2-Маъруза. Автоматика тизимларини лойиҳалашнинг блокли-иерархик усули


Блокли-иерархик усулнинг афзалликлари ва камчиликлари


Download 53.32 Kb.
bet2/3
Sana15.06.2023
Hajmi53.32 Kb.
#1484158
1   2   3
Bog'liq
2-қисм 2-Маъруза.

2. Блокли-иерархик усулнинг афзалликлари ва камчиликлари.
Блокли-иерархик усулнинг афзаллиги шундаки, катта ҳажмдаги мураккаб масала кетма-кет ечиш мумкин бўлган кичик масалаларга бўлинади.
Блокли-иерархик усулнинг камчиликлари шундан келиб чиқадики, ҳар бир босқичда охиригача аниқланмаган объектлар билан иш олиб борилади. Ҳақиқатан ҳам, k-нчи босқичда элементлар сифатида (k+1)-нчи босқичда системалар сифатида кўриладиган, етарлича мураккаб объектлардан фойдаланилади. Бу элементлар k-нчи босқичда ҳали аниқланмаган бўлади, худди шундай мураккаб тизимларнинг k-нчи босқичдаги структураси элементларнинг қандай тарзда лойиҳаланилишигача шакллантирилади. Шундай қилиб, ечим тўла бўлмаган маълумотлар асосида, яъни қатъий тушунтиришларсиз қабул қилинади. Оптималликка фақат алоҳида босқичлардаги чекланган шароитларда эришиш мумкин. Бу шароитлар блокли-иерархик усулнинг табиатидан келиб чиқади, яъни принципиал жиҳатдан зарур ҳисобланмайди. Аммо, блокли-иерархик усулда қандайдир умумий қулай альтернативлар мавжуд эмас ва оптимал вариантдан мумкин даража четланишларга йўл қуйишга тўғри келади.
Блокли-иерархик усулда лойиҳалаш шароитида ҳар бир босқичда тизим ва элементлар ҳақида ўзининг тақдимоти мавжуд. Яъни, юқори k-нчи босқичда элемент деб аталганлар, навбатдаги (k+1)-нчи босқичда тизим ҳисобланади. Кўпинча, энг қуйи босқичда кўрилаётган элементлар базавий элементлар ёки компоненталар деб аталади. Лойиҳалашда қатнашаётган кўпчичлик муҳандислар бир неча босқич тизимлари ва элементлари билан ишлашади, улар лойиҳалаётган тизим объектлар бевосита доим ҳам мураккаб тизим ҳисобланавермайди, ҳеч бўлмаганда якуний ҳисоб-китобларда бу объектларнинг кўпчилиги мураккаб тизим таркибига кириб кетади.
Мураккаб тизимларнинг иерархик босқичларида техниканинг турли соҳаларига бўлиниши. ЕСКД бўйича схеманинг принципиал, функционал, структур турларига бўлиниши блокли-иерархик лойиҳалаш принципларини ифодалайди.
Принципиал схемалар базавий элементларнинг умумий йиғиндисини ва улар орасидаги боғланишни аниқлайди ва маҳсулотнинг ишлаш принципи ҳақидаги деталли кўринишни беради.

Download 53.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling