2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги
Download 185.94 Kb.
|
Автореферт Мухторов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот фан ва технологиялар ривожланишининг I. »Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Дунё ҳамжамиятида ахборот-психологик хавфсизликни шакллантириш ва бу жараёнга бўлган муносабат бугунги кунда долзарб ижтимоий-психологик масалалардан биридир. Ижтимоий психологияда ахборотнинг таҳлилий хусусиятларини ўрганишга доир тадқиқотлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, San Francisco State University (АҚШ), Institute for Comparative Cultural Studies Philadelphia (АҚШ), Northwestern University of Chicago (АҚШ), University of Social Psychology (Польша), М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети социал психология кафедраси (Россия), Россия Федерацияси Фанлар академияси Психология институти (Россия), Сибир Федерал университети (Россия) каби дунёнинг йирик илмий масканларида олиб борилган. Ахборот хуружларига қарши ижтимоий-психологик усулларни шакллантириш масаласи фанда алоҳида тадқиқ этилган. Мамлакатимизда ушбу доирадаги тадқиқотлар фалсафий-психологик ёндашув асосида амалга оширилган бўлиб: Э.Ғ. Ғозиев, Ғ.Б. Шоумаров, В.М. Каримова, шунингдек, олимлар изланишининг аксарияти ёшларда ахборий қарашларни шакллантирувчи хусусиятларни3 (Н.С. Сафаев, Д.Г. Мухамедова, А.Г. Айрапетова ва б.) ўрганишга бағишланганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, мазкур мавзуда хорижлик олимларнинг ишлари ҳам мавжудлигини таъкидлаб ўтишимиз жоиз, хусусан, диний эътиқод борасидаги ахборотларни психологик ўрганишнинг услубий муаммолари (П.С. Гурьевич, М. Вебер, А.М. Двойнин ва б.)4, диний дунёқараш табиати (А.Ю. Рахманин, В.П. Гайденко, Д.О. Смирнов ва б.)5, ҳозирги оммавий маданият шароитида ёшларнинг диний эътиқод жиҳатдан ўхшашлиги (М.В. Фёдорова, А.Г. Сафронов, В.М. Миназова ва б.)6, шахснинг диний эътиқоди ва ижтимоий ҳамкорлик (В. Еротич, Д.М. Чумакова, М.П. Мчедлов ва б.)7 каби масалалар тадқиқ қилинган. С. Арифханова, Х.Х. Джабборов, З.Т. Нишонова, Р.С. Самаров, Б.М. Умаров, У. Қодиров8, М.А. Утепбергенов, Э.Ш. Усманов, Г.Т. Ядгарова, О.Т. Тўраева, Ш.Ш. Жўраева, М.Х. Файзиева, Ф.Р. Рўзиқулов, М.С. Салаева, Р.Х. Душанов, Н.Х. Лутфуллаева, А.Т. Қодирова, Х.Х. Жабборов, Т.Б. Норимбетов, Г.А. Қурбонова ва С.Д. Шарапова каби олимлар бу мавзуни ижтимоий-психологик жиҳатларини тадқиқ этган; шахс даражасида эса Ф.В. Бассин, Р.М. Грановская, Г.В. Грачев, Л.Р. Гребенников, Е.Л. Доценко, В.Г. Каменская, Г. Келлерман, Э.И. Киршбаума, Х. Конте, Р. Лазарус, И.М. Никольская, Р. Плутчик, И.Д. Стойков, А. Фрейд, З. Фрейд, Н. Хаан, В.А. Штроо кабиларнинг тадқиқотлари шулар жумласидандир 9. Мафкуравий иммунитетнинг назарий таснифини амалга ошириш бобида А. Адлер, А.А. Налчаджян, Ф. Перлз, Э. Фромм ва бошқа олимлар изланишлар олиб борган. Унинг ягона мезонини яратиш бўйича Б.Д. Карвасарский, В.А. Ташлыков иш олиб борганлар. Бу феномен генезисига доирасида Г. Блюм, Г.В. Бурменский, Е.М. Грановская, Р.М. Никольская, Е.Т. Соколова, В.В. Столин, А. Фрейд, Е.В. Чумакова, Э. Кассе10, М. Лернер11, Э.Г. Эйдемиллер, В.В. Юстецкий каби олимлар тадқиқотлар ўтказган. Download 185.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling