2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти
Тадқиқот натижалариниг ишончлилиги
Download 185.94 Kb.
|
Автореферт Мухторов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларинииг илмий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги
Тадқиқот натижалариниг ишончлилиги тадқиқот объектларининг мақсадга мос танланганлиги, илмий текширишларда қатнашган респондентларнинг етарлича репрезентативлиги, танланган методикаларнинг валидлиги ва ишончлилиги, олинган эмпирик миқдорларнинг математик-статистиканинг ишончли усуллари ёрдамида таҳлил қилинганлиги, бунда замонавий электрон дастурий воситалар қўлланилганлиги, изланишлар аниқ ва режали босқичларда бир-бирини тўлдирувчи усуллар ёрдамида амалга оширилганлиги, тадқиқот давомида шакллантирилган хулоса, таклиф ва тавсияларнинг бир вақтда турли йўналишларда амалиётга жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларинииг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларинииг илмий аҳамияти унда илгари сурилган ғоялар, ёшларнинг ахборотлар билан ишлаш, уларнинг тўғри ва мақсадли саралаш, ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-психологик аҳамияти ҳақидаги назарий билимларни такомиллаштиришда фойдаланиш билан изоҳланади. Тадқиқот нажаларининг амалий аҳамияти шундаки, тадқиқот доирасидаги машғулотлар мажмуини умумий ўрта таълим муассасаларида амалий татбиқ этиш орқали ўқувчи шахсини психологик жиҳатдан мукаммал ривожлантириш, уларда ахборот маданиятини шакллантиришда тадқиқот ишидан илмий манба сифатида фойдаланиб, амалий психологик фаолиятда ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини фаоллаштириш, психологик маслаҳат, психодиагностика, психокоррекция вазифаларини амалга оширишда тадқиқот иши натижалари ва методик материаллари манба бўлиб хизмат қилиши билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг ижтимоий психологик томонларини ўрганиш учун олинган илмий натижалар, амалий хулосалар, таклиф ва тавсиялар асосида: ёшларнинг ахборотлар билан ишлаш фаоллигини компенсатор ва релаксация усулларини қўллашга ўргатиш орқали ахборотларни саралаш хусусиятининг ривожлантиришга кўра ички психологик дискомфортни пасайишига (ахборотлар билан ишлашдан хавотирланиш, қўрқув,), ижтимоий установкалар (жамиятдаги ижтимоий хулқ-атоворга хайриҳолик)нинг кучайтириш натижасида «хавфлар деволвацияси»га эришилганлиги аниқланганлигига доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сон буйруғи билан психологларни тайёрлашдаги «Ижтимоий психология» модули мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сон маълумотномаси) ҳамда «Ахборот хуружларидан ёшларни ҳимоялашнинг ижтимоий-психологик усуллари» тушунча ва тавсиялари; Ўзбекистон «Ёшлар иттифоқи» Андижон вилоят Кенгаши бошланғич ташкилот етакчилари, академик лицей ва умумтаълим мактаблари фан ўқитувчилари, амалиётчи психологлар, маънавий-маърифий ишларни ташкил этувчи ва олиб борувчи масъуллар, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича маслаҳатчилари «Ахборот соати» масъулларининг машғулотларида қўлланилганлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши бошланғич ташкилотларининг маънавий тадбирларида (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгашининг 2020 йил 14 декабрдаги 02-07/587-сон маълумотномаси) жорий қилинганлиги; ўқувчиларда турли электрон манбалардан ахборотларни танлашга ўргатишга орқали уларнинг ижтимоий ва касбий қийматга эга бўлган ахборотларни тўғри ва самарали саралаш имкониятларини кучайтирилганлиги сабабли ахборот манбаларидан мустақил ва илмий-тадқиқот ишларида ишонч билан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштирилган тўғрисидаги илмий натижалар бўйича таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сонли буйруғи билан психологларни тайёрлаш режасига киритилган «Ижтимоий психология» модули мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сон маълумотномаси). Натижада бу таклиф ва тавсиялар психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган психологик тавсифномалар тузиш сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган; таълим муҳитида «Интернет имитацияси»ни татбиқ этиш орқали Интернет ахборот ресурсларини маданий, ахлоқий, гуманистик характердаги маълумотлар билан таништириш асосида таълимнинг тарбиявий функциясини амалга ошириш ҳисобида хавфсизлик, эҳтиёткорлик ва ҳушёрликни шакллантириш натижасида ёшларнинг виктимликка ва тобеликка мойилликдан ҳимояланиши таъминланганлигига доир таклиф ва тавсиялар таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сонли буйруғи билан психологларни тайёрлаш режасига киритилган «Ижтимоий психология» модули мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сон маълумотномаси). Натижада бу таклиф ва тавсиялар психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган психологик тавсифномалар тузиш сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган; Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Андижон вилояти телерадиокомпанияси 2021 йил 19 февралдаги 20-24/55-сон буйруғига асосан радио бошловчи ходимлар, ОАВ муҳаррирлари ва вакилларига илмий-амалий, назарий ва юқори самарали кўмак бериш воситаси сифатида фойдаланишларига ҳисса қўшган. ахлоқий ва маданий-қадриятли тамойиллар асосида ахборотлар билан ишлаш кўникмаларини кучайтирилиши орқали ахборотни баҳолаш ва шахс ахлоқий барқарорлигига эришишганликлари сабабли ёшларда ахборот таҳдидлардан ҳимояланишнинг аутосугессивлик ва танқидий фикрлаш усулларини ривожланиши далилланганлиги бўйича олинган натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сонли буйруғи билан психологларни тайёрлаш режасига киритилган «Ижтимоий психология» модули мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 04 августдаги П-М-9а-сон маълумотномаси) ҳамда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2021 йил 1 апрелдаги 01/10-01-89-сон буйруғига асосан ХТБ методист-психологлари, умумтаълим мактабларининг амалиётчи психологлари, тарбия фани ўқитувчилари фаолиятининг илмий-методик таъминоти учун фойдаланилган. кучайтирилган. Натижада амалиётчи психологлари, тарбия фани ўқитувчилари фаолиятининг илмий-методик жиҳатдан кучайтирилган. Download 185.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling