2-маъруза. Алгоритм турлари ва унинг ҳоссалари


Download 428.5 Kb.
bet2/3
Sana10.02.2023
Hajmi428.5 Kb.
#1186087
1   2   3
Bog'liq
2 2 Algoritm turlari

Демак, хаётда учрайдиган мураккаб жараёнларни бошқаришни ёки амалга оширишни роботлар, компьютерлар ва бошқа машиналар зиммасига юклашимиз мумкин экан. Бу эса алгоритмнинг жуда мухим афзаллигидир. Шунга кўра, ҳар бир инсон ўз олдига қўйилган масаланинг ечиш алгоритмини тўғри тузиб бера олса, у ўз ақлий ва жисмоний мехнатини енгиллаштирибгина қолмай, бу ишларни автоматик тарзда бажаришни машиналарга топшириши хам мумкин.

  • Демак, хаётда учрайдиган мураккаб жараёнларни бошқаришни ёки амалга оширишни роботлар, компьютерлар ва бошқа машиналар зиммасига юклашимиз мумкин экан. Бу эса алгоритмнинг жуда мухим афзаллигидир. Шунга кўра, ҳар бир инсон ўз олдига қўйилган масаланинг ечиш алгоритмини тўғри тузиб бера олса, у ўз ақлий ва жисмоний мехнатини енгиллаштирибгина қолмай, бу ишларни автоматик тарзда бажаришни машиналарга топшириши хам мумкин.
  • Алгоритмни ишлаб чиқишда масалани ечиш жараёнини шундай формаллаштириш керакки, бу жараён етарли даражадаги оддий қоидаларнинг чекли кетма-кетлигини кўринишига келтирилсин.

Алгоритмнинг хоссалари.

  • Алгоритмнинг хоссалари.
  • Дискретлилик. доимо чекли қадамлардан иборат қилиб бўлаклаш имконияти мавжудлигидадир.
  • Тушунарлилик. Алгоритмнинг ижрочиси хамма вақт инсон бўлавермайди. Ижрочига тавсия этилаётган кўрсатмалар тушунарли бўлиши керак.
  • Аниқлик. Ижрочига берилаётган кўрсатмалар аниқ мазмунда бўлиши керак.
  • Оммавийлик. Ҳар бир алгоритм мазмунига кўра бир турдаги масалаларнинг барчаси учун ҳам ўринли бўлиши керак.
  • Натижавийлик. Ҳар бир алгоритм чекли сондаги қадамлардан кейин албатта натижа бериши шарт.

Алгоритмнинг берилиш усуллари.

  • Алгоритмнинг берилиш усуллари.
  • Алгоритмнинг сўз орқали берилиши. Бунда кўрсатма сўзлар орқали буйруқ мазмунида берилади.
  • Алгоритмнинг формулалар ёрдамида берилиш усулидан математика, физика, кимё ва бошқа аниқ фанларни ўрганишда кўпроқ фойдаланилади. Масалан: учбурчакнинг юзини унинг асоси ва баландлиги бўйича хисоблаш формуласи С=ах/2
  • Алгоритмнинг жадвал кўринишида берилиши. Масалан: тўрт хоналик математик жадваллар ёки турли лоторея жадваллари.
  • Алгоритмнинг дастур шаклида ифодаланиши. Миллионлаб компьютерларнинг кенг тарқалиб кетиши алгоритмларнинг дастур тарзидаги тасвирининг кенг оммалашиб кетишига катта турки берди. Компьютерлар доимо дастурлар ёрдамида бошқарилади.
  • Алгоритмларнинг график (блок-схема) шаклида тасвирланишида геометрик фигуралар шаклидаги оддий элементлардан фойдаланилади.
  • Алгоритмни ҳар бир қадами блок-схемада бирор бир геометрик шакл-блок (блок символи) билан акс эттирилади. Бунда бажариладиган амаллар турига кўра турлича бўлган блокларга ГОСТ бўйича тасвирланадиган турли хил геометрик шакллар - тўғри тўртбурчак, ромб, параллелограмм, доира, овал ва хоказолар мос келади. Алгоритм блок-схемаларини қуриш қоидалари ГОСТ 19.002-80 да (халқаро стандарт ИСО 2636-73 да) қатъий белгилаб берилган. ГОСТ 19.003 –80 (ИСО 1028-73га мос) алгоритм ва дастурлар блок-схемаларида қўлланиладиган символлар рўйхатини, бу символларнинг шакли ва ўлчамларини, шунингдек улар билан тасвирланадиган амалларни белгилайди.
  • Номи
  • Белгиланиши
  • Жараён
  • Бир ёки бир нечта амалларни бажарилиши натижасида малумотнинг қиймати ёки шаклини ўзгартириш
  • қарор
  • Бирон бир шартга боғлик ра­вишда алгоритмни бажарилиш йўналишини танлаш
  • Шакл ўзгартириш
  • Дастурни ўзгартирувчи буйруқ ёки буйруқлар туркумини ўзгартириш амалини бажариш
  • Бошлаш –
  • Тугатиш
  • Киритиш-
  • чиқариш
  • Ахборотларни қайта ишлаш мумкин бўлган шаклга ўтказиш (киритиш) ёки олинган натижаларни тасвирлаш (чиқариш)
  • Дисплей
  • ЭҲМга уланган дисплейдан ахборотларни киритиш ёки чиқариш
  • ГОСТ 19.003 –80 (ИСО 1028-73га мос) алгоритм ва дастурлар блок-схемаларида қўлланиладиган символлар рўйхати

Download 428.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling