2-маъруза. АЛГОРИТМ ТУРЛАРИ ВА УНИНГ ҲОССАЛАРИ. - Режа:
- Алгоритм тушунчаси. Алгоритмнинг хоссалари.
- Алгоритмнинг берилиш усуллари.
- Чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи алгоритмлар.
- Алгоритм сўзи ва тушунчаси, буюк бобокалонимиз Мухаммад ал-Хоразмий номи билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳар бир қоида “Al-Xorazmiy aytadiki” деб бошланган.
- Ал-Хоразмий биринчи бўлиб ўнлик саноқ тизимининг принципларини ва унда турли амаллар бажариш қоидаларини асослаб берди.
- Алгоритм - деганда бирор мақсадга эришишга ёки қандайдир масалани ечишга қаратилган буйруқларнинг аниқ, тушунарли, чекли ҳамда тўлиқ тизими тушунилади.
Алгоритмлар-бу билимлар устида фикрлаш ва етказиб беришдан иборат. - Алгоритмлар-бу билимлар устида фикрлаш ва етказиб беришдан иборат.
- Алгоритмларга мисол сифатида таомлар тайёрлаш ресептларини, формулаларни, турли автоматик қурилмаларни ишлатиш йўлини, механик ёки электрон ўйинчоқларни ишлатиш бўйича йўриқномаларни, кўча ҳаракати қоидаларини келтириш мумкин.
- 1-мисол. Чой дамлаш алгоритми.
- чойнак қайнаган сув билан чайилсин;
- бир чой қошиқ миқдоридаги қуруқ чой чойнакка солинсин;
- чойнакка қайнаган сув қуйилсин;
- чойнакнинг қопқоғи ёпилсин;
- чойнак устига сочиқ ёпиб уч дақиқа тиндирилсин.
- Алгоритмни бажаришда кўрсатмаларни берилган кетма-кетликда бажариш мухим, 2-ўриндаги кўрсатма билан 3-сини ёки биринчи билан 4-ўриндаги кўрсатмаларнинг ўрнини алмаштириш билан олдимизга қўйилган мақсадга эриша олмаймаз.
Формуладаги ифоданинг қийматини хисоблаш оддий арифметик амалларни бандма-банд тартиб билан бажаришга олиб келинди. - Формуладаги ифоданинг қийматини хисоблаш оддий арифметик амалларни бандма-банд тартиб билан бажаришга олиб келинди.
- 2-мисол. “Светофор” дан фойдаланиш алгоритми.
- светофор чироғига қаралсин;
- қизил чироқ ёнган бўлса, тўхталсин;
- сариқ чироқ ёнган бўлса, юришга ёки тўхташга тайёрлансин;
- яшил чироқ ёнган бўлса, юрилсин.
- Алгоритмни ишлаб чиқиш учун аввало масаланинг ечиш йўлини яхши тасаввур қилиб олиш, кейин эса уни формаллаштириш, яъни аниқ қоидалар кетма-кетлиги кўринишида ёзиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |