2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти
Ўқувчиларнинг ахборот маданияти асослари бўйича натижалари
Download 185.94 Kb.
|
Автореферт Мухторов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот маданияти асослари қисмлари
- «Ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг амалий асослари» деб номланган учинчи бобида
Ўқувчиларнинг ахборот маданияти асослари бўйича натижалари
Олинган натижаларни паст кўрсаткичларини танлаб олдик ва уларни «юқори синф ўқувчиларининг ахборот маданияти асослари» методикасининг «жамият ахборот ресурслари ва ахборот маданияти», «ахборот олиш вазифасининг асосий турлари», «ахборот манбаларини анализи ва синтез қайта ишлаш», «ўқувчиларнинг мустақил ва илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш технологияси» деб номланган омиллари бўйича таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Натижалар 2-жадвалда ўз аксини топди. Жадвалдаги натижаларга таяниб айтиш мумкинки, академик лицей ўқувчилари «ўқувчиларнинг мустақил ва илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш технологияси» омили бўйича 31,8 % кўрсаткичга эга бўлиб, ўқувчилар қолган омилларга қараганда кўпроқ уни танлашган. Демак, уларда ахборотларни иншо, реферат, маъруза тайёрлаш учун танлаши ҳамда танланган маълумотлардан ўз ўрнида фойдаланиш қониқарли деган хулосани чиқарса бўлади. Мактабларнинг юқори синф ўқувчиларида «ахборот олиш вазифасининг асосий турлари» кўрсаткичи 30,7% бўлиб, бошқа омилларга қараганда кўп танланган. Бундай натижа эса, юқори синф ўқувчилари ахборотларни қидириб топишда лицей ўқувчиларидан кўра эпчилроқ бўлиб, ахборот ресурслар марказларидан китобларни топиш, интернет сайтларидан маълумотларни қидириш, газета ва журналлардан фойдаланишни билишади. Мазкур кўрсатгич бўйича академик лицей ўқувчиларида 25,3 % ни ташкил қилади. Ўтказилган методика таҳлилидан юқори синф ва академик лицей ўқувчиларининг ахборотлар билан ишлаш, улардан фойдаланиш маданияти паст даражада бўлиб, шу билан бирга, уларнинг ахборот тўғрисидаги дунёқараши ижобий ўзгарган, ҳаётнинг барча соҳаларида ахборот технологияларнинг ўрни аҳамиятли ва уни билиш муҳим эканлигини англаб олишган. Диссертациянинг «Ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг амалий асослари» деб номланган учинчи бобида ўқувчиларда ахборот фаоллигининг умумий йўналганлиги мотивациясини ўрганиш натижалари ва методикалар орасидаги ўзаро боғлиқликлар таҳлили келтирилган. Диссертациянинг мазкур бобида биз ўқувчи-ёшларнинг кунлик оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш характери ва ахборот фаоллиги умумий йўналганлигининг бир неча ёки битта устун бўлган мотивациясини ўрганиб, аҳамиятли натижаларни келтириб ўтганмиз. Бизни ўсмирларда ахборот фаоллигининг билиш (когнитив), коммуникатив, релаксатив, қайта фаоллаштириш, компенсатор мотивация турларидан бир нечтасига ёки биттасига йўналганлиги қизиқтирди. 3-жадвал Download 185.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling