтимоий фаоллигини рўёбга чиқариш бўйича янгича илмий ечимларни топиш имкониятини туғдирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида», 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида», 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида», 2017 йил 14 мартдаги ПҚ- 2833-сон «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 185.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling