2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти


Ўқувчиларни мажмуавий психодиагностик текшириш натижаларининг корреляцион таҳлили (


Download 185.94 Kb.
bet12/30
Sana12.02.2023
Hajmi185.94 Kb.
#1190403
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Автореферт Мухторов

Ўқувчиларни мажмуавий психодиагностик текшириш натижаларининг корреляцион таҳлили (n=670)

Корреляцион таҳлил белгиларининг номланиши

p<0,050 бўлганда Спирменнинг корреляция коэффициенти

«Юқори синф ўқувчиларининг ахборот маданияти асослари» тестлари бўйича натижалар

0,81

«Киришимлилик ва коммуникативликка тести» бўйича натижалар

-0,81

«Дунё индивидуал моделларининг ижтимоий-психологик таҳлили» ва ахборотдан фойдаланишнинг тартибсиз стратегияси шкаласи бўйича натижалар

-0,79

«Дунё индивидуал моделларининг ижтимоий-психологик таҳлили» ва синергетик стратегия шкаласи бўйича натижалар

0,35

Эҳтиёжлар иерархияси модификацияси тестининг шахслараро алоқаларга бўлган эҳтиёж шкаласи бўйича натижалари

-0,77

И.А. Акиндинованинг эҳтиёжлар иерархияси модификацияси тестининг ўз-ўзини намоён қилишга бўлган эҳтиёж шкаласи бўйича натижалар

0,64

И.А. Акиндинованинг эҳтиёжлар иерархияси модификацияси тестининг ташқаридан бўлган ҳурматга эҳтиёж шкаласи бўйича натижалар

-0,5

«Ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби» сўровномасининг компенсатор мотивация шкаласи бўйича натижалар

-0,53

«Ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби» сўровномасининг релаксацион мотивация шкаласи бўйича натижалар

-0,51

«Ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби» сўровномасининг коммуникатив мотивация шкаласи бўйича натижалар

-0,5

«Ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби» сўровномасининг билим орттириш мотивацияси шкаласи бўйича натижалар

-0,5

Эндиликда аниқланган, статистик жиҳатдан аҳамиятли бўлган корреляцион боғлиқликларни кўриб чиқилаётган муаммо доирасида аҳамиятлилик даражасига қараб, қўлланилган психодиагностик воситаларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Аҳамиятига кўра биринчи корреляцион боғлиқлик ўсмир томонидан ахборотдан фойдаланиш маданияти даражасини эксперт сўровнома бўйича баҳолаш натижалари ва Н.И. Гендина, Г.А. Стародубова, Ю.В. Уленколарнинг «Юқори синф ўқувчиларининг ахборот маданияти асослари» тестлари бўйича натижалар ўртасида аниқланган (r=0,81, p<0,050 бўлганда). Мазкур боғлиқлик ахборотдан фойдаланиш маданияти юқори даражада бўлган ўқувчиларга юксак ахборот маданиятининг кўпроқ хослигини яққол намоён этади. Бунда, ташхислаш услубининг хусусиятларидан келиб чиқиб, мазкур ҳолатда ахборот маданияти кўпроқ ахборот технологиялари асосларини билиш ва уларни кундалик амалиётда қўллай олишни акс эттиради. Шу билан бирга, ахборот маданияти тушунчаси олимлар томонидан замонавий инсон ҳаёт фаолиятининг тавсифи бўлиб, гавдаланадиган маънавий маданиятнинг энг муҳим таркибий қисми сифатида талқин этилади.


Ахборот маданияти ўз табиати ва таркибига кўра келаётган ахборот оқимларини ўқувчилар томонидан қабул қилиш ва ишлов беришда сезиларли натижаларга эришиш имкониятини акс эттиради. Шартли равишда мазкур оқимларни ички ва ташқиларга ажратиш мумкин. Ички оқимларга фильтрланадиган, дарсликлар, кўргазмали қўлланмалар, ўқув хужжатлари ва бошқаларда бериладиган ўқув ва тарбиявий ахборотлар киради, уларнинг электрон ҳиссаси жадал суръатлар билан ўсмоқда. Ўсмирлар бундай ахборот оқими билан ҳар куни дуч келишади ва одатда уларни қўллаш бўйича кўникмаларни тез эгаллашади. Шу муносабат билан ички ахборот оқимларини ишлаб чиқиш кўпчилик ҳолларда ўқувчиларда жиддий, нисбатан енгиб бўлмайдиган ва салбий оқибатларни чақирмайди. Шу билан бир қаторда ташқи ахборот оқимлари ҳажми ва интенсивлиги, шунингдек кўнгилсиз оқибатлари хавфи бўйича анчайин қудратли ҳисобланади.
Аҳамиятига кўра якуний корреляцион боғлиқликлар ўсмир томонидан ахборотдан фойдаланиш маданияти даражасини эксперт сўровнома бўйича баҳолаш натижалари ва Ю.Н. Долгова, А.С. Коповой, Г.Н. Малюченко, В.М. Смирновларнинг МСИА «Ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби» сўровномасининг коммуникатив мотивация бўйича натижалари ўртасида аниқланди, хусусан, қуйидаги шкалалар бўйича:

  • компенсатор мотивация (r= -0,53 p <0,050 бўлганда);

  • релаксацион мотивация (r= -0,51 p <0,050 бўлганда);

  • коммуникатив мотивация (r= -0,5 p <0,050 бўлганда);

  • англаб етиш мотивацияси (r= -0,5 p <0,050 бўлганда).

Биринчи аҳамиятли корреляцион боғлиқлик ахборотдан фойдаланиш маданияти юқори даражада бўлган ўқувчиларда мувозанатлашган (ўрта даража) компенсатор мотивациянинг устун келишини тасдиқлайди. Ўз навбатида ахборотдан фойдаланиш маданияти нисбатан паст даражада бўлган ўқувчиларга компенсатор мотивациянинг юқори даражаси хосдир. Ўсмирлар учун стимуляциянинг энг машҳур маҳсулотлари бўлиб, кучли графика ва тегишли мазмун-маънога эга турли компьютер ўйинлари хизмат қилиши мумкин. Бундай маҳсулотларни баҳолашнинг асосий мезони бўлиб, одатда, улардаги стимуляцион ва компенсатор имкониятлар хизмат қилади. Иккинчи аҳамиятли корреляцион боғлиқлик ахборотдан фойдаланиш маданияти юқори даражада бўлган ўқувчиларга релаксацион мотивациянинг ўртача даражаси хослигини тасдиқлайди. Бинобарин, ахборотдан фойдаланиш маданияти паст даражада бўлган ўқувчиларга эса, релаксацион мотивациянинг нисбатан юқори даражаси хосдир. Ўз моҳиятига кўра бу мотивация ўсмирни медиа маҳсулот ва медиа ахборотни стресслар ёки аввалги фаоллик билан чақирилган зўриқишлардан кейин бўшашишга эришишда таъсирчан восита сифатида қўллашга мойил қилиб қўяди. Учинчи, аҳамиятли корреляцион боғлиқлик ҳам аввалгиларига ўхшаб ахборотдан фойдаланиш маданияти юқори даражада бўлган ўқувчиларга коммуникатив мотивация ривожланишининг ўртача даражаси хослигини тасдиқлайди. Бинобарин, ахборотдан фойдаланиш маданияти паст даражада бўлган ўқувчиларга эса, коммуникатив мотивациянинг нисбатан юқори даражаси хосдир. Замонавий ўсмирларда мазкур мотивациянинг устун келиши медиа маҳсулотдан иложсиз фойдаланиш ва бу жараённи биринчи навбатда мулоқот зарурати билан боғлаган ҳолда намоён бўлади. Аҳамиятига кўра, якуний бўлган корреляцион боғлиқлик ахборотдан фойдаланиш маданияти юқори даражада бўлган ўқувчиларда англаб етиш мотивациясининг ўртача даражаси устун келишини тасдиқлайди. Ахборотдан фойдаланиш маданияти паст даражада бўлган ўқувчиларда эса, англаб етиш мотивацияси нисбатан юқори даражада намоён бўлади. Мазкур мотивация доминантлик қилганда ахборотдан асосан билим заҳирасини тўлдириш, умумий интеллектуал ривожланиш, шахсий ва касбий ўсиш, маънавий камолотга эришиш мақсадида фойдаланилади. Ўсмирлар одатда келаётган турли форматдаги ахборотни унинг долзарблиги, янгилиги, амалий аҳамияти, дунёқарашни кенгайтириш имконияти, истиқболли нафи ва бошқа нуқтаи назардан баҳолашади. Шундай қилиб, юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, ўтказилган мажмуавий психодиагностик текширув (n=400) ва эксперт баҳосига (n=73) таянган эмпирик тадқиқот асосида замонавий ўқувчининг ахборотдан фойдаланиш маданиятининг компонентли таркиби аниқланди деб хулоса қилиш мумкин, бунга қуйидагилар киради:

  • ахборот технологиялари асосларини билиш ва уларни кундалик амалиётда қўллай олиш (Н.И. Гендина, Г.А. Стародубова, Ю.В. Уленко. «Юқори синф ўқувчиларининг ахборот маданияти асослари» тестлари r=0,81, p <0,050 бўлганда);

  • ривожланган киришимлилик (В.Ф. Ряховскаянинг киришимлилик ва коммуникативликка тестлар, r=- 0,81, p <0,050 бўлганда);

  • ахборотдан фойдаланиш синергетик стратегиясининг (r= 0,35, p<0,050 бўлганда) бетартиб (хаотик) (r= -0,79 p<0,050 бўлганда) стратегиясидан устунлиги («Дунё индивидуал моделларининг ижтимоий-психологик таҳлили» Тест-сўровнома Г.Н. Малюченко, В.М. Смирнов);

  • шахслараро муносабатлар ва ташқаридан бўлган ҳурматдан қониқиш (Эҳтиёжлар иерархияси модификацияси тести. И. А. Акиндинова, r= -0,77, p<0,050; бўлганда, r= -0,5, p<0,050 бўлганда);

  • мувозанатлашган (ўрта даража) компенсатор, релаксацион, коммуникатив ва англаб етиш мотивациялари («Ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби» МСИА сўровномаси. Ю.Н. Долгова, А.С. Коповой, Г.Н. Малюченко, В.М. Смирнов, r=-0,53, p<0,050 бўлганда; r=-0,51, p<0,050 бўлганда; r=-0,5, p<0,050 бўлганда; r=-0,5, p<0,050 бўлганда).

Шу билан бирга, замонавий ўқувчининг ахборотдан фойдаланиш маданиятининг юқорида санаб ўтилган ҳар бир таркибий компонентлари ўзига хослигининг таҳлили натижалари шуни кўрсатадики, улар ўрганилаётган ҳодисанинг яхлит тузилмасини ташкил этган ҳолда чамбарчас ва ўзаро боғлиқ. Ундан ташқари, ахборотдан фойдаланиш маданияти очиқ тизим ҳисобланади, зеро, унинг ривожланишига жамиятнинг, жаҳон майдонининг ривожланиш даражаси билан белгиланадиган ташқи омиллар сезиларли таъсир кўрсатади. Зеро, ахборотдан фойдаланиш маданияти ўз-ўзини ташкил қилаётган очиқ тизим ҳисобланади, унинг тараққиёти учун ўз-ўзини ташкил этишнинг мумкин бўлган барча шахсий заҳираларни жалб этиш мақсадга мувофиқдир.
ХУЛОСА
Олиб борган тадқиқотларимиз шундай тахминни асослашга изн бердики, глобаллашув жараёнида ахборот - психологик хавфсизликни шакллантириш шахс руҳиятидаги оғиш ва зўриқишни, шунингдек, физиологик муаммоларни олдини олади. Жамиятдаги шахсларда коммуникатив соғлом дунёқараш шаклланишига замин яратади. Тажриба – эксперементал ва назорат диагностик иш давомида, шахс тафаккурида ахборот - психологик хавфсизликни шакллантириш, шахс руҳиятида салбий таъсирлардан сақлашга қаратилган омилларнинг ижобий динамикасини таъминлашга қаратилиши зарурлиги ҳақидаги тахминимиз исботланди.
Ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-психологик усуллари мазмунини аниқладик, унинг шакл ва методларини ишлаб чиқдик. Тадқиқотимиз асосида шундай хулосалар чиқарилди:

  1. Глобаллашув, миллий маънавият, ёшларга қаратилган турли ахборот хуружлари ва ахборот тизимларини тадқиқ этишнинг методологик жиҳатлари ёритилди ҳамда аниқлаштирилди, шунингдек, ёшларда ахборот маданияти, ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби, ёшларнинг дунё ҳақидаги тасаввурлари ва дунёқарашининг устун моделлари доирасида ахборот олишнинг индивидуал стратегияси ва эҳтиёжлар иреархияси ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар мавжуд.

  2. Ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-психологик усулларини ёшларни турли ахборот манбааларидан фойдаланиш ҳолати, ахборот маданияти асослари, ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби, дунёни қабул қилишининг индивидуал моделлари, киришимлилик ва коммуникативлигини, эҳтиёжлар иерархиясини ўрганиш орқали аниқлаш мумкин.

  3. Ёшларда ахборот маданияти, ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби, дунёни синергетик қабул қилиши, шунингдек, уларнинг шахслараро муносабатларга, ўз-ўзини реализация қилишга, ташқаридан бўлган ҳурматга эҳтиёж юқоридир. Ахборотдан фойдаланиш маданияти юқори даражада бўлган ўқувчиларда ўрта даража компенсатор мотивацияси, ахборотдан фойдаланиш маданияти нисбатан паст даражада бўлган ўқувчиларга компенсатор мотивациянинг юқори даражаси, компенсатор мотивация устунлик қиладиган кишиларда медиамаҳсулот одатда реал ҳаётда мавжуд бўлмаган ҳолатларнинг ўрнини қопловчи восита, исталаётган ижобий кечинмалар виртуал симуляциясининг самарали усули сифатида фойдаланилади.

  4. Очиқ ахборот тизими шароитида ёшларнинг психологик ўзини-ўзи ҳимоялаши, кишилик жамиятида ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш усуллари асосланди, шунга кўра, «ўз-ўзини намойиш қилувчи», «коммуникатив», «билимларни орттирувчи», «фильтрловчи» усуллари аниқланди.

  5. Жамиятда яшаётган шахслардаги руҳий оғишлар, низолар объектив асосга эга бўлиб, шахс ижтимоий-психологик хусусиятлари қандай ахборот майдонида эканлигига боғлиқ, унга кўра глобаллашув жараёнида тўхтовсиз кириб келаётган ахборотлар салбий таъсирини камайтириш керак.

  6. Ўтказилган мажмуавий психодиагностик тадқиқот асосида замонавий ўқувчининг ахборотдан фойдаланиш синергетик стратегияси, ахборот технологиялари асосларини билиш ва уларни кундалик амалиётда қўллай олиш, ривожланган киришимлилик, шахслараро муносабатлар ва ташқаридан бўлган ҳурматдан қониқиш каби ахборотдан фойдаланиш маданиятининг компонентли таркиби аниқланди.

  7. Ўзбекистон ёшлари онгида ахборот-психологик хавфсизликни шаклланлантирувчи ва психокоррекцион дастури, шунингдек, дастур асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот натижалари ва улар асосида шакллантирилган умумий хулосалар қуйидаги амалий тавсияларни таклиф этиш имконини берди:
1. Тадқиқотда ахборот-психологик хавфсизликни шакллантириш бўйича аниқланган натижалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари, академик лицей ва умумтаълим мактаблари фан ўқитувчилари, амалиётчи психологлар, маънавий-маърифий ишларни ташкил этувчи ва олиб борувчи масъуллар, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний-маърифий ва маънави-ахлоқий тарбия ишлари бўйича маслахатчилари «Ахборот соати» масъуллари ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш жараёнини амалга ошириш учун психопрофлактик (ОАВда чиқишлар), психоконсультация ва психокоррекцияда фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
2. Очиқ ахборот тизими шароитида фикрий ташқи таъсир кучлари ёшлар психикасига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун мураккаб (ҳосил қилинган) рефлексларга асосланган ташқи реакция механизмларини ўрнатувчи методларни ишлаб чиқиш самарали натижа беради.
3. Илмий манбаалар таҳлили Ўзбекистонда ахборот-психологик хавфсизликни шакллантириш учун зарурий методикалар камёб эканини тасдиқлади. Масалага доир олиб борилган тадқиқотларимиз асосида Ўзбекистонда илк бора яратилган «Ёшларни турли ахборот манбааларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш» ижтимоий-психологик сўровнома апробация қилинди ва амалиётга татбиқ қилишга тавсия этилади.
4. Ёшларда ахборот истеъмол маданиятини самарали йўлга қўйиш, манипулятив ахборотларни назоратини шакллантириш, жамиятда яшаётган ҳар бир шахс қабул қилинаётган ахборотни ҳар жиҳатдан мулоҳаза қилиб, ўз онгида психологик анализ-синтездан ўтказиб, ахборотнинг мавзуси, мавзунинг ғояси, ғоя ортидаги мақсадни англаб етган ҳолда тўғри хулоса чиқара олиши учун ахборий дунёқарашни ривожлантириш тавсия қилинади.

Download 185.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling